#ВИДЕО_РОЛИК
🌱КЎЧАТ ЭКИБ, БОҒ БАРПО ЭТИШ – САДАҚАИ ЖОРИЯ🌳Жаннатмонанд юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланишга катта эътибор қаратиляпти.
Бугун пойтахтимизнинг Бектемир туманида 4 гектар майдонга 1500 тупга яқин кўчат ўтқазилди.
Бу жараёнда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов бошчиликларида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, хусусан, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳамда пойтахтимиз имом-хатиблари фаол иштирок этдилар.
Ерга қадалган капалта, софора, заранг, эман ва чинор каби дарахтлар вақт ўтиб муаззам дарахтларга айланади. Пойтахтизимиз экологиясини янада яхшилашга хизмат қилади, иншоаллоҳ.
🌱Экилган кўчат ва дарахтлар хамда ўсимликлар доимо Аллоҳ таолога тасбеҳ айтиб туради. Инсон ернинг гўзаллигини нафақат асраб-авайлаши, балки унинг янада гуллаб-яшнаши учун ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим.
✅ Улашинг |
@MuslimShosh