SOF TA'LIMOTLAR | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш
Исломий маърифат таратиш
Салафи солиҳ-улуғ мужтаҳидларга эргашиш
Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш
@sof_talimotlar_bot 📝

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #РАМАЗОН

ДУНЁ ҲАЁТИ ОХИРАТ ЭКИНЗОРИДИР.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Шухратилло Исроилов,
Учқўрғон тумани бош имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #РАМАЗОН

ЗАКОТ МОЛИЯВИЙ ИБОДАТ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдулвоҳид Исақов.
Наманган шахар “Мирёқуббой Мирҳакимбой” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #РАМАЗОН

РАМАЗОН ОЙИНИНГ БАРАКАСИ БАРЧАМИЗНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИМИЗГА АЙЛАНСИН

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Кенжабек Солиев,
Чуст туман "Ғойиб эронлар" жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#Мақола #Ихтилоф #Раддия

#Мавзу: Ислом дини жангу жадал дини эмас

Бузғунчи террорчилар ўзларига эргашмаган, уларнинг алдов ғояларига қарши чиққан мусулмонларни ''такфир''да айблайдилар, ҳамда, шу билан уларнинг қонлари, жонлари, молларини ўзларига ''ҳалол'' санаб, тўдабошиларининг ''фатво''лари билан мусулмон жамиятларда тинч аҳолига нисбатан талончилик, қароқчилик, зулму зўравонлик амалиётларини олиб борадилар. Улар ўзларининг бу босқинчилик қилмишларини ''жиҳод'' деб атайдилар.
Ваҳоланки, Аллоҳ таоло Қуръони каримда ғаразли мақсадда дунё матоҳига эгалик қилиш мақсадида мусулмон кишини асоссиз кофирга чиқаришдан қайтаради. Жумладан, Аллоҳ таоло ''Нисо'' сурасининг 94-оятида:''Эй имон келтирганлар! Аллоҳ йўлида сафарга чиққанингизда, аниқ иш тутингиз! Сизларга салом берган (ёки таслим бўлган) кишига бу дунё матоҳини (ўлжани) кўзлаб: ''Мўмин эмассан'',-демангиз!...'' деб огоҳлантиради.
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: ''Ҳеч бир киши бошқа кишини фосиқ, кофир деб айбламасин. Агар у киши бундай бўлмаса, айтган гапи ўзига қайтиб келади''. Шундай экан, айрим сохта ''жиҳод'' ғояларига алданиб,бугунги кунда дунёнинг нотинч нуқталарига бориб олиб, муқаддас динимиз таълимотига зид равишда зулму зўравонлик қилиб юрганлар вақти борида эсини йиғиб олишлари керак бўлади. Динимиз таълимотида бировга жабр, зулм қилишлик қанчалик оғир гуноҳ эканлиги ояти карима ва ҳадиси шарифлар асосида баён қилиниб, огоҳлантирилади. Айнан террорчи бузғунчилар ўзларининг ер юзида олиб бораётган фисқу фасодларини Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони карим оятларини бузиб, нотўғри талқин қилиш орқали хаспўшлашга, шу орқали диний илми етарли бўлмаган кишиларни чалғитиб, тўғри йўлдан оғдиришга ҳаракат қиладилар. ''Ҳуд'' сурасининг 18-оятида Аллоҳ таоло: ''Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ одам борми? Ана ўшалар Роббиларига рўбарў қилинурлар ва гувоҳлар: ''Анавилар Роббилари шаънига ёлғон гапирганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг лаънати золимларгадир'', дерлар'', деб дунё матоҳини кўзлаб Аллоҳ таолога ёлғон тўқиб, ер юзида бузғунчилик, фасод ишларни қилган кимсаларни золимлар деб атаб, улар учун қиёмат кунида аламли азоб борлигидан огоҳлантиради.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: ''Муфлис кимлигини биласизларми?''-деб сўрадилар. Саҳобийлар: ''Муфлис - бирор дирҳами, динори, матоҳи йўқ кишидир'',-деб жавоб бердилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: ''Менинг умматимдан бўлган муфлис қиёмат куни намози, закоти, рўзаси билан келади, шу билан бирга бировни сўккан, бировни зинода айблаган, бировни молини ноҳақ ўзлаштирган, бировни ноҳақ қонини тўккан, бировни урган бўлади. Унинг ҳасанот-яхшиликларидан мазлумларга олиб берилади. Агар ҳасанот-яхшиликлари қолмаса мазлумларнинг гуноҳлари унга юкланади. Сўнгра дўзахга улоқтирилади'', дея бу дунёда зулму зўравонлик қилиб юрганларнинг қиёмат кунидаги аҳволларини баён қилиб бердилар.
Шуни доим ёдда тутмоқ керакким, Ислом дини жангу жадал дини эмас, балки тинчлик динидир. Ислом сўзининг туб мазмун моҳияти тинчлик, саломатлик, хотиржамлик, офият, сулҳ каби маъноларни англатади. Мўмин мусулмон киши Ватани озодлиги йўлида курашса, оиласи, мол-мулки, дин-диёнати, ор-номуси ҳимояси йўлида курашса ҳақиқий маънода жиҳод саналади. Юрт равнақи, халқ фаровонлиги, тинчликни асраш, ота-она хизмати, оила нафақаси, фарзандлар тарбияси, шунингдек, ёшлар онгини турли хил бузғунчи ёт ғоялардан, мафкуравий хуружлардан асраб авайлашга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар ҳам жиҳод саналади.
Аллоҳ таоло жондан азиз Юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо айлаб, турли балолардан Ўз паноҳида асрасин!

