#Мақола #Ихтилоф #Тарбия
#Мавзу: Ёшлар тарбияси муҳим омил
Гап ёшлар тарбияси ҳақида кетар экан, шундай савол туғилади: “Биз ёшларга ўрнак бўла оляпмизми?”
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ҳозирда яратилган имкониятлардан фақат ёшлар эмас, балки айрим ота-оналар ҳам тўғри фойдаланишмаяпти. Ўз фарзандини назорат қилмайдиган, қаерда, ким билан юргани, нима билан машғул эканлигини суриштирмайдиган ота-оналар ҳам бор. Фарзанди иқболи учун аввало, ота-онанинг ўзи, ибрат бўлиши керак эмасми?!
Биз ҳар биримиз жамиятдаги ўрнимизни эсдан чиқармаслигимиз керак. Энг аввало оилада соғлом турмуш тарзини яратишимиз лозим. Соғлом турмуш тарзи деганда биз бир тарафлама бўлиб қолмасдан дунёвий илмларни ҳам ухровий илмларни ҳам яхши ўзлаштириб олишимиз даркор ва шу билан бирга фарзандимиз тарбиясида бу иккисини муҳимлигини уқтириб боришимиз керак...
Ислом динида ёшлар тарбиясига катта эьтибор берилади. Бу борада Қурьон каримда шундай баён қилинган: «Эй мўминлар? Ўзларингизни ва аҳли аёлларинигизни дўзах оташидан сақ лангиз!» (Таҳрим, 6)
Бу ояти каримандан шуни хулоса қилиш мумкинки, барчамиз фақат ўзимизни ўйламасдан, балки аҳли аёлимизни ва фарзандларимизнинг тарбиясига эьтиборли бўлишимиз лозим. Фақат моддий таьминот билан кифояланиб колмасдан, уларнинг имон – эьтикод, дину – диенатли бўлишларига хам масьулдирмиз.
Ҳозирги глобаллашув даврида яшар эканмиз ҳар биримиз огоҳ бўлишга мажбурмиз чунки замон ривожланмоқда болалар қўлида охирги русимдаги мобил жиҳоз мавжуд.
Демак қўлидаги жиҳоздан фойдаланиш бўйича қандай салоҳиятга эга?
Мобил жиҳоз билан фойдали ишни ҳам қилиш мумкин акси ҳам мумкин... Бунинг учун фарзандимизга ёши катта бўлгани сари нима зарар, нима фойда эканини тушинтириб боришимиз ва шу билан бирга доимий назорат қилиб боришимиз керак.
Шарифхон Юнусов,
Чортоқ туман "Хазрати ибн Аббос" жоме масжиди имом хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR