Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Jamiyatda sodir boʻlayotgan voqea va hodisalarga xalq vakillari-deputatlarning xolis munosabatlari.
Fikr va mulohazalar: @deputatlar_nima_deydi_chat
Maʼlumot yuborish, takliflar, hamkorlik uchun:
@deputies_commerce_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Чаққон депутатимиз Бухоро вилояти спорт инфратузилмасини ривожлантириш масаласиниям кўтарибди.

🟠Вилоятдаги гимнастика ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаблари, “Хумо” спорт мажмуаси ҳамда Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази фаолияти билан танишган депутатимизнинг маълум қилишича, Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида қатор муаммоларга ечим топиш талаб этилмоқда.

🗞Спорт вазири А. Икрамовга юборилган депутатлик сўровида М. Баратова
🟠 100 ўринли ётоқхона биноларини мебель ва инвентарлар билан тўлиқ таъминлаш;
🟢 200 ва 50 ўринли ётоқхоналар ҳамда иссиқлик тизимларини таъмирлаш ва жиҳозлаш;
🟠 Камондан отиш базасини зарур спорт анжомлари билан таъминлаш ва унинг ёзги машғулот ҳудудини тўсиқлар билан ўраш;
🟢 Электр тизимини янгилаш, интернет ва алоқа тармоқларини яхшилаш, кузатув камералари ва ёнғинга қарши сигнализация ўрнатиш;
🟠 Марказ биноларининг ташқи қисми ва кўргазмали воситалар учун қўшимча маблағ ажратиш.
учун ҳам қўшимча маблағлар ажратиш талаб этилаётганлигини

айтиб ўтибди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


📌 Қонунчилик палатасига "Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида" қонун лойиҳаси муҳокама учун киритилибди.

⁉️ Бу ўзи қандай қонун ва бизга нима беради?

✅ Мазмуни оддий: тасаввур қилинг, бирор янги қонун ёки қоидани бутун мамлакат бўйлаб бирданига жорий қилиш ўрнига, аввал кичик ҳудудда ёки маълум соҳага синаб кўрилади. Агар натижалар ижобий бўлса – бутун республикага татбиқ этилади, агар аксинча бўлса – яхшилаб қайта кўриб чиқилади.


🗣 Экспериментнинг асосий мақсади – янги қонун ва қоидаларнинг самарадорлигини амалий синовдан ўтказиш, олдиндан унинг жамиятга таъсирини ўрганиш ва эҳтимолий оқибатларини баҳолаш экан.

➡️ Буни орқасидан тез-тез ўзгарадиган қонунлар камаяди, "ишламайдиган" қонунларни вақт ва ресурс исроф қилмасдан олдиндан йўқ қилиш имконияти пайдо бўлади, аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай ҳамда самарали қонун-қоидалар ишлаб чиқилади.


🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


🚫 Ногиронлиги бор инсонларга имконият яратиш шарт!

✅Янги қонун лойиҳаси айнан шу масалага қаратилган экан.

📋Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлашга доир қонун лойиҳаси муҳокамага киритилибди.

Энди қоидалар анча қатъийлашади!

❗️Қурилишда уларнинг ҳуқуқлари ҳисобга олинмаса, жавобгарлик бор.

Агар янги қурилган бино ногиронлиги бор инсонлар учун мослаштирилмаган бўлса-ю, назорат органлари бунга кўз юммоқчи бўлса, улар жавоб беради.
Ижтимоий хизмат ходимларига тўсқинлик қилиняпти?

Энди “Инсон” ижтимоий хизмат марказлари ва инспекция ходимларининг ишига халақит бериш ҳам жазосиз қолмайди.

📈 Бу лойиҳа ногиронлиги бор инсонлар учун ҳаётни қулайроқ қилишга қаратилган. Фикрингиз қандай? Бу йўналишда яна қандай ўзгаришлар қилиш керак?

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Энди ННТларга “тўхта” дейиш ўтмайди!

Нодавлат ташкилотлар учун янги давр бошланяпти. Энди улар ҳеч қандай тўсиқсиз ишлайди.


🏢 Қонунчилик палатасида ННТлар фаолиятини ривожлантириш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича янги қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти экан.