Машрабжон Қазақов,
Мингбулоқ тумани бош имом-хатиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Салафий #Раддия

#Мавзу: Сохта салафийларнинг қабрни зиёрат қилиб бўлмайди деган фатовосига раддия

Шайҳ Муҳаммад Саъид Соғиржий “Ал-фиқҳ ал-ҳанафий ва адиллатуҳ” номли асарида қабри шариф зиёрати мандублигини жумҳури аҳли илмлар бу қарашда якдиллигини алоҳида урғулаб, нисо сурасининг 64 оятини унга асос бўлишини билдиради: «Агар улар ўзларига ўзлари зулм қилган чоғларида ҳузурингизга келиб, Аллоҳга истиғфор айтганларида ва Пайғамбар ҳам улар учун истиғфор айтганида эди, албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул этувчи ва раҳмли зот эканини топган бўлур эдилар».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларида тирикдир. Ул зот бу дунёдан ўтганларидан кейин ҳам Набийдир. Шундай экан оятга кўра, Ул зотнинг қабри олдига Аллоҳдан мағфират тилаб келиш то даври қиёматгача биз осий умматлар учун манфаатли иш бўлиб қолаверади.
Қабри шариф зиёратига далил сифатида яна ушбу ҳадисни келтириш мумкин: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки ҳаж қилса, бас, вафотимдан кейин қабримни зиёрат қилса, у гўёки мени ҳаётлик чоғимда зиёрат қилгандек бўлади». (Сунани Дорақутний 2/278.)

(Ал-фиқҳ ал-ҳанафий. 3 – Ж. 490 – Б. Дамашқ. Дор ал-калим ат-тойиб. 2005.)

Абдуллоҳ домла Саматов,
Наманган шаҳар "Боқи полвон" жоме масжиди имом-хатиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Мотурудий #Ихтилоф

#Мавзу: Гунох кабира қилганларни кофирга чиқарилмайди.

Албатта, ҳар бир ижтимоий муаммонинг ўз сабаблари ва омиллари бўлгани каби, Ислом борасидаги кўпгина хатолар қатори бу масаладаги хато ҳам асосан, кишиларнинг диний билим савиясининг йўқлиги ёки хатолигидан келиб чиқади. Бу масалада Шарҳи «Ақидатут Тоҳовия» китобида қўйидагилар айтилади: «Аҳли қиблалардан биронтасини гуноҳ туфайли кофир қилмаймиз. Модомики, ўшани ҳалол ҳисобламаса» Бу масалада Аҳли сунна вал жамоа айтган хулоса шуки, мўмин одам гуноҳи кабира қилиши билан кофир бўлиб қолмайди. Фақат ўша ишни ҳалол санаса, кофир бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан Анас розияллоҳу анҳу ушбу ҳадисни келтирадилар «Лаа илаҳа иллаллоҳу» деган кимсага тегмаслик: Гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз. Амали туфайли уни Исломдан чиқармаймиз» дедилар. Шундоқ бўлгандан кейин, бировни кофирга чиқаришга зинҳор шошилмаслик лозим. Ҳанафийларнинг машҳур уламоларидан 970 ҳижрий санада вафот этган «ал-Баҳрур Роиқ номли китобнинг муаллифи Ибн Нажим р ҳ шундоқ деганлар «Агар бу масалада кофир дейиш учун тўқсон тўққизта далил бўлса-ю, кофир демаслик учун биргина далил бўлса, тўқсон тўққизни қўйиб, ўша бир далилни олиш керак»деган. Бу ҳақда ақоид илми уламолари қуйидагиларни айтадилар:«Баъзи бир гап куфр бўлиши мумкин. Ўша гапни айтган кофир бўлади, деган ҳукм чиқиши мумкин. Аммо, мазкур гапни айтган шахсни, ҳужжат ва далил билан тасдиқланмагунча, кофир деб ҳукм чиқарилмайди».

