#Кеча қишлоқда 20 кишига яқин кичик бир йиғинда қатнашдим. Ҳаммаси мендан катталар. Кўпи 40 ёшдан ошган, 70 га яқинлашганлариям бориди.
Мавзу айланиб Россия темасига бориб қолди. Салгина Украинани ҳимоя қилган бўлдим.
Ўлай агар, таёқни тагида қолиб кетай дедим. Сизга у ерда бўлган энг долзарбларини гапириб бераман.
— Россияда 3 минг иссиқликда куйдириб, кул қилиб ташлайдиган қуроллар бор;
— Украинани 2 кунни ичида босиб олган экан, кейин яна ўзлари қайтиб чиқибди.
— Россия Канадага айтаётганмиш: Украинага ёрдам берганингдан кўра ўзингни 40 млн гектар майдонингда ёниб кетаётган ўрмонингни ўчириб ол.
— Тарихда Украина деган давлат бўлмаган.
— Леопарт яна алламбало танкларини бир деганда Россия жойига солибди.
— Агар Россия ютқазиб қўйса, Ўзбекистонга қанча давлат кўз тикиб турибди.
— Россия билан қоришиб кетганмиз, қанча одамларимиз бориб ишлаяпти. Бизни боқаяпти. Қўшилиб кетсак, ўзимизга фойда. Ғарб бизни босиб ололмайди.
— Россия ғарбдан ўз ҳудудини ҳимоя қиляпти.
— Агар Россия ютқазиб қўйса, биз Афғонистон бўламиз.
Хуллас, ўша, бир хил, емайдиган ва фақат асабга ўйнайдиган гаплар.
Аввал ҳам айтганимдай, тарозининг бир палласига бутун дунё путинпарастлари, яна бир палласига Самарқанд путинқулларини қўйилса, Самарқанд босиб кетади. Путинни отаси деб ўйлайди булар. Ўлиб қолса, бир ой аъза тутиб беради.
Шунчалик муккасидан кетган бу Самарқанд. Яна қарийб 90 фоизи зиёли. Жавоб бериб айтаман, масалан, мени қишлоғимда 100 фоиз, ҳатто 99,9 фоиз ҳаммас, путинқул. Энди бошқа қишлоқларниям тассаввур қилаверинг.
Даҳшатли гаплар бўлди. Эслолганларим шулар. Йиғиндан секин чиқиб кетдим. Барибир манқуртликнинг давоси йўқ.Чиқиб кетишимдан олдин айтган сўнгги гапим: барибир Украина ғалаба қозонади!
©️Достон Раҳмат
@mirazizblogi