MuslimShosh.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI
MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali
Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot
O'MI savollar uchun:

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й РАЖАБ 23 КУН

✅  Улашинг | @MuslimShosh


🗣ҲАР БИР МУРОЖААТ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг аҳоли билан самимий мулоқоти кўплаб муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, фуқаролар қабули давомида ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, ўз ечимини топаётгани қувонарли ҳол.

😄Ана шундай қабуллардан бири бугун, 22 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари фуқароларни қабул қилиб, мурожаат, арз ва таклифларини эшитдилар. Қабул чоғида улар томонидан кўтарилган масжидлар ҳолати, имом-хатиб фаолияти, ҳаж ва умра, оилавий масалалар, диний таълим ҳамда моддий ёрдам олиш сингари масалаларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.


💬 Жумладан, оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди.

🤲 Мана шундай самимий қабул ва ғамхўрликдан мамнун бўлган фуқаролар кўрсатилган эътибордан кўнгиллари шод бўлиб, хайрли дуолар қилишди.

📍Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


❓САВОЛ: "Басмала" нима дегани?
Опрос
  •   1) "Субҳааналлоҳ" деб айтиш
  •   2) "Аъуувзу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм" деб айтиш
  •   3) "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" дейиш
  •   4) "Алҳамдулиллаҳ" деб айтиш
231 голосов


​​ЎЗИНИКИ БЎЛМАГАН НАРСАНИ СОТИШ
#савдо

❓1491-CАВОЛ. Мен бозорда бир дўконни ижарага олиб, улгурчи тарқатувчилардан ҳар-бир маҳсулотдан биттадан олиб келиб, растага қўяман. Қачон сотилса, ўрнига яна олиб келаман. Яқинда эшитиб қолдим. Бу ишим жоиз эмас экан. Чунки ўзимники бўлмаган нарсани сотишга кирар экан. Шу тўғрими? Мен қандай йўл тутсам тўғри иш қилган бўламан?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар маҳсулотларни сотиб олиб, сотсангиз, жоиз бўлади. Лекин уларни сотиб олмаган бўлсангиз бу ишингиз дуруст эмас. Чунки сиз ўзингизники бўлмаган нарсани сотган бўласиз. Шунингдек, бир маҳсулотни “Қачон, сотилса, пулини бераман” деган шарт билан олса ҳам савдо дуруст бўлмайди.
Агар маҳсулотни сотиб олмоқчи бўлмасангиз, маҳсулот эгасининг вакили сифатида сотиб, бу ишингиз учун хизмат ҳақи олишингиз ҳам жоиз. Лекин бу ҳолатда қанчага сотилса, ҳаммасини мол эгасига бериш лозим бўлади ("Ал-Баҳрур-роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#КУН_ҲАДИСИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қилинади:
– “Кишининг ўз ота-онасини ҳақорат қилиш буюк гуноҳдир” дедилар. Буни эшитган саҳобалар:
– Ё, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одам ўзининг ота-онасини қандай қилиб ҳақорат қилиши мумкин? – деб сўрадилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
– Кимдир бошқа бировнинг ота-онасини ёмон сўзлар билан ҳақорат қилади. У одам эса бунинг ота-онасини ёмон сўзлар билан ҳақорат қилади”.

Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий

✅  Улашинг | @MuslimShosh


#Кун_ояти

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (одамларга) эҳсон қил! Ерда юзида бузғунчилик қилишни истама! Чунки Аллоҳ таоло бузғунчиларни суймас”.

(Қасос сураси 77-оят)

✅  Улашинг | @MuslimShosh


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 КЕРАКСИЗ ГАП-СЎЗЛАР ОФАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

✅  Улашинг | @MuslimShosh


#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й РАЖАБ 22 КУН

✅  Улашинг | @MuslimShosh


Репост из: Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
⚡️ Umra ziyoratchilarini meningitga qarshi emlash bo‘yicha
XABARNOMA


🇸🇦 Saudiya Arabistoni Podshohligi Sog‘liqni saqlash vazirligi tomonidan 2025-yilda mamlakatga tashrif buyuruvchilar, jumladan “Umra” ziyoratchilari uchun meningitga qarshi emlanish majburiy etib belgilangani ma’lum qilindi.

🔹 Jahon Sog‘liqni saqlash tashkiloti ma’lumotlariga ko‘ra, ayni davrda dunyoda meningokokk bilan kasallanish holatlari ko‘payishi kuzatilmoqda.

▪️Soha mutaxassislari bildirishicha, ushbu infeksiya havo orqali yuqadigan kasallik bo‘lib, unga chalingan shaxs aksirsa yoki yo‘talsa infeksiya butun atrofga tarqaydi. Meningit istalgan yoshda uchrashi mumkin.

▫️Shu bois, ziyoratchilar odamlar gavjum joylarda himoya niqoblaridan foydalanishlari, shaxsiy gigienaga rioya qilishlari va kasallikdan saqlanish ehtiyot choralarini ko‘rishlarini tavsiya etamiz.

📌 Saudiya Sog‘liqni saqlash vazirligi joriy etgan tartib-qoidaga ko‘ra, emlanish podshohlikka kirishdan kamida 10 kun oldin amalga oshirilgan bo‘lishi lozim. Emlanganlik sertifikatining amal qilish muddati 3 yilni tashkil etadi.

🏥 Umra safarini niyat qilgan fuqarolarimiz respublikamizning barcha markaziy poliklinikalari yoki vaksinasiya markazlarida meningitga qarshi emlanishlari mumkin.


🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кун_ҳикмати

«Баъзан хаёл олиб кетади. Ўтган йўлларингга, босган изларингга қарайсан. Кимлар юрган йўллардан келдинг, кимлар босган изларни босдинг, ҳамма-ҳаммасини кўрасан».

Саид Аҳмад

✅  Улашинг | @MuslimShosh


САВОЛ: "Истиоза" нима?
Опрос
  •   "Бисмиллааҳир роҳманир роҳийм" дейиш
  •   "Аъуувзу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм" деб айтиш
  •   "Субҳааналлоҳ" деб айтиш
  •   "Алҳамдулиллаҳ" деб айтиш
141 голосов


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 УБУДИЯТ-ГЎЗАЛ СИФАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#КУН_ҲАДИ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Кимни ризқи кенг ва умри баракали бўлиши хурсанд қилса, силаи раҳмни боғласин”, дедилар.

(Имом Бухорий ривояти).

✅  Улашинг | @MuslimShosh


#Кун_ояти

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай дейди: «Роббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар ҳузурингда уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф!..” дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) чиройли сўз айт!»”.

(Исро сураси 23-оят)

✅  Улашинг | @MuslimShosh


#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й РАЖАБ 21 КУН

✅  Улашинг | @MuslimShosh


​​ТИЛОВАТ САЖДАСИДАН КЕЙИН НИМА ҚИЛАДИ?
#Қуръон

❓1490-CАВОЛ: Сажда ояти ўқилганда сажда қилгандан сўнг туриб ўтириш мустаҳаб дейилган экан. Шунда ўтириб нима ўқилади, сажда ояти дуосими ё Қуръон ўқишни давом этишми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тиловат саждасини қилишдан аввал ва саждадан кейин ўрнидан туриш мустаҳаб, чунки бу нарсада Аллоҳ таолони улуғлаш бор. Шундан сўнг ўтирса, киши нима амал қилиши борасида ихтиёрли бўлади. Хоҳласа дуо қилади, хоҳласа бошқа ибодат ёки ишларга киришади (Фатовои оламгирия" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фотиҳа сураси фазилати

Муҳйиддин ибн Арабий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилиб айтади:
«Кимнинг қандай ҳожати бўлса, шом намозининг фарз ва суннатини ўқиб бўлгач, жойидан жилмасдан Фотиҳа сурасини қирқ марта ўқисин.
Сўнгра Аллоҳ таолодан ҳожатини сўрасин. Албатта, У Зот бандасига сўраган нарсасини беради. Биз буни тажрибадан ўтказдик ва фойдасини кўрдик.


Фотиҳа сурасини қирқ марта ўқигач, ушбу дуони айтади: "Аллоҳим! Сенинг илмингнинг ўзи Сендан сўрамасликка кифоядир. Фотиҳа сурасининг ҳаққи-ҳурматидан Ўзинг сўровимга кифоя қил! Сенинг карамингни ўзи Сенга сўзламасликка кифоядир. Фотиҳа сурасининг ҳаққи- ҳурматидан сўзимга кифоя қил ва қалбимдаги тилагимни ҳосил айла!"».

✅  Улашинг | @MuslimShosh


ТЎХТАНГ

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Саҳиҳ”ида ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ҳадис келтиради:
“Уяйна ибн Ҳисн жияни Ҳурр ибн Қайснинг уйига меҳмонга келди. Ҳурр ибн Қайс халифа ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг яқинларидан эди. Уяйна Ҳуррга деди:
-Сен Умарга анча яқинсан. Унинг олдига киришимга ёрдам бер!
Ҳурр Умар розияллоҳу анҳудан Уяйнанинг кириши учун изн сўради. Умар розияллоҳу анҳу изн берди. Уяйна халифанинг ҳузурига кириши билан деди:
-Эй Хаттобнинг ўғли! Сен бизга кўп нарса бермаяпсан, бизнинг устимизда адолат билан ҳукм қилмаяпсан!
Умар розияллоҳу анҳу ғазабланиб уни жазоламоқчи бўлди. Шунда Ҳурр ибн Қайс деди:
-Эй мўъминлар амири! Аллоҳ таоло Пайғамбарига: “Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир!”, деган. Бу жоҳиллардан!
Умар розияллоҳу анҳу Ҳуррдан бу оятни эшитиб дарҳол ўзини босиб тўхтади. У Аллоҳнинг китоби олдида дарҳол тўхтаб қолар эди!”.

Биз ҳам шундай бўлишимиз керак. Аллоҳнинг китоби олдида, унинг ҳукмлари олдида тўхташимиз лозим. Кибр-ҳавойимиз гуноҳ томон тортмасин. Шайтонга имконият бермайлик!
Оят олдида тўхташимиз лозим. Унда ҳукм бор. Ҳадис олдида тўхташимиз керак. Унда қайтариқ бор. Насиҳат олдида тўхташимиз лозим. Бунда иршод бор…
Ёдимиздан чиқмасин, Иблисни кибр ҳалок қилган!

#Abdulqodir_Polvonov
✅  Улашинг | @MuslimShosh


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН МАЗҲАБЛАР ТЎРТТА?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#bugunning_muhim_mavzusi №25

📚МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ НИМАДА?

🎙Ҳабибуллоҳ домла ЖўрабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази бош мутахассиси

▶️Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:

📱 telegram (HD), 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebook 📸 instagram 🎞 youtube

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Показано 20 последних публикаций.