Косонсой тумани "Қўқумбой" масжиди хатиби Хайрулло Абдуллаев

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Ихтилоф #Радлия

#Мавзу: Машхур атамаларни бузуб талқин қилаёткан оқимларга раддиялар.

Ислом динидаги ҳижрат, жиҳод ва шахидлик атамалар мазмун моҳиятини энг аввало ўзимиз мукаммал англаб, ёшлар онгига далил исботи билан тушинтириш, кечиктириб бўлмас давр талаби,  энг биринчи рақамли вазифамиз бўлиб қолмокда.
Афсуски кўп ёшларимиз бу атамаларни яхши билмасликларига ўзимиз хам сабабчи бўляпмиз.
Биз ёшларимизга, фуқороларимизга ҳижратнинг тўғри ва ҳақиқий маъносини етказишимиз керак,  ҳижрат сўзи луғатда бирнарсадан ажраш, узулиш, тарк этиш, узоқлашиш деган маънони англатади,  истилоҳда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сохоба икромлар билан маккадан мадинага кўчиб ўтишларини айтилади.
Ҳижрат нима сабабдан бўлган, тарихга назар солсак,  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларидаги соҳобий икромларни диний эркинлик қатъий қаршиликларга учрашган,  эмин эркин нафас олишга имкон бўлмай, қолган вақтда динларини,  жонларини сақлаш учун,  хижрат қилишган. Бугунги кундаги айрим оқим тоифалар талқин қилаётган ҳижрат билан Пайғамбар алайхис салом ва сохобалар хижратида ер билан осмондек фарқ бор оқим тоифалар ҳижратни иймонни шарти,  ҳижрат қилмаган иймондан ажрайди деб, диндан бехабар ёшларимизни ўз қаромоғига алдов йўллар билан чорламокда, ҳижратнинг янабир маъноси, гунох маъсиятдан ўзини четга олишга хам айтилади.
Исломда муқаддас саналган жиход атамасини хам айрим адашган тоифалар ўз манфаътлари йулида бузиб талқин қилмокдалар. ”Жиход”нинг маъноси-ғайбат қилмок, харакат қилмок, бор кучини сарфламок ва курашмоқ маъносини билдиради. Жиҳоднинг маъносидан кўриниб  турибдики, унда уриш қилиш, ўлдириш, қон тўкиш,босиб олиш ва зўравонлик қилиш маънолари йўк.
Муборак хадисда жиходнинг афзали нафсга қарши кураш дейилган. Оқим тарафдорлари исломга яна битта фарз қўшадилар. Исломда 5 та эмас 6 та фарз бор деб, жиходни хам фарз амалига қўшадилар. Жиходга чиқмаган, қатнашмаганларни мусулмон хисобламай, хали ғўр исломдан бехабар ёшлар онгини захарламоқдалар.
Бузиб талқин қилаётган атамаларни учинчиси “Шахидлик”  ислом динига кўра Аллохни ризоси йулида иймон эътиқоди номусини сақлаш йўлида золим душман қўлида қатл қилинган кишиларга Аллох таъоло томонидан бериладиган даража олий мукофот шахидлик деб айталади.
Муборак хадис шарифда ички касалликлар хуружи билан ўлган, жонни,  моли ор номуси химоясида йўлида ўлдирилган кишиларга шахид мақоми берилишига айтилган. Бу улуғ атамани суистемол қилган одамга тоифалар қилаётган хунрезликлари ўз ўзини портилатиш орасига бу холат шахидлик даражаси эмас балки ўзжонига қасд қилиш, абадий дузахга махкум қилинган бандалар қаторида бўлиш дегани.
Мана биз хижрат , жиход ва шахидлик мазмун мохияти нима эканлигини қиска бўлса хам билиб олдик. Агар биз юртбошимизни “Жахолатга қарши маърифат” шиорларига лаббай деб, маънавий ва маърифий билим савиямизни ошириб, уни ёшларимиз тарбиясига тадбиқ эта олсак, ёшларимизни хеч қандай оқим таъсирига тушишига имкон қолдирмаган бўлардик.  

