Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


⌨ Чат @HIKOYANE
Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!
💵 Реклама👉 @kanallrekllama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


​​“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси

Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади.
Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.
Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади. Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади. Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас. Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.
Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг. Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди. Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:

“Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).

Араб тилида “و”  “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар. Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз.

«Оят ва шифо» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.




КИТОБ ВА СУННАТНИ МАҲКАМ ТУТИШ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Умматимнинг барчаси жаннатга киради, фақат бош тортган бундан мустаснодир», дедилар». «Эй Аллоҳнинг Расули, ким ҳам бош тортарди?» дейишди. У зот: «Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, у бош тортган бўлади», дедилар» (Имом Бухорий ривоят қилган).

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, унда «Умматимнинг барчаси» дейилди. Ундан мурод уммати ижобатми ёки уммати даъватми, дейилса, Абдулҳақ Деҳлавий раҳимаҳуллоҳ уни уммати ижобат деган эканлар. Шунда маъно ижобат умматининг барчаси жаннатга дохил бўлади мазмунида бўлади. Ким ижобат умматидан бўлмаса жаннатга кирмайди. Кейин саҳобийлар бош тортадиган кимса ҳақида сўрадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бош тортувчини баён қилишдан аввал итоат қилгувчиларни баён қилдилар ва ким у зотга итоатда бўлса, жаннатга киришини айтдилар. Бу ерда саҳоба розияллоҳу анҳумга ҳам, аввало, итоат қилгувчидан сўрашлик борасида танбеҳ бордир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилгувчилар китоб ва суннатни маҳкам тутгувчилардир. Кимда ким китоб ва суннатни ушламай, бидъатга эргашган бўлса, улар бош тортган саналадилар. Агар у бандалар эргашган бидъат куфрга олиб борса, абадий дўзахда бўлади. Аммо куфрга олиб бормаса, аввалда жаннатга кириш насиб қилмайди, балки дўзахдан сўнг киради.

Мана шу эътибордан бош тортишлик икки турга бўлинади. Биринчиси, эътиқодий бош тортиш. У абадий дўзахий бўлади. Иккинчиси, амалий бош тортиш. У банда эътиқодида барча дин заруриятларини қабул қилади, лекин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини жорий қилишда сусткашликка йўл қўяди. Буларнинг ҳам дўзахга киришлик хатари бўлади. Шунда ҳадиснинг маъноси шундай бўладики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатда бўлган умматлар, аввалдан жаннатга дохил бўладилар. Бош тортган умматлар эса, аввалдан жаннатга киролмайдилар.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи”дан.


Halovatuz

@HikoyaNew


#Дуо
МОЛ-ДАВЛАТ ЗИЁДА БЎЛИШИ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Мол-давлатнинг зиёда бўлиши учун тонгда уйғонганда қуйидаги дуони доимо ўқиб юриш керак.

بِسْمِ اللهِ عَلَي نَفْسِي بِسْمِ اللهِ عَلَي أَهْلِي وَمَالِي. اللَّهُمَّ أَرْضِنِي بِمَا قَضَيْتَ لِي وَعَافِنِي فِيْمَا أَبْقَيْتَ حَتَّي لَا أُحِبَّ تَعْجِيْلَ مَا أَخَّرْتَ وَلَا تَأْخِيْرَ مَا عَجَّلْتَ.      

Ўқилиши: “Бисмиллааҳи ъалаа нафсий. Бисмиллааҳи ъалаа аҳлий ва маалий. Аллоҳумма арзиний бимаа қозойта лий ва ъаафинии фиймаа абқойта ҳаттаа лаа уҳибба таъжийла маа аххорта ва таъхиро маа ъажжалта”.

Маъноси: “Нафсим узра Аллоҳнинг номи билан. Аҳлим ва молим узра Аллоҳнинг номи билан. Ё Аллоҳим! Менга тақдир қилган нарсанг билан мени рози қил. Ҳали бермаган нарсангда менга офият бер. Токи, Сен кейинга сурган нарсани тезлатишингни ва тезлатган нарсани кейинга суришингни ҳохлайман ”.

@HikoyaNew


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Бuсмuллаҳ
Эй Раҳмон Эгам!
Бизни, сени севишимизга, сенга нисбатан ҳақиқий қуллик лаззатини топишимизга, мункиротлардан қочишимизга, авомирларни маҳкам тутишимизга, сени сен рози бўладиган даражада танишимизга мадад бер!

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Эй Роббим! Сенга дуо қилиб сўраймиз:

Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!
Гуноҳларимизни мағфират этгин!
Ота-оналари вафот этганларимизнинг ота-оналарини раҳматингга олгин!


@HikoyaNew


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

ЭРТАГА ПАЙШАНБА

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади. Ин шаа Аллоҳ.

@HikoyaNew


Сиз ҳеч кимни ачинарли кўриниш билан ажаблантирмайсиз. Аммо чидамлилик кўпинча таҳсинга лойиқдир.

(С.Коллинз “Голодные игры“)

@HikoyaNew




#Дуо
УЛОВ МИНИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Дуонинг арабча матни:
الحَمْدُ لِلَّهِ عَلَي كُلِّ حَالٍ. سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ وَإِنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ
.

Дуонинг маъноси: “Ҳар бир ҳолимизга Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Бизларга бу (улов)ни бўйсундириб қўйган зотга тасбеҳ айтамиз. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Албатта, бизлар (барчамиз) Раббимиз (ҳузури)га қайтувчидирмиз”.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон уловга минмоқчи бўлсалар оёқларини узангига қўйишлари билан: “Бисмиллаҳ”, дер эдилар. Эгарга ўрнашиб олганларидан кейин: “Алҳамдулиллааҳи ъалаа кулли ҳаал. Субҳааналлазий саххоро ланаа ҳаазаа, вамаа куннаа лаҳу муқринийн. Ва иннаа илаа Раббинаа ламунқалибун”, – дер эдилар.
Уловга замонавий транспорт воситалари ҳам киради. Масалан, машина минадиган одам ҳам ушбу дуони ўқиши керак.

@HikoyaNew


​​🌙Аллоҳ таоло Ўзи билган ҳолда фаришталардан сўрайди: "Бандаларим нима қиляптилар?"...

Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таолонинг йўллардан айланиб зикр қиладиганларни ахтариб юрадиган фаришталари бор. Улар Аллоҳ таолони зикр қилаётган жамоатга дуч келсалар, бир-бирларини: “Ахтарган нарсангизга келинг!” деб чақирадилар. (Ҳаммалари келиб,) уларни қанотлари билан ўраб дунё осмонигача бўлган кенгликни тўлдирадилар. Аллоҳ таоло Ўзи жуда яхши билгани ҳолда фаришталардан сўрайди:
   — Бандаларим нима қиляптилар?
   — Сенга тасбеҳ, такбир, ҳамд айтишяпти ва Сени улуғлашяпти, – деб жавоб беришади.
   — Улар Мени кўришганми?
   — Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
   — Кўрганларида нима бўларди?
   — Агар кўрганларида Сенга яна ҳам қаттиқ ибодат қилишга, Сени жуда улуғлашга киришиб кетишар, Сенга кўп-кўп тасбеҳ айтишарди.
   — Улар нимани сўрашмоқда?
   — Жаннатни сўрашмоқда.
   — Жаннатни кўришганми?
   — Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
   — Кўрганларида нима бўларди?
   — Кўрганларида унга яна ҳам қаттиқ интилишар, уни яна ҳам қатъий исташар, унга қизиқишлари чандон катталашарди.
   — Нимадан паноҳ сўрашмоқда?
   — Дўзахдан паноҳ сўрашмоқда.
   — Уни кўришганми?
   — Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
   — Кўрганларида нима бўларди?
   — Кўрганларида эди, ундан янада қаттиқ қочган, ундан янада қаттиқ қўрққан бўлишарди.
   — Сизларни гувоҳ қиламан (яъни, гувоҳ бўлинг), уларни кечирдим!
   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
сўзларида давом этиб бундай дедилар: “Улардан бир фаришта айтади: “Уларнинг орасида фалончи гуноҳкор банда ҳам бор. У мазкур жамоат аҳлидан эмас. У бир иш билан ўтиб кетаётган эди, (буларни кўриб, шунчаки келиб) ўтирди”. Аллоҳ таоло: “(Майли,) уни ҳам кечирдим! Булар шундай жамоатки, уларнинг шарофатидан  улар билан ўтирганлар ҳам бадбахт бўлмайдилар”, деб марҳамат қилди».

Имом Бухорий, Имом Муслим ривоятлари

@HikoyaNew


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сизнинг қизингизга қайнонаси чиройли муомила қилишини, сизни кўргани тез - тез юбориб туриши ҳоҳласангиз

Сиз ҳам келинингизга ҳудди шундай муомила қилинг. бу дунё қайтар дунё. Ўзингизга ёқмаган ишларни сиз ҳам бошқаларга қилманг.


@HikoyaNew


📖 Залзала сураси!

﴿ بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ ﴾

إِذَا زُلْزِلَتِ الْأَرْضُ زِلْزَالَهَا ﴿١﴾

 وَأَخْرَجَتِ الْأَرْضُ أَثْقَالَهَا ﴿٢﴾
 
وَقَالَ الْإِنسَانُ مَا لَهَا ﴿٣﴾

1-3. Ер қаттиқ силкиниб, ичидаги жасадлар ва хазиналарни чиқарса. Инсон даҳшатга тушиб: «Ерга нима бўлди ўзи?» деб сўраб қолса.

يَوْمَئِذٍ تُحَدِّثُ أَخْبَارَهَا ﴿٤﴾

 بِأَنَّ رَبَّكَ أَوْحَى لَهَا ﴿٥﴾

4, 5. Ўша куни – қиёмат куни ер ўз устида қилинган барча яхши-ёмон ишларнинг хабарини беради ва буни унга Аллоҳ таоло буюрганини айтади.

يَوْمَئِذٍ يَصْدُرُ النَّاسُ أَشْتَاتًا لِّيُرَوْا أَعْمَالَهُمْ ﴿٦﴾

6. У куни одамлар Аллоҳ уларга ўзлари қилган яхши-ёмон ишларни кўрсатиши ва амалларига яраша жазо ё мукофот бериши учун ҳисоб майдонидан тўда-тўда бўлиб қайтадилар.

فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ﴿٧﴾ 

وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ ﴿٨﴾

7, 8. Ким заррача (майда қумурсқа вазнича) яхшилик қилса, охиратда унинг савобини кўради. Ким заррача ёмонлик қилса, охиратда унинг жазосини кўради.

@HikoyaNew


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалaму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Муродбахш янги тонг муборак бўлсин...

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, ҳалол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиба айлаб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Аллоҳ  ибодатлармизни   қабул  этсин!

Кунингиз мазмунли, бекаму бекўст ўтсин!


@HikoyaNew


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@HikoyaNew


🟠Динимизда ахлоқ, ахлоқимизда дин қолмади. Сўзларимиз ҳаддан зиёд кўп, амалларимиз ҳаддан зиёд кам?! Сўзларимизга тепага ўсиб боряпти, амалларимиз борган сари ерга кириб боряпти.
Қани ўша уммат? "Ла илаҳа иллаллоҳ" деганда қалби ларзага келадиган?
Қани ўша уммат? Намозда қоим турганда шамдек қотиб қоладиган?
Қани ўша уммат? Рўза тутганда фақат ошқозони эмас, кўзи, тили, қулоғи, қалби ҳам рўза тутадиган.
Қани ўша уммат? Биродарининг биргина оҳи учун Ер юзини остун устун қиладиган?
Йўқ бугун бундай уммат йўқ!
Бугун биз айтаётган калиманинг оҳанги чиройли холос..
Ўқиётган намози эмас, турган масжиди чиройли. Тутаётган рўзаси эмас, саҳарлик ва ифторлик қилиши гўзал холос. Олаётган илмидан кўра, илмини кўз-кўз қилиши муҳташам холос.. қани ўша Уммат


@HikoyaNew


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаёт мана шундай бешафқат. Кучсиз ва ожиз бўлсанг, ҳаёт синовларига ем бўлиб кетасан. Ҳеч ким сен билан ҳисоблашиб ўтирмайди...

@HikoyaNew


Кимдир декабрнинг сўнгги кунини интизор кутади, кимдир Рамазоннинг илк кунларини.

Кимдир инсонлар томонидан белгиланган кунларни байрам қилади, кимдир Аллоҳ байрам қилиб берган кунларни.

Кимдир янги йил кечаси тонггача хурсандчилик қилади, кимдир Қадр кечаси тонггача ибодат.

Кимдир ўтган йил қанчалик омадли келганини сарҳисоб қилади, кимдир ўтган умр қанчалик тўғри яшаганини.

Кимдир келгуси йилдаги орзулари ушалишини сўрайди, кимдир қолган умрида хайрни.

Кимдир арча атрофида айланиш билан завқланади, кимдир Каъба атрофида айланиш билан.

Кимдир фарзандига қорбобога айтиб бериши учун шеър ёдлатади, кимдир Аллоҳ розилиги учун Қуръонни ўргатади.

Бир-биридан тубдан фарқли икки жиҳат бир инсонда жамланмайди.

Қалбдаги икки хилликдан бири, албатта, иккинчисини сиқиб чиқаради!

ат_тақва

@HikoyaNew


Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади. Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади.

Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир:
1. Намоз дарвозаси — бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради;
2. Ғазот дарвозаси — бундан ғазот қилганлар киради;
3. Райён дарвозаси — бундан рўзадорлар киради;
4. Садақа дарвозаси — бундан садақа берувчилар киради;
5. Айман дарвозаси — бундан ҳисоб-китоб қилинмайдиганлар киради;
6. Афв қилувчилар дарвозаси — бундан одамларни афв қилиб, кечирувчилар киради;
7. Зикр дарвозаси — бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради.
8. Ҳаж дарвозаси — Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради.

Аллоҳим саккиз жаннат эшикларидан киришни  насиб этсин барчамизга!

@HikoyaNew


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳар куни ушбу дуони ўқишни унутманг!

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ، وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَالعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ

Ўқилиши: Аллоҳумма, инний асъалука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал ъамалаллазий йубаллиғуний ҳуббак.

Маъноси: Сени севишни, сени севганларни севишни, севгинга сабаб бўладиган амални севишни сўрайман.

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизни суюклиларимиз билан жаннатларда жамланиш саодатига етказсин. Кунингиз мазмунли, умрингиз барокатли бўлсин.

@HikoyaNew


Репост из: Ma'rifat_un Nafs
Байрамлар динларнинг шиори, ишорасидир.
Гарчи сиз уларнинг номини “Ижтимоий, маърифий” байрам деб ўзгартириб олсангиз ҳам, эътиқод ўлароқ улар дин шиори бўлиб қолаверади…

Тортишувга ҳожат йўқ, Наврўз кўклам байрами эмас авесто динининг байрами бўлганидек, янги йил ҳам очиқ-ойдин насронийлик динининг байрамидир.

Агар янги йил байрамини нишонлаш ҳалол бўлганда эди, Росулуллоҳ алайҳиссалом бизни у  байрамни нишонлашга  чақирар эдилар.

Ҳуддики ашуро рўзасини тутишга биз кўпроқ ҳақлимиз дея у кунда рўзадор бўлишга буюрганларидек…

Чунки Исо Ибни Марямга, насронийлардан кўра Росулуллоҳ алайҳиссалом яқин ва ҳақдорлар…

Бу эслатма охират кунига  иймон келтирганлар учун, насронийларнинг  байрамига иймон келтирганларга эса
“Сизнинг динингиз сиз учун, бизнинг динимиз биз учун кифоя” дея оламиз холос.

Осиё Абдулазим қизи


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

6.5k 0 108 44 70
Показано 20 последних публикаций.