ДАНГАСАЛИКДАН ПАНОҲ СЎРАШ
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбуни кўп айтар эдилар:
«Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман» дедилар».
* * *
Шарҳ: Биз «ғам» деб таржима қилган сўз арабчада «ҳамм» дейилади ва кутилаётган ишдан кўнгил ғаш бўлиши ва қўрқиш маъносини билдиради.
Маҳзунлик эса бўлиб ўтган ишдан хафа бўлишни англатади.
«Қарзга ботиб қолиш»дан мурод, унинг оғирлашиб кетиши ва қарздорнинг ноилож қолишидир.
Ўтган азизларимиздан бирлари:
«Агар қарзнинг ғами қалбга кирса, албатта ақлдан унга қайтиб келмайдиган нарсани чиқарди», деганлар.
«Одамларнинг ғолиб бўлиши» дейилганда, эса паст ва пасткаш кимсаларнинг устин бўлиши кўзда тутилган.
Ушбу ҳадиси шарифдаги дуо жамловчи дуолардан ҳисобланади.
«Одоблар хазинаси, 3-жуз» китобидан.
@Halovatuz
@HIKOYANEW