Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


⌨ Чат @HIKOYANE
Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!
💵 Реклама👉 @kanallrekllama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций




Репост из: 𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖
Жаннат истаган муслималаримга... Инсон хотимаси унинг ҳаётида энг кўп ўралашган нарсаларига боғлиқ. Ўзингизни ўткинчи дунёнинг беҳудагарчиликларидаги хорликларига раво айламанг !!!

Kanalga ulanish: MuzDalifa
iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Ҳазрат Умарнинг аҳдномаси

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Шомдан Мадинага қайтар экан, одамларнинг аҳволларини билиш учун ўзи ёлғиз айланиб юрар экан, чодрадаги бир кампирга йўлиқди. Кампир сўради:
– Ҳой йўловчи! Умар нималар қиляпти?
– Шомдан Мадинага қайтди, – жавоб берди ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.
– Аллоҳ унга яхшилик кўрсатмасин!
– Нега?
– Аллоҳга қасамки, у мўминларга раҳбар бўлганидан бери менга ундан бирор туҳфа етиб келмади.
– Сен ундан олисда бўлсанг, у сенинг ҳолингни қаёқдан билсин?
– Субҳоналлоҳ! Аллоҳга қасамки, мўминларга раҳбар бўлган инсон уларнинг машриқидан мағрибигача билмайди деб ўйламайман!
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу йиғлаб юборди ва ўзига айтди: “Шўринг қурғур Умар! Ҳар бир инсон, ҳатто мана шу кампир ҳам сендан кўра фаҳмлироқ экан!” Сўнг кампирга айтди:

– Эй Аллоҳнинг канизаги! Умардан қилган шикоятингни қанчага сотасан, шоядки мен уни дўзахдан сақлаб қолсам?
– Мени масхара қилма! – деди кампир.
– Мен сени масхара қилмаяпман!
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ундан шикоятини йигирма беш дирҳамга сотиб олди. Шу маҳал Али ибн Абу Толиб билан Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳумо келиб қолишди ва салом беришди:
– Ассалому алайкум, мўминларнинг амири!
Кампир бошини чангаллаб қолди:
– Вой шўрим қурсин! Мўминларнинг амирини ўзининг олдида сўкиб юборибман-ку!
– Аллоҳ сенга раҳм қилсин, Ҳечқиси йўқ, – деди ҳазрат Умар ва хат ёзиб бергани варақ сўради. Топилмаган эди, кийимининг ямоғидан қирқиб олиб ёзди: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Ушбу хат Умар раҳбарлик қилганидан бери шу кунгача фалон кампирнинг шикоятларини йигирма беш дирҳамга сотиб олиш шартномасидир. Шу миқдор эвазига фалон аёл Маҳшар кунида Аллоҳ таолонинг ҳузурида Умарга даъво қилмайди. Гувоҳлар − Али ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Масъуд”.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўша хатни ўғлига топшириб тайинлади: “Қачон мен вафот этсам, шу хатни кафанимга қўшиб кўм. Токи Раббимга шу хат билан йўлиқай.

@HIKOYANEW


РАСУЛУЛЛОҲ СОЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ ОИЛАЛАРИ

(Ҳамма билиш зарур)

Оталари Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.
Оналари Омина бинти Ваҳб пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар.

Боболари Абдулмуттолиб ибн Ҳошим пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.

Амакилари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларининг исмлари: Ҳорис, Зубайр, Ҳамза, Зирор, Абу Толиб (Абду¬маноф), Абу Лаҳаб (Абдулуззо), Абдулкаъба, Муғийра ва Навфал.

Аммалари: Умайма, Баро, Умму Ҳакийм, Сафия, Арво, Отика.

Аёллари: Хадийжа бинту Ҳавайлид, Савда бинту Замъа, Оиша бинту Абу Бакр, Ҳафса бинту Умар, Зайнаб бинту Ҳузайма, Умму Салама (Ҳинд бинту Абу Умайя), Зайнаб бинту Жаҳш, Маймуна бинту Ҳорис, Жувайрия бинту Ҳорис, Умму Ҳабиба (Рамла бинту Абу Суфён), Мория бинту Шамъун, София бинту Ҳуяй.

Ўғиллари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг учта ўғиллари бўлган аммо улар ёшликларида вафот қилганлар. Улар: Қосим, Абдуллоҳ, Иброҳим.

Қизлари: Зайнаб, Фотима, Руқайя, Умму Кулсум розияллоҳ анҳунна.
Куёвлари:

Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Руқайя  исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» - икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар.

Набиралари:
Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома.

Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Мухассин, Зайнаб, Умму Кулсум.
Усмон ибн Аффон ва Руқайя ибн Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Абдуллоҳ.                                                                                                     

(Имом Термизий, «Шамоили Муҳаммадия»).

Halovatuz

@HIKOYANEW


Агар ўйламасдан гапирган бўлсангиз, демак сиз кўнглингиздаги гапни айтгансиз.

✍️ Бернард Шоу

@HIKOYANEW


ИСТИҒФОР ДУОЛАРИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки бу ойнинг ҳар бир соатида дўзахдан озодлик бор” (Дайламий ривояти. Ал-Фирдавс (81/1. 247).

📿أَسْتَغْفِرُ اللهَ

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳ”.

📿 أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ”.


📿 أَستغفِرُ اللهَ الَّذي لا إلَهَ إلَّا هو الحيُّ القيُّومُ وأَتوبُ إليه

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳайюл қаййум ва атуубу илайҳи”.


📿 رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

💬Ўқилиши: “Роббиғфир лий ва туб ъалаййа иннака антат тавваабур роҳийм”.


📿 سُبْحَانَكَ وَبِحَمْدِكَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ

💬Ўқилиши: “Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атуубу илайк”.


📿 سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ

💬Ўқилиши: “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илаҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайк”.


📿 اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

💬Ўқилиши: “Аллоҳумма иннака афуввун кариймун туҳиббул афва фаъфу ъанний”.


📿 أَللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي

💬Ўқилиши: “Аллоҳумма мағфиротука авсаъу мин зунуубий ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий”.


📿 أسْتغفرالله ربي من كلّ ذنبٍ وأتوبُ إليه

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳа Роббий мин кулли занбин ва атуубу илайҳ”.

Даврон НУРМУҲАММАД

@HIKOYANEW


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бошлаётган кунингиз, хайр - барокатли ўтсин!

Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Сизга икки дунё саодатини тилаймиз. Ҳамиша Бахт ва омад СИЗГА ёр бўлсин.
Аллоҳ паноҳида бўлинг, ўзингизни эҳтиёт қилинг!!!

Кунингиз хайрли ў́тсин
.

🌐 @HIKOYANEW

5.3k 0 139 6 19

Kanalda kimlar koʼp?
Опрос
  •   Erkaklar
  •   Ayollar
207 голосов


#ибрат

Шундай ўғрилар борки биздан ўғирлайдиган нарсаларини кўпроқ ўғирлашларини жон деб истаган бўлар эдик...

Бу ўғрилар бизнинг гуноҳларимизни ўғирлашади... Яна қандай йўл билан?!

Ортимиздан завқланиб ғийбат қилиш билан,
• Завқланиб туҳмат қилиш билан,
• Яйраб иғво қилиш билан гуноҳларимизни «шилиб кетишаркан»...


Биз эса катта-катта гуноҳларимиз тунаб кетилганлигидан гоҳида бехабар ҳам қоламиз. Агар билганимизда эди, ўша ўғриларга раҳматлар айтган бўлардик.

Сизни ғийбат қилишяптими?
• Иғво қилишяптими?
• Хафа бўлиб ўзизни сиқманг!  Балки хурсанд бўлинг. Гуноҳларингизга ЎҒРИ тушди!


🌐 @HIKOYANEW


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир пайтлари қўлларингга зеб бўлган тақинчоқларинг энди сенга керак бўлмайди. Бу дунё матоҳлари ҳам шундай кераксиз. Фақатгина эзгу амалларинг сенга ҳамдам бўлади...


🌐 @HIKOYANEW


Қадим замонда бир одам уйланибди. Биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида ўтириб, янги келинчак бўлгани учун аёлига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди. Арзимаган бир қисмини эса ўта беэътиборлик билан онасининг олдига дақ этиб қўйди. Хотини донишманд аёл эди. Ҳозироқ уни талоқ қилишини сўраб туриб олди. Эр сабабини сўраган эди:
— Қон тортади, сиздан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, — деб жавоб берди аёл.

Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор. Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди.

Бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига ўша одамнинг олдига олиб боришларини сўради. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди:
— Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз...

@HIKOYANEW


10 та ҳаёт ҳикмати!

1️⃣ Бахтли инсонлар бошқаларни ҳам бахтли кўришни исташади!

2️⃣ Ҳеч қачон омадсизликдан бош эгманг, чунки  бахтқуши ҳам эгик бошларга қўнмайди!

3️⃣ Ҳақиқий бахт - бу энг аввало саломатлик ва ота-онанинг меҳридир...!

4️⃣ Сизни ранжитган инсонларни кечиринг, аммо ўзингизга қайта яқинлаштирманг!

5️⃣ Аллоҳ инсонлар елкасига, улар кўтара олмайдиган юкни ташламайди!

6️⃣ Барчамизга ҳақиқат ёқади, аммо ҳақиқатни айтган одам ёқмайди!