Камолиддин Нуриддинов,
Наманган тумани "Тўсар" жоме масжиди имом-хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: Ўтганларга Қуръон тиловатини савоби етиб туради

Ҳалқимизнинг гўзал одатларидан бири бирор бир мўмин-мусулмон вафот қилган ҳонадон аҳлига таъзия изҳор этиб, ўтган инсонлар ҳаққига Қуръон оятларидан тиловат қилиб, савобини бағишлашдир. Бу одат аслида ҳалқимизга Ислом дини таълимоти асосида кириб келган. Қуръон оятлари нафақат марҳумларга ҳатто тиловат қилиб ўқигувчи кишининг ўзига ҳам манфаатлидир.
Аҳли суннат таълимоти бўйича, тириклар томондан қилинган яхши ишларнинг савоби албатта, марҳумларга етиб боради. Бу этиқод ҳалқимизнинг қон-қонига сингиб кетганки, ҳатто уни Ислом дини илмларидан тўлиқ хабари бўлмаган кишилар ҳам билади.
Аммо, кейинги даврларда янги чиққан айрим адашган бемазҳаб адашган тоифаларнинг иддао қилишича, Қуръон ўқиб савобини ўтганларга бағишлашнинг фойдаси йўқ дейишади. Такфирчи сохта салафийларнинг раҳнамоларидан бири саналмиш, ибн Бознинг “Ал-фатава”, деб номланган китобида бу ҳақда қуйидаги маълумотни учратасиз: “Мусулмонларнинг ўликларига Қуръон тиловат қилиб савобини бағишлаш ҳаромдир!”.
Ибн Бознинг бу фатвоси бутун ахли сунна вал жамоа фикрига хилофдир. Шу билан бирга унинг бу ва бу каби бошқа бидъатлари тинч-тотув яшаб келаётган мусулмон миллатлар орасида фитна, адоват ва ихтилоф уруғларини сочувчи омил вазифасини ҳам ўтаб берди.
Маййитларга тиловат савобининг етиб бориши уламоларимиз ижмоъси билан исботланган. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг машҳур “Ал-азкор” номли асарида айтади: ”Тириклар дуосининг ўтганларга манфаъати бор, амалларнинг савоби ҳам етиб боради, деб уламолар ижмоъ қилганлар”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳам: “Эй Аллоҳ Бақиъ қабристон аҳлини кечиргин”, деб дуо қилганлари машҳур ҳадисларда келган. Ва яна, жаноза намозининг ўзида ҳам учинчи такбирдан кейинги ўқиладиган дуода “тирикларимиз ва ўтганларимизнинг гуноҳларидан ўт”, деб дуо қилинади. Бу дуони ҳатто ўша ибн Бознинг ўзи ҳам, издошлари ҳам ўқиб келишади.
Бу каби ҳужжат далилларни кўплаб келтириш мумкин. Қадимдан барча мусулмонлари ўқилган оятларнинг савоби марҳумларга етади, деб эътиқод қилиб келган.
Шунинг учун ҳам барча мўмин мусулмонлар бирлашиб, фирқаланмаган холда Пайғамбаримиз суннатларига ва уламо устозларимизга эргашиб амал қилишимиз даркор.

Авазбек Тўраев,
Норин тумани "Қурбон ота" жоме масжиди имом хатиби

🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #РАМАЗОН

ТАРСАКИ ЗАРБИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Муҳибилло Худойбердиев,
туман бош имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #РАМАЗОН

РАМАЗОН — САХОВАТ, БИРДАМЛИК ВА ЭЗГУЛИК ОЙИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

ЎМИ Наманган вилоят вакиллиги
ёшлар билан ишлаш бўйича
мутахассис Азимхон Махмудов

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #РАМАЗОН

РЎЗАНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Пахриддин Юсупов,
Наманган туман бош имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #РАМАЗОН

ФАРИШТАЛАРНИНГ СИФАТЛАРИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Одилхон Абдурахманов,
Наманган шаҳар “Абдулқодир қори” жоме масжиди имом-ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: Исломда фатво беришга ким ҳақли?

Шубҳасиз, Исломда фатвонинг ўрни ва таъсири муҳим бўлиши билан бирга ўта масъулиятли вазифа ҳам ҳисобланади. Фатво беришнинг ўзига хос шартлари мавжуд. Мўътабар манбаларда қайд этилишича, араб тили, Қуръон ва ҳадис илмлари, фиқҳ ва Ислом тарихини чуқур ва мукаммал биладиган ва яна бошқа зарур сифатларга эга бўлган шахсларгина фатво бериш ҳуқуқига эга.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу борада огоҳ ва эътиборли бўлишга чақириб: “Фатвога журъатли бўлганларингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир”, деганлар. Яъни, воқеъликни тўлиқ ўрганмай, етарли билим ва тажриба орттирмай туриб, қўрқмасдан, журъат билан фатво беришдан қайтарганлар. Буни чуқур англаб етган мусулмонларнинг дастлабки авлодлари ўзларидан илмли шахс бўлган жойда сукут сақлашган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Менинг сизларга кўп ҳадис айтишимни ман қиладиган нарса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғини олаверсин», деганларидир», деди».Тўртовлари ривоят қилганлар.
Ислом дини ёлғонни мутлақо ҳаром қилган. Ёлғончи Ислом назарида Аллоҳнинг душмани, иймонсиз ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Албатта, ёлғонни Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганлар тўқийдилар», деб марҳамат қилган. Шундай бўлганидан кейин Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш, у киши айтмаган гапни айтди, қилмаган ишни қилди, дейиш мислсиз улкан гуноҳ саналади. 
Шунинг учун ҳам уламолар жумҳури «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқишни ҳалол санаган одам кофир бўлади», деганлар. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш Аллоҳ таолога ва Ислом динига нисбатан ёлғон тўқишдир. 
Ҳозирда кўпгина мусулмон мамлакатларда расмий фатво берувчи муфтий ёки халқаро марказлар бор. Шариатда мусулмонлар ҳаётида пайдо бўладиган саволларга фатво бериш фарзи кифоя ҳисобланади.
Демак, чуқур илм, тажриба ва холислик каби фазилат бўлмай туриб, фатво беришнинг оқибати хайрли эмас. Шундай экан, баъзи доира ёки гуруҳларнинг Исломда улкан масала сифатида қаралган ҳукмларга эътиборсиз ва масъулиятсизлик билан фатво беришлари ўзлари ва ўзгаларни ҳам адаштиришдир.

Қодирхон Азизов,
Косонсой туман бош имом хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Мотуридий #Раддия

#Мавзу: КЎР-КЎРОНА ТАҚЛИД

Ижтимоий иллатлардан бири кўр-кўрона тақлиддир. Руҳий тарбия фанида ёзилган манбаларда қалб офатлари қаторида санаб ўтилган бу иллат эътиқодий масалаларда бировга кўр-кўрона тақлид қилиш, ўша шахсга нисбатан ҳаёлида шаклланган яхши гумонига суянган ҳолда унинг сўзларини ҳужжат-далилсиз, суриштирмасдан қабул қилишлик, ўз эътиқодини унинг эътиқод йўлига мослаш, деб таърифланган. Ақоид соҳасида бундай тақлид мақбул эмас. Балки, лоақал ижмолий тарзда бўлсада, эшитган сўзи устида фикр қилиб кўриши, шариат андозасига солиб кўриши шарт. Шариатга мос бўлса эргашади, зид бўлса рад қилади. Албатта, мана шу таққослаш учун ҳам маълум даражада илм таҳсил қилиш фарздир.
Қуръони каримда бу ҳасталикка мубтало бўлганларни Аллоҳ таоло танқид қилиб шундай дейди: «Худди шунингдек, Биз сендан илгари ҳам қайси бир қишлоқ-шаҳарга огоҳлантиргувчи юборсак, албатта, унинг зодагонлари: «Таъкидки, биз ота-боболаримизни бир динда топдик ва, албатта, биз уларнинг изларидан эргашгувчилардирмиз», дедилар”.
Баъзи инсонларга «дининг нима?» деб савол қилинса, Ота-бобом мусулмон, мен ҳам мусулмонман, деб жавоб беришади. Ислом ҳақида батафсил сўзлаб бериш у ёқда тура турсин, ҳатто шаҳодат калималарини тузукроқ айтишни ҳам уддалай олмайдилар. Аслида улар ота-боболарининг нима учун мусулмон бўлганларини ҳам билиб олишлари лозим эди.
Аҳли суннанинг ақоид бобидаги икки улуғ имомидан бири Имом Мотуридийнинг қавлига кўра бунақанги тақлидчиларнинг иймони саҳиҳ бўлсада, далил талаб қилмагани учун гуноҳкор ҳисобланишади. Ҳатто баъзи уламолар муқаллиднинг иймони саҳиҳ эмас деганлар.
Аҳли илмлар ақоид масаласида истидлол вожиб эканига ижмоъ қилганлар. Амалиётда яъни, фуруъот масалаларида эса, илоҳиётнинг акси ўлароқ, адолат ва солиҳлиги билан танилган, мужтаҳид мақомида бўлган аҳли тақво олимларнинг фатволарини ҳужжат сўрамасдан қабул қилиш ва унга эргашиш жоиздир.

Ғуломжон Саттаров,
Наманган туман "ал-Масжидун Набавий" жоме масжиди имом-ноиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш хукми.

Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш мустаҳаблигига далилларимиз бор: Лайсдан, у Толҳадан, у отаси(Мусорриф)дан, у бобосидан ривоят қилинади:«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларига масҳ тортганларини, бўйинларининг орт томонидан олд томонигача етказганларини бир марта кўрган». Имом Аҳмад ривоят қилган.
Абулҳасан ибн Форис Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ва «саҳиҳ» деб таъкидланган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳуалайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким таҳорат қилиб, икки қўли билан бўйнига масҳ тортса, қиёмат куни ғулдан сақланади».
Ҳанафий мазҳабимизда бўйинга масҳ тортиш мустаҳабдир. Яъни, бажарилса савоб, бажарилмаса гуноҳ эмас. Бу ҳақда бир қанча ривоятлар мавжуд. Жумладан, юқоридаги хадис: “Абулҳасан ибн Форис раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таҳорат қилиб, бўйнига икки қўли ила масҳ тортса, қиёмат куни ғулдан сақланади”, дедилар”. Ҳадисдаги “ғул” – “темир бўйинбоғ”, “кишан” деганидир.
Мазҳабимиздаги барча мўтабар фиқҳ китобларида бўйинга масҳ тортишни мустаҳаб экани баён қилинган. Жумладан, “Ал-Баҳрур роиқ” китобида шундай дейилади:“Фатҳул қодир” китобида бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб эканига Пайғамбаримиз алайҳиссалом бошларига масҳ тортиш билан бирга бўйинларига ҳам масҳ тортганларини далил қилиб келтирилган”.
“Мажмаул анҳур” китобида қуйидагича баён қилинган: “Таҳоратнинг мустаҳаби – бўйинга масҳ тортишдир. Ҳалқумга масҳ тортилмайди, чунки ҳалқумга масҳ тортиш бидъатдир”. Бўйинга қўл бармоқларининг орқа томони билан масҳ тортилади. Бунда қўл қайтадан ҳўлланмайди, балки, бошга масҳ тортиш учун ҳулланган қўл кифоядир.
Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ бу масала бўйича алоҳида китоб ёзиб, уни “Туҳфатут толабати фий таҳқиқи масҳир роқобати” (яъни, “Бўйинга масҳ тортишни аниқлашда талабаларга туҳфа”) деб номладилар. Абдулҳай Лакнавий ҳазратлари бу китобда бўйинга масҳ тортиш ҳақидаги барча ривоят ва уламоларнинг фикрларини ўрганиб чиқиб, масалага қуйидагича хулоса қилганлар: “Бўйинга масҳ тортиш ҳақида ҳар хил фикрлар мавжуд. Кимлардир бу амални суннат деса, кимлардир бидъат деган ва яна кимлардир мустаҳаб деса, бошқалар эса, макруҳ деган. Бу масала борасида заиф бўлсада бир қанча ҳадислар мавжуд. Баъзилар эса жуда муболағага берилиб, бу ҳадисларни тўқима деган. Хулоса қиладиган бўлсак, бу мавзуда уламолар ихтиёр қилган гап шуки, бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб, ким уни қилса, яхши ишни қилган бўлади. Ким қилмаса, зарари йўқ. Бу ҳақда келган ҳадислар гарчи заиф бўлсада, лекин, бўйинга масҳ тортишда фазилат борлигини исбот қилишга кифоя қилади”.

