Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
• www.ecouz.uz
https://www.facebook.com/profile.php?id=100028438569569

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️Бўстонлиқда айиқ ўлдирилиб, фақат териси ташлаб кетилган — Экология вазирлиги

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигига қарашли “Ахсарсой” ҳудудида айиқ ўлдирилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ўтказилган рейд давомида ҳудуддан ҳайвон териси топилган. Фанлар академиясининг Зоология институтида ашёвий далиллар ўрганилганда, у Тянь-Шань қўнғир айиғига тегишли экани маълум бўлган. Номаълум шахслар айиқни арқон билан ўлдириб, ҳайвон танасининг барча қисмларини олиб, терисини воқеа жойида қолдиришган.

Маълумот учун, Тянь-Шань қўнғир айиғи Ўзбекистон Қизил китобига ва CITES I иловасига заиф, кенг тарқалган, лекин мозаик тарзда тарқалган кичик тур сифатида киритилган. Уни ов қилиш қатъиян ман этилиши келтирилган.

Қонунбузарларнинг шахсини аниқлаш мақсадида Тошкент вилояти ИИБга тўпланган маълумотлар юборилгани айтилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


📢 Яхши янгилик!

Энди “Фахрий донор” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар шаҳар жамоат транспортидан бепул фойдаланади

📝 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва ҳозирда Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан кўриб чиқилаётган янги қонун лойиҳасида фахрий донорлар учун бир қатор имтиёзлар назарда тутилмоқда.

Жумладан:

“Фахрий донор” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдори ошириш;

“Фахрий донор” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар шаҳар жамоат транспортидан (йўналиши ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш;

✅ санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш имкониятини бериш кабилар.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Sog‘liqni saqlash vazirligi tashabbusi bilan ishlab chiqilgan va ayni vaqtda Qonunchilik palatasining Mehnat, sog‘liqni saqlash va ijtimoiy masalalar qo‘mitasi tomonidan darstlabki tarzda ko‘rib chiqilayotgan qonun loyihasida shu kabi yangiliklar ko‘zda tutilmoqda.

Aholi orasida beg‘araz donorlik madaniyatini shakllantirish, donorlik harakatini keng jamoatchilik ishtirokida rivojlantirish hamda qon donorlarini rag‘batlantirishga qaratilgan qonun loyihasi bilan, “O‘zbekiston Respublikasi faxriy donori” ko‘krak nishoni bilan taqdirlangan shaxslarga beriladigan bir martalik pul mukofoti miqdori oshirilmoqda.

Shuningdek, ularga shahar jamoat transportining barcha turlaridan (yo‘nalishi va yo‘nalishsiz taksilardan tashqari) bepul foydalanish, sanatoriy-kurortlarda davolanish uchun yo‘llanmalarni navbatsiz olish huquqini berish kabi imtiyozlar nazarda tutilmoqda.

Qonun loyihasi siyosiy partiyalar fraksiyalari muhokamasiga kiritish uchun tayyorlanmoqda.

Veb-sayt| Telegram Instagram| X| ParlamentTV_RADIO




Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13-16 январь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/676562

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ахборот 24 | В Кибрайском районе Ташкентской области запущена система выдачи электронных рецептов на лекарственные препараты
#10jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram




Шунингдек, давлат дастури лойиҳасида трансчегаравий муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш чораларини кўриш, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобининг янги (олтинчи) нашрини тайёрлаш, мазкур китобга киритилган 4000 бош йўрға тувалоқ қушларини питомникларда кўпайтириш табиатга қўйиб юбориш, истиқболли хом-ашёбоп доривор, озуқабоп ва техник ўсимликларнинг давлат рўйхати ва кадастрини яратиш каби вазифалар бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим ҳисобланади.
 Лойиҳада трансчегаравий қўриқланадиган табиий ҳудудларни ташкил этиш назарда тутилганлиги, ушбу майдонларни ташкил этиш нафақат миллий манфаатларимиз, балки минтақа давлатлари манфаатлари учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Айтиш жоиз, ушбу муҳим экологик йўналишда мамлакатимиз бир қатор халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенцияга қўшилди ва ҳукумат томонидан Ўзбекистон Республикасида Биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш бўйича Миллий стратегия ва Ҳаракатлар режаси тасдиқланди. Ушбу хуқуқий хужжатда ҳам ушбу майдонларни ривожлантириш асосий миллий стратегия сифатида белгиланган.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Давлат дастури лойиҳасини ҳаётга тадбиқ этиш мамлакатимизда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар барқарорлигини таъминлаш, фуқароларимизнинг янгиланган Конституцияда белгиланган қулай атроф муҳитда яшаш хуқуқларини таъминлашга замин яратади.  
 