Хўш, иннанкейинчи, бу янги қонун нимани ўзгартиради, дейдиган бўлсак:

Давлат идоралари ННТ ишига ноқонуний аралашса – жазо олади. Энди кимга нима ёқмайди – унинг шахсий иши!

⚡️Жамоатчилик назорати қоғозда қолмайди. Ҳар қандай жамоат хулосаси 1 ой ичида кўриб чиқилиши шарт. “Кейин қараймиз” деган баҳона ўтмайди.

⚖️ Жарималар мослаштирилади. Майда баҳоналар билан ННТларни жаримага тортадиган даврлар аллақачон ўтиб кетган.

✅Энг муҳими: барча маблағлар шаффоф бўлади. Қайси пул қаердан келган, нималарга сарфланган – ҳамма билиб туради.

Қисқаси, энди ННТлар бемалол ишлайди, давлат эса уларга ёрдам беради! Ҳамма ўз иши билан шуғулланади, ННТлар эса жамият манфаати учун эркин фаолият олиб боради.


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


🗓️ Ҳар ойнинг охирги ҳафтасида депутатларимиз ҳудудларга чиқиб, аҳоли билан учрашишяпти. Муаммо бор бўлса, жойида ҳал қилиб, саал каттароқ бўлса, ён дафтарларига ёзиб олиб, иш жойларига қайтганидан кейин жиддий шуғулланишяпти.

📌 Депутат М. Баратова Бухоро вилояти Когон туманига борганларида, Ўртачўл маҳалласидаги 2 та кўприк бўйича таклиф келиб тушибди. Кўприк пиёдалар учун мўлжалланган экан, лекин, уни машиналар ўтадиган қилиб, қайта қуриш режалаштирилган.


✅ Ҳам яқин йўлдан юриб одамларимизнинг вақти тежалади, ҳам машиналик аҳолига қулайлик яратилади.

📨 Депутатимизам таклифга лаббай деб, шу масала бўйича Автомобил йўллари қўмитаси раиси Ж. Турсуновга депутатлик сўрови жўнатибди.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Ёшлар парламентининг ҳозирги ва аввалги Раислари пойтахт маҳалларидан бирига боришибди. Шахноза Жўлдасова ўзи депутатлик фаолиятини бошлаганидан бери аҳоли билан доимий учрашиб юрибди.

Бу маҳаллада аксарият аҳоли деҳқончилик, сервис, чорвадорлик билан шуғулланаркан. Бошқача айтганда рўзғорга керак нарса томорқанинг ўзидан чиқиб турар экан. Маҳалладаги “Ақлли уй”лар қурилиши бўйича, қурилиш компаниялари билан коррупцияга қарши туришга таклифлар берилибди.

Яқиндагина қабул қилинган ҳайвонларни идентификациялаш қонуни ишлашни бошлаб улгурган — хонадонлардаги ҳамма чорва идентификациядан ўтган.

Умуман олганда, "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижобий натижаларини беришни бошлаган.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Сиёсатда аёллар: уларнинг овози эшитиляптими?

🔵Бугун 8-март – халқаро хотин-қизлар куни! Фақат гул ва совғалар кунимас, балки аёлларнинг жамиятда тутган ўрни, сиёсатдаги иштироки ҳақидаям ўйлаш куни.

Сиёсатда аёллар қанчалик фаол? Улар қабул қилинаётган қарорларга қандай таъсир кўрсатяпти? Умуман, аёллар раҳбар бўлиши керакми?

CPR Podcast'нинг янги сонида мана шу саволларга жавоб қидиришибди.

🏢Меҳмон – Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Шодиева. Депутатимиз ўзининг сиёсатдаги йўли ва аёллар нега фаол бўлиши кераклиги ҳақида гапириб берган.

🔴Суҳбат инглизча бўлган. Ўзимам луғатимни очволиб, кўриб чиқдим.

Обуначиларимиз нима дейди? Келажакда кўпроқ аёл раҳбарларни кўрамизми?


Жавобларни CPR Podcast'ни янги сонидан топсак бўлади:

https://youtu.be/6WBLGOKhwsc?si=z9qGiqtOhh92kgUK

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Азиз, меҳрибон ва фидокор аёллар!

🔵Сизларни баҳорнинг гўзал ва нурли айёми – 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин қалбимиздан табриклаймиз!

💐Айниқса, юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги учун сидқидилдан меҳнат қилаётган, мамлакатимиз қонунчилик ишларида фаол иштирок этиб, жамият ривожига муносиб ҳисса қўшаётган депутат аёлларимизни алоҳида табриклаб ўтамиз.

⭐️Сизнинг билим, салоҳиятингиз ва ташаббускорлигингиз орқали юртимизда аёлларнинг нуфузи ва фаоллиги ошиб боряпти.

Барча юртдошларимиз номидан сизларга янада улкан муваффақиятлар, соғлиқ-саломатлик, оилавий бахт ва тинчлик тилаймиз!


Ҳар доим ҳаётингиз баҳордай гўзал, юзингизда табассум, қалбингизда шодлик ҳукмрон бўлсин.

Байрамингиз муборак бўлсин! 🌷

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


☄️Аёллар бошқарувда

Бугун мамлакатимизда бошқарув соҳасида ақл-заковатли, фаол ва ташаббускор аёллар етакчилик қилиб, улкан ишларни амалга оширяпти.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ташаббуслар институти ТОП-35 бошқарувдаги аёллар рўйхатини эълон қилибди, ичида бизга яхшигина таниш номлар бор.

🏢 Қонунчиликдан тортиб, таълим ва ёшлар сиёсатигача, ҳар бир соҳада ўз тажрибаси ва меҳнати билан катта ўзгаришларга сабабчи бўлаётган
Мавлудахон Хўжаева, Гулрух Агзамова ва Назира Мухторова

каби раҳбар аёлларимизни алоҳида айтиб ўтишимиз керак.

Бу аёлларимиз орқасидан бошқа кўп қизларам раҳбарликка интиляпти.

Энди, буёғига аёллар бошқарувда бўлиши оддий ҳолга айланиб қоладиёв😉.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


📌 Йиғилишда коррупцияга қарши курашда парламент ва жамоатчилик иштирокини ошириш бўйича жиддий вазифалар белгиланибди.
Хусусан,
✅ Коррупцияга оид қонунларни такомиллаштириш,
✅ Ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган вазирликларда коррупция таҳлилини ўтказиш,
✅ Вазир ва ҳокимлар лавозимга тайинланишидан олдин коррупцияга қарши режасини ҳимоя қилиш,
Сенат ва Қонунчилик палатаси коррупция ва жиноятчиликни камайтириш бўйича доимий таклифлар киритиши кабилар.


🔴 “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Робахон Маҳмудова ҳам билдирилган ташаббуслар ва таклифлар партия дастурий мақсадларига ҳамоҳанглигини таъкидлаяпти.

“Адолат” СДПнинг Сайловолди дастурида
“Партия коррупция жамиятимиз тараққиёти, иқтисодиёти ҳамда халқимиз фаровонлигига катта салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлаган ҳолда, коррупцияга қарши курашиш соҳасида қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни муҳим, деб билади:

– коррупция билан боғлиқ жиноятлар, айниқса, талон-тарож ҳолатлари учун жазони кучайтирувчи, етказилган зарарларни ўн баробар миқдорда ундиришни назарда тутувчи нормаларни қонунчиликка киритиш;

– илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида коррупция фактларини «дастлабки ўрганиш» (коррупцион суриштирув) институтини жорий этиш;

– жиноий йўл билан хорижга олиб чиқиб кетилган активларни қайтаришнинг самарали механизмларини жорий этиш, бунда қайтарилган активларнинг ижтимоий соҳага йўналтирилишини ҳамда бу жараёнларда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш;

Коррупцияга қарши курашиш маданиятини инновацион ёндашувлар асосида ёшларнинг онгига сингдириш партиянинг қатъий позициясидир.

Биз давлат хизматида таниш-билишчилик, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олишда давлат хизматчиларини ротация қилиш тизимини ривожлантириш тарафдоримиз”
кабиғоялар илгари сурилган", – Р. Маҳмудова.


⚡️ Муносабатида партия етакчиси коррупцияга қарши қаратилган ташаббусларни амалга ошириш, жойларда уларни тарғиб қилиш ва такомиллаштиришга партия ҳамиша тайёрлигини айтган.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


📖 Ҳар бир китоб — 3 кун эркинлик

💝 Тасаввур қилинг, битта китоб ўқисангиз — жазоингиз 3 кунга қисқаради. 10 та китоб ўқисангиз — бутун ойни “ютасиз”! Бу энди ҳақиқатга айланяпти.

✅ Янги қонун лойиҳасини бизам айтиб ўтгандик, маҳкумлар рўйхатдан танлаб китоб ўқийди, имтиҳон топширади ва шу орқали жазо муддатини қисқартириш имконига эга бўлади.

⚡️ Қонун лойиҳаси ҳали муҳокамада. Шунинг учун, депутатларимиз бу ташаббус қандай ишлайди, деб Бўстонлиқдаги жазони ижро этиш муассасасига боришибди. Тўғриси, қарсакка арзийдиган кутубхона бор экан — 10 800 дан ортиқ китоб, замонавий адабиётлар, ўқув заллари, ҳатто электрон кутубхона ҳам ташкил қилинган.


🔛 Энг қизиғи, маҳкумлар фақат китоб ўқибгина қолмай, чет тилларини ўрганишяпти, янги касбларни ўзлаштириб, янгидан ҳаёт бошлаш учун тайёргарлик кўришяпти.

Энди китоб — янги имконият, янги мақсадлар ва тезроқ эркинликка чиқиш йўли ҳам бўлади😇.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


✅ Президентимизнинг кечаги йиғилишини буёқдан туриб ёритдик, энди қолган гапни мажлисда қатнашган депутатларимиздан эшитамиз.

⚡️Шахноза Жолдасова мураккаб масалалар очиқ ойдин ўртага ташланиб, уларнинг ечими, ҳал этиш механизми юзасидан аниқ таклифлар берилганини алоҳида таъкидлабди.

🔴 Бугун Президентимиз раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси сифатида иштирок этдим.

Йиғилишда Давлатимиз раҳбари томонидан оғир ва мураккаб масалалар очиқ ойдин ўртага ташланиб, уларнинг ечими, ҳал этиш механизми юзасидан аниқ таклифлар берилди.

Шу жумладан, коррупцияга қарши курашиш борасидаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан парламент олдига аниқ вазифалар қўйилди.

Хусусан, давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш зарурлиги, тез фурсатда ушбу қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1 апрелгача киритиш топширилди.

Қонунчиликка ноқонуний бойлик орттириш ҳақида модда киритиш таклиф қилинди. Яъни, давлат хизматчиси декларация қилган даромадига мос келмайдиган мол-мулкини қаердан олганини исботлаши кераклиги айтилди.

Президентимиз Миллий кенгашни, парламентнинг коррупцияга қарши курашиш қўмиталарини бу борада халқаро андозаларга мос таклифларни ишлаб чиқишга чақирди.

Йиғилишдан сўнг аниқ вазифалар юзасидан Қўмитамизнинг тезкор йиғилишини ўтказдик ва яқин ҳамда узоқ муддатли режаларимизни белгилаб олдик.

✍️ Ундан чиқиб, чаққон депутатларимиз берилган таклиф, вазифалар бўйича Қўмита йиғилишини ўтказишгаям улгуришибди.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Бу галги йиғилиш айниқса парламент ва маҳаллий Кенгашлар учун муҳим бўлди: энди коррупцияга қарши курашнинг биринчи сафида депутатларнинг ўзи юради.

❗️Коррупцияга қарши кураш – барчамизнинг ишимиз!

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимовнинг таъкидлашича, эндиликда парламент нафақат қонун чиқаради, балки вазирлардан то маҳалладаги муаммоларгача чуқур кириб боради. Ҳар бир қўмита ўз соҳасида шаффофликни таъминлаш, ҳуқуқий ечим талаб қилаётган муаммоларни аниқлаш ва қонунларга зарур ўзгартишлар киритиш вазифасини олди. Энди, коррупцияга қарши кураш фақат юқори доираларда эмас, маҳалла ва туманларда ҳам амалий натижа беришини кутамиз.

