#Маданият уйидаги икта хонани ижарага олдим.
Дизайн студиям учун.
Ғунчадаги махаллада, “Байёт” маданият уйи бўларди.
Қаланғи қасанғи кўтарилмоқчи бўлган ашулачилар келиб овоз ёздиршарди.
2005 йиллар.
Хуллас бир куни комиссия келди текширгани.
Бизни хонага кирди.
Компьютерлар, йигитчалар.
- Бу компьютер саводхонлиги тўгараги деб алдашди комиссияни.
Ичкари хонага кирганди, томи кетиб қолди. Тасаввур қилинг.
Ерга гилам ёзилган, хонтахта.
Атрофида кўрпачалар.
Деворда катта Маккани расми.
Хона четида кўрпача ва ёстиқлар тахланган, кечаси қолиб ишлаш учун.
Жинни бўлиб қолган комиссия.
Мен табассум қилиб қараб тураверганман рахбар сифатида.
Директор индай олмайди, еган оғиз уялар.
Бечора нима қилсин, ойлиги етмагани учун ижарага берган хонани.
Эски бино бўлса хам баракалик жой эди.
Мафия одамлар келиб хайрон қоларди.
Клиент билан ишлавомман, шифтдан сув томяпти челакка))
Фалон сўмга гаплашганман заказни, офис тоғора каби.
Биринчи автомобилимни хам шу ерда олгандим.
Қирмизи 099.
Маданият уйи ёнгинасида, эски Фирдавс масжиди бор эди.
Хожатхонаси девори жуда паст эди.
Кимдир узоқ қолиб кетса, қоровул амаки, хожатхона юқорисидан ўтирган болага қараб:
- Эй бола, бўлақолсангчи, шунча одам кутяпти, уйинга бориб чичасан дердилар)))
Ўтган замон хотираларидан.
@mirazizblogi