Yo'lovchi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Журналист, ижодкор, таржимон Умида Адизованинг шахсий блоги.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Одамзод --минг  умид, минг жонсараклик, минг муштоқлик, бир ўлим...

@umidaaziz


Шунчаки, тасаввур қилиб кўринг...😁

@umidaaziz


Одамлар бир-биридан бунчалик осон воз кечган шу вафосиз дунёда, ҳар қандай ҳолатда ҳам бир-бирини маҳкам тутган кишиларнинг кўнгилларини севаман!..

Суратдаги изоҳ: "Қўлингни бер, оломон ичида йўқолиб қолмагин..."

✍️@umidaaziz


Қачонки, Аллоҳ менга берган неъматларни санасам, сени икки бор санайман...

✍️@umidaaziz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нимайди бунинг номи серотонинми, ҳани, шу бахт гормонларими нимадир, дейчийди-қў, ўшами бу?

@umidaaziz


#ўзимга_насиҳат

Аллоҳ бермайдиган неъматидан умидвор қилмайди.
Ҳақ таоло чала-ярим иш қилмайди.
Аллоҳ найларса, гўзал айлар, дейсан-у, бу гўзаллик олдида умидни ноумид қўяди деб ўйлайсанми?..

@umidaaziz


Чунки қалбингдаги гўзалликларни асраб-авайлашинг керак.
Сенинг улардан фарқинг бўлсин...


✍️@umidaaziz


Сен тарафларни билмадимку, мен томонлар бироз муштоқлик, бироз соғинч ҳиди уфуради.
Борлиқнинг ҳиди сенга айланган, сенинг ифоринг таралади...

✍️@umidaaziz


Иложи бўлса айрим инсонлар билан муносабатларимиз ёмонлигича қолаверсин...

✍️@umidaaziz


Ўша гап: Худо жонимни олмасин, нима қилиб бир исломий сайтида мақола муҳокамасидаги изоҳларни ўқиб чиқибман.

Бошни орқа қисми пичоқ урилгандек санчиб, оғриқ бутун каллага тарқалса, асабийлашиш туфайли бош оғриқ бўлами шунда?

Нимага булар мусулмон деган сўзни "ақлсиз", "миясиз", "илмсиз", "жоҳил" деган сўзларга синоним қилиб қўяяпти!? 😭

Савод десангиз расвои радди бало, икки қатор сўзда 23та хато 🤦‍♀️
Нима дейишини ҳам билмайди, одам. Бекаллалигига куясанми, бемайналигигами, ё бефорасатлигигами, одамни нафас олгиси келмайди...😐


Кечаси уйқумни қочирган жумла:

"Биз яхши инсон, деб ўйлаган кишиларимиз аслида ёмонлик қилиш имконияти қўлига ўтмаган одамлар эди..."

✍️@umidaaziz


Тан олиш, ҳолатни қабул қилиш — ҳамма дардимизнинг давоси, аслида. Ўз ҳолича қабул қилган ҳамма нарса юрагимизга юкланишдан соқит бўлади. Айрилиқ оғирлик қиляптими? Айрилганингиз, йўқотганингизни қабул қилинг, бўлди. Сиз учун неъмат туюлган нарса сизга насиб қилмаяптими? Насиб қилмаганининг хайрига ишонинг. Кўзлаган манзилингизга етиб бормасликни Аллоҳнинг муҳофазаси ўлароқ қаран.
Бўлгани, бўлмаганига розилик кишини залворли ва машаққатли юклар остида эзилишдан асрайди.

✍️@umidaaziz


#ўзимга_насиҳат

Ўчирилиши керак жумлаларни ўчиришда ўчирғичга аччиқ қилма, жон...

✍️@umidaaziz


Айрим одамлар сизни ҳеч қачон яхши кўролмайди. Чунки сизнинг руҳ (маънавият)ингиз уларнинг шайтонини безовта қилади.

✍️@umidaaziz


Ҳеч қачон сен тараф бўлмайман.
Қудаларимга айб қўймайман.
Эрингни айбдор қилмайман.
Аразлаб келмагин жон қизим.


Дугонам шу шиғирни жўнатди. Бир брошюрага сиғадиган катта шиғир ўзи. Ҳаммасини ўқиёлмадим, шу бандига кўзим тушди.

Шу шиғирдақа фикрлайдиган аёллар, илоҳим сизларга қиз фарзанд бермасин Аллоҳ. Қиз фарзанд увол бунақа аёлларга.

✍️@umidaaziz


Келин ўғлини тортиб олмаслиги учун сўнги нафасигача курашаётган (ДУШМАНГА РАВО) қайнона....

Қайноналарга юборгулик пост. 😁

✍️@umidaaziz


... хуллас, узуууууууун пост ёздиму...
Эй, кимга нима фойда деб ўчириб ташладим...

"Кимга нима фойда" деб ёзмаган мақолаларим, ҳикояларим, китобларим мени кечиринг... 😔


Одатда, закий кишиларнинг бирдан ортиқ дўсти бўлмайди. Ақл-заковат ривожлангани сари одам танлашда инжиқ бўлиб қолади киши...

@umidaaziz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бизани маҳаллани баққолида бунча маҳсулот йўқ 😁

Энди бир тавақ макарон пишириш учун бу хотин подвалдаги омборига тушиб чиқадими?

@umidaaziz


Аллоҳдан уй сўраб дуо қилаётганда, икки-уч хонали квартира эмас, камида мана шундай денгиз ёқасидаги вилла, кўшклардан сўраш керак. Дуода детал ва тафсилот муҳим, ўргилай. "Аллоҳим менга шинам уй насиб қил" деганда бир хонали уй ҳам шинам бўла оладида. Ашинга, қўрқмай, тортинмай, АНИҚ ИШОНЧ билан "Аллоҳим, менга ойналари соҳилга очилган, айвонининг девор ва томи ойнаванд қаср вилла насиб эт. Деразамдан Сен яратган мўъжизаларни томоша қилиб, Сени улуғлаб, ҳамд айтайин" денг.

Пулини, қаердан келиши ва қандай қилиб денгизи бор юртлардан мулк олишни ўйламанг. Буёғи Аллоҳнинг иши ❤️😊

✍️@umidaaziz

Показано 20 последних публикаций.