Моҳира ХОДЖАЕВА,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутати,
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси


                                       11 январь – Қўриқхона ва миллий боғлар куни
 
Миллий боғлар ва қўриқхоналар:
“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили давлат дастури лойиҳасининг устувор мақсадлари сифатида
 
Атроф муҳит муҳофазаси, хусусан табиатнининг ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиий ландшафтларни муҳофаза қилиш ва ва улар ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш мақсадида бутун дунё ҳамжамияти қаторида мамлакатимизда ҳам 11 январь – “Қўриқхона ва миллий боғлар куни” муҳим экологик сана сифатида кенг нишонланади. Халқаро ҳуқуқ нормаларга кўра, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш, уларни бошқариш ва бутлигини сақлаш ҳамда самарали фаолият юритишини таъминлаш хар бир давлатнинг биринчи даражали вазифаси сифатида эътироф этилган.
Сўнгги йилларда республикада ўзига хос, ноёб, қимматли табиий объектларни ва мажмуаларни, ўсимликларнинг ва ҳайвонларнинг ирсий фондини сақлаб қолиш, шунингдек, табиий жараёнларни ўрганиш, экологик таълим ва тарбияни такомиллаштириш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини яратиш ва ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Янги Ўзбекистон даврида табиатни муҳофаза этишга йўналтирилган ушбу тоифали табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш ва ривожлантириш давлат сиёсати даражасига олиб чиқилди. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш бўйича муносабатларни тартибга солувчи мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий асослар яратилди.  
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза этиладиган табииий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонуни мазкур ҳудудларни ташкил этиш, бошқариш ва кенгайтириш билан боғлиқ  ҳуқуқий асосларни белгилаб бермоқда. Қонун талабларига асосан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг янги турлари - ландшафтларни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ноёб ва йўқолиб бораётган турларини, бошқа табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш ва қайта тиклашга, шунингдек, экологик муҳитни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга кўмаклашадиган давлат биосфера резерватлари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналар яратилди.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тизимини 7 та давлат қўриқхоналари, 2 та давлат биосфера резервати, 12 та миллий табиат боғи, 12 та давлат буюртма қўриқхоналари, 6 та табиат ёдгорликлари, 3 та ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш бўйича питомниклар, республика ҳудудида мавжуд бўлган сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ташкил этади. Шунингдек, ушбу рўйхатдан “Рамсар” конвенциясининг халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ҳудудлари рўйхатига киритилди Денгизкўл (2001), Айдар-Арнасой кўллар тизими (2008), Тўдакўл ва Қуймазор сув омборлари (2020) ҳамда Судочье кўллар тизими (2023) жой эгаллаган.
  2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясида ушбу мақомга эга ҳудудларни ривожлантириш асосий стратегик йўналишлардан бири сифатида қайд этилган. Концепция доирасида мамлакатимизда олиб борилган ушбу янгича ёндашувлар натижасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар  майдони 2024 йилда мамлакат умумий майдонининг 14,08 фоизига етказилди, ваҳоланки ушбу кўрсаткич 2017 йилда 5,2 фоизни ташкил этган эди.
“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили давлат дастури лойиҳасининг 68-мақсади 12-бандида яйловларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига бой бўлган истиқболли ҳудудларига муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мақомини бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган. Албатта, ушбу муҳим хужжат авваломбор муҳофаҳа этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кўпайиши баробарида мамлакатимизда иқлим ўзгаришлари шароитида биологик хилма-хиллик барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.


Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар ☝️

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Aholining yuqori sifatli tibbiy xizmat olish huquqlari samarali himoya qilinadi

Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Mehnat, sog‘liqni saqlash va ijtimoiy masalalar qo‘mitasi tomonidan aholiga qo‘shimcha tibbiy yordam ko‘rsatish hamda tibbiyot va farmatsevtika xodimlariga kasbiy faoliyatni amalga oshirish tizimini takomillashtirishga qaratilgan qonun loyihasi muhokamasiga bag‘ishlangan seminar o‘tkazildi.


👉 BATAFSIL

Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO


Репост из: O'zbekiston Ekologik partiyasi
🌳 «Oila va TABIAT» gazetasining 2025-yil 9-yanvardagi 1-sonida o‘qing:

Zulfiya MO‘MINOVA: Biz bu orombaxsh atrof-muhitni asrab qola olamizmi? Bizdan kelajak avlodga nima qoladi?