Манбаълар асосида Учқўрғон туман "Байтул муқаддас" жоме масжиди имом-хатиби Ғиёсиддин Тожимирзаев тайёрлади.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Ихтилоф #Тарбия

#Мавзу: Ёшлар тарбияси муҳим омил

Гап ёшлар тарбияси ҳақида кетар экан, шундай савол туғилади: “Биз ёшларга ўрнак бўла оляпмизми?”
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ҳозирда яратилган имкониятлардан фақат ёшлар эмас, балки айрим ота-оналар ҳам тўғри фойдаланишмаяпти. Ўз фарзандини назорат қилмайдиган, қаерда, ким билан юргани, нима билан машғул эканлигини суриштирмайдиган ота-оналар ҳам бор. Фарзанди иқболи учун  аввало, ота-онанинг ўзи, ибрат бўлиши керак эмасми?!
Биз ҳар биримиз жамиятдаги ўрнимизни эсдан чиқармаслигимиз керак. Энг аввало оилада соғлом турмуш тарзини яратишимиз лозим. Соғлом турмуш тарзи деганда биз бир тарафлама бўлиб қолмасдан дунёвий илмларни ҳам ухровий илмларни ҳам яхши ўзлаштириб олишимиз даркор ва шу билан бирга фарзандимиз тарбиясида бу иккисини муҳимлигини уқтириб боришимиз керак...
Ислом динида ёшлар тарбиясига катта эьтибор берилади. Бу борада Қурьон каримда шундай баён қилинган: «Эй мўминлар? Ўзларингизни ва аҳли аёлларинигизни дўзах оташидан сақ лангиз!» (Таҳрим, 6)
Бу ояти каримандан шуни хулоса қилиш мумкинки, барчамиз фақат ўзимизни ўйламасдан, балки аҳли аёлимизни ва фарзандларимизнинг тарбиясига эьтиборли бўлишимиз лозим. Фақат моддий  таьминот билан кифояланиб колмасдан, уларнинг имон – эьтикод, дину – диенатли бўлишларига хам масьулдирмиз.
Ҳозирги глобаллашув даврида яшар эканмиз ҳар биримиз огоҳ бўлишга мажбурмиз чунки замон ривожланмоқда болалар қўлида охирги русимдаги мобил жиҳоз мавжуд.
Демак қўлидаги жиҳоздан фойдаланиш бўйича қандай салоҳиятга эга?
Мобил жиҳоз билан фойдали ишни ҳам қилиш мумкин акси ҳам мумкин... Бунинг учун фарзандимизга ёши катта бўлгани сари нима зарар, нима фойда эканини тушинтириб боришимиз ва шу билан бирга доимий назорат қилиб боришимиз керак.

Шарифхон Юнусов,
Чортоқ туман "Хазрати ибн Аббос" жоме масжиди имом хатиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #РАМАЗОН

РЎЗАДОРЛАРГА ИФТОРЛИК ҚИЛИБ БЕРИШ ФАЗИЛАТИ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Жаъфархон Суфиев,
Тўрақўрғон туманидаги “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ИСРОФ

АЛЛОҲ ИСРОФГАРЛАРНИ ЁҚТИРМАЙДИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Адхамжон Абдураҳмонов,
Поп тумани “Кичик Хўжаобод” жоме масжиди имом ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #РАМАЗОН

РАМАЗОН МУБОРАК ОЙДИР

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Юнусхон Умаров,
Косонсой тумани “Садпири Комил” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Қуръон ва суннатдан ҳар ким ўзбошимча ҳукм чиқариш мусулмонларни куфрда айблаш, уларнинг қонини тўкишни ҳалол ҳисоблаш, боғийлик, фитна ва ихтилоф қўзғаш каби динимизда қатъиян ман қилинган хатти-ҳаракатларга сабаб бўлмоқда. Шу нуқтаи назардан, марҳум Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳ: “Мазҳабсизлик – ислом шариатига таҳдид соладиган энг хатарли бидъатдир”, деганлар.

Баҳодир Шарипов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Чуст туман вакили

🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR

Показано 20 последних публикаций.