7️⃣ Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, дангасалик белгиси ҳамдир!

8️⃣ Бойлик - пулнинг кўплиги эмас, нафснинг тўқлигидир!

9️⃣ Ростгўй инсон - ҳаммага душман!

🔟 Натижа ниятингизга боғлиқ эканлигини унутманг!


🌐 @HIKOYANEW


ЎРГAНДИМ...

• Кўрдимки, инсонлар кўрингани каби чиқмаслар. Яхши танимасдан туриб, яхши, ёмон демасликни ўргандим...
• Боқдимки, ортиқча баҳо бермоқ ярамас. Кераклича баҳо бермоқни ўргандим.
• Боқдимки, шошилса, кўп ёмонликлар бўлар. Сабр этмоқни ўргандим.
• Боқдимки, насиб эмас бўлса, бўлмас. "Хайрлиси" демоқни ўргандим.
• Боқдимки, ортимдан гапирганлар ҳеч тўхтамас. Aллоҳга ҳавола этиб, йўлимда давом этишни ўргандим.

Ўргандим...

🌐 @HIKOYANEW


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Чин юракдан ибодат қилинг... 
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...

Сизга  барокотли кун тилаймиз.
Аллоҳ сизга ниятларингиз ижобатига бой, қувончли, файзли ва омадли кун ато қилсин!

🌐 @HIKOYANEW

6.7k 0 127 6 30

Таҳажжуд номози ўқиш тартиби 🌺


ШАЙТОННИНГ КИМЛАРГА КУЧИ ЕТАДИ

Ибн Жавзий «Талбису иблис» китобида қизиқ бир қиссани келтиради:
Аллоҳга шерик қилиб, сиғиниб юрилган бир дарахт бор эди. Бир куни бир киши Аллоҳ учун ғазаб қилиб, шу дарахтни кесиб ташлашга аҳд қилди. У дарахт ёнига келганида шайтон инсон суратида унинг олдида пайдо бўлиб: «Нима қилмоқчисан?», деб сўради.
«Аллоҳга шерик қилиниб, сиғиниладиган шу дарахтни кесиб ташламоқчиман», деб жавоб берди у.
«Сен ўзинг унга сиғинмас экансан-ку, сиғинадиганларнинг сенга нима зарари бор?!», деди шайтон.
«Йўқ, мен уни албатта кесиб ташлайман!», деди ҳалиги одам.
«Мен сенга ундан кўра яхшироқ бир таклиф айтсам, нима дейсан? Сен уни кесмагин, эвазига ҳар куни уйқудан уйғонишингда ёстиғинг олдида икки динор қўйилганини кўрасан».
«Ким бунга кафил бўлади?!»
«Мен кафилман!».
Шундан сўнг ҳалиги одам ортига қайтди. Эрталаб уйқудан турганида ёстиғи олдида икки динор қўйилганини кўрди.
Эртасига эрталаб ваъда қилинган икки динорни ёстиғи олдида топмади. Шунда ғазабланиб, болтасини кўтариб, дарахтни кесиш учун жўнади. Дарахт олдида шайтон унга кечаги суратида йўлиқиб: «Нима қилмоқчисан?», деб сўради.
«Аллоҳга шерик қилиниб, сиғиниладиган шу дарахтни кесиб ташламоқчиман», деб жавоб берди у.
«Бекор айтибсан, бунга ҳаргиз йўл қўймайман!», деди шайтон.
Киши дарахтга болта урмоқчи бўлганида шайтон уни кўтариб, ерга урди, бўғиб, ўлдириб қўяёзди.
Сўнг: «Биласанми, мен кимман? Мен шайтонман. Сен аввалги сафар Аллоҳ учун ғазаб қилиб келгандинг, шу боис сенга кучим етмас эди. Шунинг учун мен сени икки динор билан алдадим. Аммо, бугун ўша маҳрум бўлганинг икки динор учун ғазаб қилиб келдинг, шунинг учун мен сени мағлуб қилдим», деди.
Ўйлаб кўринг, эй Аллоҳнинг бандаси!
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, иймон келтирган ва ёлғиз Парвардигорларига таваккул қиладиган зотлар устида (шайтон)учун ҳеч қандай салтанат — ҳукмронлик йўқдир. Унинг (шайтоннинг) ҳукмронлиги фақат (уни) дўст тутиб, (Аллоҳ)га шерик қилиб оладиган кимсалар устидадир» (Наҳл: 99, 100).
Мўминларга шайтон ҳукмрон бўлолмайди.
Аллоҳ таоло айтади: «Аниқки, Менинг бандаларим устида сен учун ҳеч қандай салтанат —ҳукмронлик йўқдир, магар сенга эргашган гумроҳ кимсаларнигина (бу Тўғри йўлдан оздира олурсан)»
(Ҳижр: 42-оят).

🌐 @HIKOYANEW


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌐 @HIKOYANEW


Қалбингизнинг 1%ини яқинларингизга, 99%ини Роббингизга бермас экансиз, бу дунёдаги ҳаловатдан умидингизни узиб қўяверинг.

Аллоҳга муҳаббат қўйиш унинг розилигига эришишга ундайди. Аллоҳнинг розилиги мақсад қилинган ҳар қандай ҳаракат қалбга чексиз ҳаловат ҳадя этади. Роббнинг розилигини қўлга киритиш эса абадий жаннатдир.

Жаннатни дунё учун бой беришдек зулмни ўзингизга раво кўрманг.

©️Muzdalifa

🌐 @HIKOYANEW


Эслатма туркумидан

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Кимки "Оятал Курсий"ни ҳар бир фарз намоз сўнггида ўқиса, у кейинги намозгача Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади". Ушбу ҳадисни Тобароний "ал-Кабир"да ривоят қилганлар. Ҳофиз Мунзирий, Ҳайсамий, шайх Абдулқодир Арнаут ва Шуъайб Арнаут ҳадис иснодини ҳасан дейишди. "Мажмаъуз-заваид" ва "Таҳриж Зад ал-маъад".

Ривоят қилинишича кунларнинг бирида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу тўпланган закотни қўриқлар эканлар, бир ўғрини тутиб олдилар. Шунда ўғри деди: "Мени қўйиб юбор, сенга унинг сабабидан Аллоҳ фойда берадиган калималарни ўргатаман!" Абу Ҳурайра: "У нима калима?" деб сўрадилар. У: "Ўринга ётганингда "Оятал Курсий" ни бошидан охиригача ўқи, шунда сенинг устингга Аллоҳ томонидан бир ҳимоячи қўйилади, то тонг оттиргунингча сенга биронта шайтон яқинлаша олмайди", деди. Абу Ҳурайра Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган воқеани айтиб берганидан сўнг у киши дедилар: "Билгин, у ўзи ёлғончи бўлса ҳам сенга рост гапирибди". Шундан сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Ҳурайра гаплашган кимса инсон қиёфасидаги шайтон эканлигини хабарини бердилар. Бухорий ривоят қилганлар.

Оятал Курсийни болаларингизга ёдлатинг, доимо ўқиб юришга одатлантиринг! Ислом, дин, ҳалол ва ҳаром, ширк ва тавҳид ҳақида маълумотлар беринг! Халқ артистини таниса-ю, Роббисини танимаса бундан баттар хорлик борми? Дунёга нега келган, Аллоҳ нима учун яратган болаларингизга тушунтиринг! Туғилганидан то ўлгунигача ашулачи-ю, артистига, ўйинчи-ю, аскиячисига ҳавас қилиб умрини завол қилмасин!

Зулфия Махмуд


🌐 @HIKOYANEW


Араб адиби Жоҳиз الجاحظ 
(775-868 м) ҳикоя қилади:

Йўлда бир гала одамлар тўдалашиб, қандайдир кишини роса дўппослашаётганининг устидан чиқиб қолдим. У оломон ичида биттаси у бечорани жуда берилиб, аямасдан урарди.

— Тинчликми? Бу одам нима қип қўйди? — сўрадим ҳамма маҳоратини ишга солиб,  хумордан чиқиб, бор кучи билан муштлаётган кишидан.

— Очиғини айтсам, билмайман. Қарасам, ур-йиқит, ҳамма уни ура-ур қилиб дўппослаётган экан, савобдан қолмай деб мен ҳам Худо учун уряпман, — деб жавоб беради «««савобталаб»»» нодон зўравон.

Машҳур олим Ибн Жавзий (1116-1200 м) раҳимаҳуллоҳнинг

أخبار الحمقى والمغفلين

«Ахмоқ ва ғофиллар ҳаётидан дараклар» китобидан.

                       ⚜️ ⚜️ ⚜️

Товба, ҳазор бор товба.

Ҳақ «кўпчилик» билан деб кўпчилик нима қилса, шуни қиладиган, кўпчилик нима ... еса, ўшани ейдиган,  кўпчилик қаёққа чопса,  «ўшаққа» чопадиган нодонлар ўша пайтда ҳам бўлган эканда-а.

Агар Ибн Жавзий ҳозир ҳаёт бўлганида

أخبار الحمقى والمغفلين

Ахмоқ ва ғофиллар ҳақида ҳикоялардан иборат китоби камида ўн томга етармиди, лаббай, сиз нима дейсиз?!

🌐 @HIKOYANEW

Показано 20 последних публикаций.