Qishloq xo‘jaligi xavflilik darajasi o‘ta yuqoriligi sababli hosil sug‘urtasi amalga oshirilmay kelmoqda. Muammo qonuniy yechim topadimi?

Deputatlar sayilgohlarda binolar emas, yashil maydonlar ko‘p bo‘lishini xohlashayapti!

Javobgarlikka tortilish yetkazilgan zararni qoplash majburiyatidan ozod etmaydi.

Nyu-Yorkning tirband hududiga kirish pulli bo‘ladi, Toshkentda-chi?..

Daryo ham aziyat chekmoqda.

Shamol endi energiya bo‘lib xonadonimizga kiradi.

Web ilova orqali o‘qish

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


Ассалому алайкум, ҳурматли партиядошлар ҳамда партиямиз фаоллари

Бугун, 8 январь — Ўзбекистон Экологик партияси ташкил этилган кун. Ушбу сана муносабати билан фидоийлик билан меҳнат қилаётган ходимларимиз, 638 мингдан зиёд аъзоларимиз, фаолларимиз, депутатларимиз ҳамда атроф-муҳит муҳофазаси йўлида меҳнат қилаётган, қайғураётган тарафдорларимизни самимий муборакбод этаман!

Ташкил этилганига унча кўп бўлмасада Ўзбекистон Экологик партияси бугун мамлакатимиз сиёсий майдонида ўз ўрнига эга бўлди.

Ўтган 2024 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтган сайловларда партиямиз Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 16 нафар, маҳаллий Кенгашларда 762 нафар депутатлик ўрнига эга бўлди. Олдинги чақриққа нисбатан кўпроқ депутатлик ўрнига эга бўлганлиги партиямизга нисбатан халқимизнинг ишончи ортаётгани ва экологик муаммоларнинг долзарблашиб бораётганидан далолатдир.

Олдимизда экологик барқарорликка эришиш, аҳолимизни тоза атроф-муҳитда яшашини таъминлаш, инсонлар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш-тарзини тарғиб қилиш, экологик маданиятни юксалтириш каби улкан марралар бор. Бу марраларга биргаликда эришамиз.

Абдушукур Хамзаев,
Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий Кенгаши раиси


Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube




2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Aтроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.

Лойиҳада атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалалари, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2025 йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотлар назарда тутилган.

Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

“Тараққиёт стратегияси” маркази жамоаси барча юртдошларимиздан 2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўз таклифларини Марказнинг махсус uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали билдиришларини сўрайди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ахборот 24 | Очередное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса

🔹Мохира Ходжаева, депутат Законодательной палаты Олий Мажлиса     

🔹Гулшана Худаярова, депутат Законодательной палаты Олий Мажлиса     

👉 KANALGA ULANISH


Репост из: Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bugun ham bahs va tortishuvlar qiziydi. Kuzatib boring.

Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO


Решение экологических проблем стало одним из главных вопросов Узбекистана в 2024 году

✅ Всего в 2024 году в рамках проекта «Зеленое пространство» было посажено 224 миллиона саженцев.

✅ В рамках проекта «День без автомобиля» предотвращено 2320 тонн вредных выбросов в атмосферу.

✅ На полный государственный учет поставлено 61,2 тыс. га незарегистрированных земель ООПТ.

✅Введен бессрочный мораторий на добычу полезных ископаемых в руслах рек Сангзор, Зарафшан, Норин, Кашкадарья и Сурхандарья;

✅ Суммы возмещения ущерба, причиненного животным, занесенным в Красную книгу, увеличены в 10 раз, растениям – в 5 раз, штрафы за незаконную вырубку деревьев также увеличены в 5 раз.

Созданы экологические паспорта и экологический рейтинг 13 областных административных центров и города Ташкента. Разработаны экологические «генеральные планы» городов Бухары и Самарканда.

✅ Создан Центральноазиатский университет окружающей среды и изменения климата («Зеленый университет»).

✅ На дне Аральского моря и в районе Аральского залива «зеленые покровы» установлены на площади 215 000 га, доведя площадь до 1,9 млн га.
Источник

☘️Последние экологические новости читайте на @ekologuz. Подписывайтесь на нас и присылайте свои предложения и пожелания через @eklguz_bot!


Репост из: Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
❗️ЭСЛАТМА: эртага барча учун иш куни!

Янги йил байрами муносабати билан берилган дам олиш кунлари ўз ниҳоясига етди.

Эртага — 3 январь (жума) ҳамда эртадан кейин — 4 январь (шанба) кунлари барча ходимлар учун (беш кунликларга ҳам, олти кунликларга ҳам) ИШ КУНИ ҳисобланади
.


👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL



Показано 20 последних публикаций.