✔️ "Қонунсиз кураш бўлмайди!"

– дейди Алишер Қодиров.

Унинг фикрича, аввал коррупцияни аниқ таърифлаб, унинг чегараларини қонун билан белгилаб олиш зарур. Шунингдек, Қодиров тарбия масаласига ҳам алоҳида тўхталиб, коррупцияга қарши курашни болаликдан бошлаш кераклигини таъкидлади. Яъни, кимнинг ҳаққини едим, деб қўрқадиган авлод тарбиялаш асосий ечимлардан бири сифатида кўрилмоқда.

💠 "Ҳар ойлик ҳисоботлар ва оммавий мулоқотлар"

Актам Хаитовнинг таклифи.

ЎзЛиДеП етакчисининг айтишича, энди вилоят ва туман прокурорлари, ички ишлар бошлиқлари доимий равишда жамоатчиликка ҳисобот беради. Ҳар бир жиноят, унинг сабаб ва омиллари ўрганилади. Маҳаллий Кенгашлар эса коррупцияга қарши курашда ҳақиқий кучга айланади.

⚡️Абдушукур Хамзаев эса жамоатчилик назоратига ишонч билдирди.

"Биз партиямиз фаоллари билан биргаликда бу ишни янги босқичга олиб чиқамиз", деди у. Йиғилишда таъкидланганидек, коррупциядан холи муҳит яратиш – фақат давлатнинг эмас, бутун жамиятнинг иши. Бунга эса фақат назоратни кучайтириб, очиқликни ошириб ва жамоатчилик фаоллигини таъминлаб эришиш мумкин.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


🥹 Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан юртимизда бир гуруҳ фаол аёллар юксак мукофотлар билан тақдирланишибди.

⚖️ Улар орасида “Адолат” СДП депутати Мавлуда Адҳамжонова ҳам бор экан. Депутатимиз II даражали «Соғлом авлод учун» орденига сазовор бўлибдилар.

Эсингизда бўлса, каналимиздаям фаол депутатимизнинг ташаббусларини бир неча марта ёритиб ўтгандик. Бизам Мавлуда Хамзаевнани эл қатори келгуси фаолиятида янги зафарлар тилаймиз!

 🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


❗️Энди давлат хизматчилари учун янги қоидалар жорий этилади.

⚡️ Давлат хизматчилари даромадини декларация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади ва 1 апрелгача қабул қилинади.

🔴 Бу нима дегани? Ҳар бир давлат хизматчиси қанча даромад топаётганини, қандай мулкка эгалигини очиқ кўрсатади. Энди, кўчмас мулк, қиммат машина ёки бошқа бойликларни "қайдан келгани"ни ҳам батафсил ёзиши шарт бўлади.


✔️ Қонунчиликкаям "ноқонуний бойлик орттириш" бўйича махсус модда ҳам киритилади.

➡️ Яъни, агар давлат хизматчисининг мулки даромадига мос келмаса, «Буни қаердан олдинг?» деган саволга жавоб беришига тўғри келади.


✅ Бу тизим коррупцияни чеклаш, очиқликни таъминлаш, халқ ишончини оширишга хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, энди "даромад ва сарф" ўртасидаги фарқни яшириш даври ўтди, ҳаммаси очиқ бўлади😇.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


❗️Коррупцияга қарши курашда барча масъуллар фаол бўлиши шарт

➡️ Ҳар йили давлат бюджети орқали триллионлаб сўм маблағлар соғлиқни сақлаш, бандлик, таълим, каби йирик соҳаларга ажратилади. Лекин, айни шу соҳалардаям коррупция ҳолатлари учрайди.


⚡️ Президент Парламентдаги бюджет қўмиталари олдига ҳам алоҳида вазифа қўйди.

Энди қўмиталар:

🗣Катта маблағ оладиган вазирлик ва идораларга бориб, иш жараёнлари билан танишиб, муаммоларни ўрганиши шарт.

🗣Қайси ерда маблағлар самарасиз ёки манфаат учун ишлатилаётган бўлса, аниқлаб, аниқ таклифлар бериши керак бўлади.

✅ Ўзи, давлат пулларини тўғри ишлатилишиям, халққа манфаат келтиришиям ўша маблағларнинг қанақа сарфланишини назоратига боғлиқ. Бу ишда эса, албатта, Парламентдаги бюджет қўмиталари муҳим ўрин тутади.


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


⚡️Йиғилишда яна битта мухим топшириқ бўлди.

Яъни:
🟢Энди ҳар бир профилактика маскани — кузатув камералари билан;
🟢 Ҳар бир инспектор — “боди камера” билан;
🟢Ҳуқуқбузарликлар эса — махсус онлайн платформа орқали рўйхатда бўлади.


✔️ Ҳамма нарса қайд этилади, ҳамма ҳаракат ёзиб борилади, натижада тинчликам кафолатли бўлади.

🗞 Кечагина Қонунчилик палатасидаям яна битта қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юборилганди.

Бу ҳужжат билан МИБ’чиларам ўз фаолиятида мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланадиган бўлди. Яъни, суд ҳужжатларини ижро қилиш жараёнлари ҳам камерага тушади, ҳар бир қадам қайд этилади.


✅ Бу қонунам тасдиқланса, фақат профилактика инспекторларимас, ижрочи ходимларам “кадр орқали” ишлайди.

Нима деймиз, доимий назорат, рақамлаштириш ва ошкоралик — бугунги кун талаби.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


📝 Йиғилишда айтилишича, коррупциявий жиноятларнинг 75%и туман ва маҳаллаларда, маиший даражада содир бўляпти экан. Фуқаролар ҳар куни дуч келадиган масалаларда хам "тўсиқлар" ҳали ҳам бор.

❗️Энди бу муаммоларни ҳал қилиш учун депутатлар олдига жуда катта вазифалар қўйилди.

✅Чунки депутатлар халқ вакили сифатида, коррупцияга қарши курашда биринчи сафда туриши керак.


💡 Шунинг учун йиғилишда аниқ таклифлар берилди:

🔹 Вилоят халқ депутатлари кенгаши раислари ҳудудий коррупцияга қарши кенгашларга раҳбари бўлади.
🔹 Бу кенгашлар ҳар чоракда камида битта соҳада коррупция омилларини бартараф этиш, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича Миллий кенгашга аниқ таклиф киритади.


⁉️ Бу нима дегани?
✅ Депутатлар жойлардаги ҳақиқий вазиятни ўрганади.
✅ Қонунлар қандай ишлаётганини таҳлил қилади.
✅ Қайси ҳужжатлар тўсқинлик қилаётган бўлса, ўзгариши учун ташаббус билан чиқади.


🔔 Энг муҳими – коррупцияга қарши курашда халқ вакили сифатида фаол иштирок этади. Чунки қонунчиликдаги "бўшлиқлар"ни яхши биладиган ҳам, уларни бартараф этиш учун ҳаракат қиладиган ҳам айнан депутатларнинг ўзи.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


📣 Президент раҳбарлигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилиши бошланди.

Унда коррупциянинг олдини олиш ишларининг натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинади.

⚡️Йиғилишда масъул идора вакиллари, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, депутат ва сенаторлар иштирок этмоқда.


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


🛍 Ҳар куни бозордан, дўкондан нарса оламиз.

— Бу гўшт бугунгими?
— Сут айнимаганмикин?
— Бу қийма таркибида нима бор ўзи?

деган саволлар пайдо бўлади ичимизда, баъзан сотувчини сўроққа тутиб қўямиз.

📌 Чунки тан олайлик, баъзан столимизга нима қўйилаётганини, қайси шартлар асосида ишлаб чиқарилганини билмасдан еймиз.

⚡️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасида "Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисида"ги янги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Унга кўра,
🟠Хавфсизликка оид қоидалар янгиланади.
🟠Озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар ва сотувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланади.
🟠Жаҳон талабларига мос санитария, фитосанитария қоидалари амал қилади.
🟠Ва энг муҳими — маҳсулот хавфларини таҳлил қилиш, ҳар босқичда назорат қилиш тизими жорий этилади.


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Показано 20 последних публикаций.