#назм Сенсиз энди умрим ҳиссиз азизим,
Сенга элтар йўллар изсиз азизим.
Майли, қайда бўлсанг яшагин, кулгин,
Лекин энди умринг нурсиз азизим.
Ҳовурлар босилар ёққанда ёмғир,
Чўғларнинг тафтини кўмиб қўяр вақт.
Энди мендан айро яшашинг тақдир,
Энди англаганинг - қазо-қадар ҳақ!
Вақтнинг ошёнида тугади муҳлат,
Иккимизни “биз” этган йиллар сарғайди.
Лаҳзалик умрда қолмади муддат,
Гуноҳимиз - бизни бахтлар қарғайди…
Сукутда жим қотди дунё безабон,
Ёнма-ён айтилмас энди исмимиз.
Қанча йиғламайлик, кулмайлик сира,
Битта бутун бўлолмаймиз энди иккимиз…
Бахтлимисан… кўнглинг, руҳинг омонми,
Ҳаста кулгуларинг соғми азизим?!
Ҳануз юрагингни чети яроғми,
Ахир энди сенда мен йўқ азизим…
©Алломахон Хакимова
@kitobx0n