#Мақола #Мазҳаб #Раддия
#Мавзу: Ўтганларга Қуръон тиловатини савоби етиб туради
Ҳалқимизнинг гўзал одатларидан бири бирор бир мўмин-мусулмон вафот қилган ҳонадон аҳлига таъзия изҳор этиб, ўтган инсонлар ҳаққига Қуръон оятларидан тиловат қилиб, савобини бағишлашдир. Бу одат аслида ҳалқимизга Ислом дини таълимоти асосида кириб келган. Қуръон оятлари нафақат марҳумларга ҳатто тиловат қилиб ўқигувчи кишининг ўзига ҳам манфаатлидир.
Аҳли суннат таълимоти бўйича, тириклар томондан қилинган яхши ишларнинг савоби албатта, марҳумларга етиб боради. Бу этиқод ҳалқимизнинг қон-қонига сингиб кетганки, ҳатто уни Ислом дини илмларидан тўлиқ хабари бўлмаган кишилар ҳам билади.
Аммо, кейинги даврларда янги чиққан айрим адашган бемазҳаб адашган тоифаларнинг иддао қилишича, Қуръон ўқиб савобини ўтганларга бағишлашнинг фойдаси йўқ дейишади. Такфирчи сохта салафийларнинг раҳнамоларидан бири саналмиш, ибн Бознинг “Ал-фатава”, деб номланган китобида бу ҳақда қуйидаги маълумотни учратасиз: “Мусулмонларнинг ўликларига Қуръон тиловат қилиб савобини бағишлаш ҳаромдир!”.
Ибн Бознинг бу фатвоси бутун ахли сунна вал жамоа фикрига хилофдир. Шу билан бирга унинг бу ва бу каби бошқа бидъатлари тинч-тотув яшаб келаётган мусулмон миллатлар орасида фитна, адоват ва ихтилоф уруғларини сочувчи омил вазифасини ҳам ўтаб берди.
Маййитларга тиловат савобининг етиб бориши уламоларимиз ижмоъси билан исботланган. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг машҳур “Ал-азкор” номли асарида айтади: ”Тириклар дуосининг ўтганларга манфаъати бор, амалларнинг савоби ҳам етиб боради, деб уламолар ижмоъ қилганлар”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳам: “Эй Аллоҳ Бақиъ қабристон аҳлини кечиргин”, деб дуо қилганлари машҳур ҳадисларда келган. Ва яна, жаноза намозининг ўзида ҳам учинчи такбирдан кейинги ўқиладиган дуода “тирикларимиз ва ўтганларимизнинг гуноҳларидан ўт”, деб дуо қилинади. Бу дуони ҳатто ўша ибн Бознинг ўзи ҳам, издошлари ҳам ўқиб келишади.
Бу каби ҳужжат далилларни кўплаб келтириш мумкин. Қадимдан барча мусулмонлари ўқилган оятларнинг савоби марҳумларга етади, деб эътиқод қилиб келган.
Шунинг учун ҳам барча мўмин мусулмонлар бирлашиб, фирқаланмаган холда Пайғамбаримиз суннатларига ва уламо устозларимизга эргашиб амал қилишимиз даркор.
Авазбек Тўраев,
Норин тумани "Қурбон ота" жоме масжиди имом хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR