#Мақола #Салафий #Раддия
#Мавзу: Сохта салафийларнинг қабрни зиёрат қилиб бўлмайди деган фатовосига раддия
Шайҳ Муҳаммад Саъид Соғиржий “Ал-фиқҳ ал-ҳанафий ва адиллатуҳ” номли асарида қабри шариф зиёрати мандублигини жумҳури аҳли илмлар бу қарашда якдиллигини алоҳида урғулаб, нисо сурасининг 64 оятини унга асос бўлишини билдиради: «Агар улар ўзларига ўзлари зулм қилган чоғларида ҳузурингизга келиб, Аллоҳга истиғфор айтганларида ва Пайғамбар ҳам улар учун истиғфор айтганида эди, албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул этувчи ва раҳмли зот эканини топган бўлур эдилар».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларида тирикдир. Ул зот бу дунёдан ўтганларидан кейин ҳам Набийдир. Шундай экан оятга кўра, Ул зотнинг қабри олдига Аллоҳдан мағфират тилаб келиш то даври қиёматгача биз осий умматлар учун манфаатли иш бўлиб қолаверади.
Қабри шариф зиёратига далил сифатида яна ушбу ҳадисни келтириш мумкин: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки ҳаж қилса, бас, вафотимдан кейин қабримни зиёрат қилса, у гўёки мени ҳаётлик чоғимда зиёрат қилгандек бўлади». (Сунани Дорақутний 2/278.)
(Ал-фиқҳ ал-ҳанафий. 3 – Ж. 490 – Б. Дамашқ. Дор ал-калим ат-тойиб. 2005.)
Абдуллоҳ домла Саматов,
Наманган шаҳар "Боқи полвон" жоме масжиди имом-хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR