Шунингдек, давлат дастури лойиҳасида трансчегаравий муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш чораларини кўриш, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобининг янги (олтинчи) нашрини тайёрлаш, мазкур китобга киритилган 4000 бош йўрға тувалоқ қушларини питомникларда кўпайтириш табиатга қўйиб юбориш, истиқболли хом-ашёбоп доривор, озуқабоп ва техник ўсимликларнинг давлат рўйхати ва кадастрини яратиш каби вазифалар бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим ҳисобланади.
Лойиҳада трансчегаравий қўриқланадиган табиий ҳудудларни ташкил этиш назарда тутилганлиги, ушбу майдонларни ташкил этиш нафақат миллий манфаатларимиз, балки минтақа давлатлари манфаатлари учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Айтиш жоиз, ушбу муҳим экологик йўналишда мамлакатимиз бир қатор халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенцияга қўшилди ва ҳукумат томонидан Ўзбекистон Республикасида Биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш бўйича Миллий стратегия ва Ҳаракатлар режаси тасдиқланди. Ушбу хуқуқий хужжатда ҳам ушбу майдонларни ривожлантириш асосий миллий стратегия сифатида белгиланган.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Давлат дастури лойиҳасини ҳаётга тадбиқ этиш мамлакатимизда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар барқарорлигини таъминлаш, фуқароларимизнинг янгиланган Конституцияда белгиланган қулай атроф муҳитда яшаш хуқуқларини таъминлашга замин яратади.
Моҳира ХОДЖАЕВА,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутати,
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси