Сиёсий Қутб


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Сиёсат ва таҳлил: ҳақиқатнинг янги қутби

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Buyuk Britaniya hech bir davlatni to'g'ridan-to'g'ri boshqarmaydi, ammo Britaniya monarxiyasi (hozirda qirol Charlz III) 15 ta mustaqil davlatning ramziy davlat rahbari hisoblanadi. Bu davlatlar "Hamdo'stlik qirolliklari" (Commonwealth Realms) deb ataladi. Ular mustaqil davlatlar bo'lib, o'z hukumatlari va qonunlariga ega, lekin Buyuk Britaniya monarxini davlat boshlig'i sifatida tan olishadi.

Qirol Charlz III boshliq bo‘lgan davlatlar:

1. Buyuk Britaniya


2. Kanada


3. Avstraliya


4. Yangi Zelandiya


5. Yamayka


6. Barbados (Barbados 2021-yilda respublika bo'ldi va endi monarxiyani tan olmaydi)


7. Beliz


8. Antigua va Barbuda


9. Bahamalar


10. Sent-Kits va Nevis


11. Sent-Lyusiya


12. Sent-Vinsent va Grenadinlar


13. Grenada


14. Papua-Yangi Gvineya


15. Solomon orollari


16. Tuvalu



Bu davlatlar faqat ramziy jihatdan Britaniya monarxiyasini tan oladi va siyosiy jihatdan to‘liq mustaqildir. Bundan tashqari, Britaniya Hamdo'stligi tashkilotiga a'zo 56 davlat mavjud, lekin ulardan faqat yuqoridagilar monarxiyani davlat rahbari sifatida tan oladi.

Shuningdek, Buyuk Britaniyaning bir nechta chet el hududlari bor (masalan, Folklend orollari va Gibraltar), ular to‘g‘ridan-to‘g‘ri Britaniya suvereniteti ostida qoladi, lekin mustaqil davlatlar emas.

https://t.me/siyosiyqutb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Эслатма

⚡️Айни дамда амалдаги жарималар миқдорлари билан танишиб олингади

• Тақилмаган камар: 187 500;
• Техник кўрик, биринчи тиббий ёрдам тўплами: 187 500;
• Ҳужжатсиз ҳайдаш: 375 000;
• Суғуртасиз ҳайдаш: 375 000;
• Қизилда ўтиш: 750 000;
• Ноқонуний парковка: 750 000
• Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: 1млн 875 минг сўм;
• Тезлик (+20 км/соат): 375 000;
• Тезлик (+20-40 км/соат): 1млн 875 минг сўм;
• Тезлик (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм;
• Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланиш: 3 млн 750 минг сўм;
• Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш - 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
• Рухсатсиз ранг бериш: 9 млн 375 минг сўм.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз
.

https://t.me/siyosiyqutb


❗️Тибетда 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди — АҚШ Геология хизмати

Зилзила вайронагарчилик ва қурбонларга олиб келди, дея хабар берди Хитой марказий телевидениеси. Камида 10 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Такрорий ер силкиниши хавфи туфайли аҳолини эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.


Репост из: 23.5° бурчак остида
🇺🇸 Трамп Байденни АҚШда ҳокимиятни топшириш жараёнини қийинлаштираётганликда айблади

"У ҳокимиятни топширишни имкон қадар қийинлаштириш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилмоқда — мисли кўрилмаган ҳуқуқий зиддиятлардан тортиб, бемаъни фармонлар чиқаришгача", — деб ёзди АҚШнинг сайланган президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

🔥 @burchakostida


Репост из: Laziz Hamidov
Yuqoridagi rasmda, Fransiyada vaqtincha ishsiz bo‘lgan chet elliklarga haftada ikki marta bepul beriladigan oziq-ovqat o‘rnagi ekan. Bundan tashqari, ishsizlik maoshi ham taqdim etiladi – bir kishiga 200 yevro (2900000 so‘m) miqdorida.

@lazizhamidov


Репост из: Laziz Hamidov
Ijtimoiy tarmoqlarda yozishlaricha hozirgi kunda O‘zbekistondagi poliklinikalarda vaziyat shunday ekan.

@lazizhamidov


💸 Нью-Йоркда марказий йўлларда ҳаракатланиш пулли бўлди

Бу шаҳар марказига кирадиган автомобиллар сонини тахминан 10% камайтириши, жамоат транспорти учун 15 млрд доллар йиғишга ёрдам бериши кутилмоқда. Режа 5 йил ишлаб чиқилган.

Иш кунлари Манхеттеннинг энг гавжум ҳудудларига кириш 9 долларгача, кичик юк машиналар учун $14,40, каттароқлари учун $21,60 бўлади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Таълимни тинч қўйиш кераклиги ҳақида. Манба.


Яна битта суд қарори. Манба.


Битта суд қарори. Манба.


Репост из: Rasul Kusherbayev
❗️“UzAuto Motors” АЖ эртага яъни 7 январь куни соат 10:00да Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва GX-MIDNIGHT AT автомобиллари учун savdo.uzavtosanoat.uz портали орқали контрактация очилишини маълум қилмоқда.

Умид қиламизки, шартнома олишда "қотиб қолиш"лар бўлмайди.

👉 @r_kusherbayev


🏳️🇵🇰 Мутахассисларга кўра, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги зиддият мисли кўрилмаган даражага етган.

2024-йил декабрь ойи охирида Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Пактика вилоятига ҳаво ҳужумлари уюштириб, ТТП жангариларини йўқ қилди. Бунга жавобан афғон толиблари Покистон позицияларини ўққа тута бошлади, ҳарбий техника ва 15 минг аскарни чегарага олиб ўтди. Ўнлаб ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Вазиятни “Корнет” ракета тизимларидан фойдаланиш ва чегарада тўқнашувлар сонининг ортиб бораётгани янада оғирлаштирмоқда. Толибонга мухолиф кучларни қўллаб-қувватловчи Тожикистон Покистон билан алоқаларини мустаҳкамламоқда. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Покистон разведкаси раҳбари билан хавфсизлик масалалари бўйича музокаралар ўтказди.

Таҳлилчилар Афғонистон учун асосий молиявий донор бўлиб қолаётган Қўшма Штатларнинг ролини ҳам таъкидлаб, Доналд Трамп маъмурияти келиши билан минтақадаги Америка сиёсатида юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришларни таъкидламоқда.

Siyosiy Qutb


#Тезкор

⚡️Хитойда тарқалаётган вирус Ўзбекистонда ҳам аниқланди

Айни вақтда республикада ўткир респиратор инфекцияларга чалиниш ҳолатларининг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда.

Санепидқўмитага кўра, ушбу респиратор инфекцияларнинг сўнгги лаборатория таҳлиллари натижасига кўра: 36,9 фоизида грипп вируси, 30,2 фоизида риновирус, 28,6 фоизида респиратор-синситиал вирус, 1,2 фоизида метапневмовирус ва 3,1 фоизида бошқа вируслар аниқланган

Канал 👉
@siyosiyqutb


Репост из: davletovuz
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 1 февралдан мамлакат ичида айрим поездлар чипталари нархи яна оширилишини маълум қилди.

Нархларнинг ўсиши қуйидагича бўлади:

➖юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поезди: эконом-класс чипталари — 20 фоизга, ВИП ва бизнес-класс чипталари — 25 фоизга;

➖«Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тезюрар поездлари — 30 фоизга.

Шундай қилиб, «Афросиёб» учун чипталар нархи:


Тошкент — Самарқанд:
Эконом — 294 минг сўм;
Бизнес — 450 минг сўм;
ВИП — 619 минг сўм.

Тошкент — Қарши:
Эконом — 406 минг сўм;
Бизнес — 634 минг сўм;
ВИП — 854 минг сўм.

Тошкент — Бухоро:
Эконом — 484 минг сўм;
Бизнес — 751 минг сўм;
ВИП — 994 минг сўм.


Репост из: Muhrim / Муҳрим
Андижон суди Россия-Украина урушида қатнашиб, 10 дан ортиқ украиналикни ўлдирганини тан олган Ўзбекистон фуқаросига 4 йил 2 ой муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлабди. Бу, худди, “уй қамоғи” дегандек гап - одатда ишлаб, тинч яшаб юрса, кечаси кўчага чиқмаса бўлди.

Бошқа бир ҳолатда эса Фарғонадаги суд Россия-Украина урушида беш ой қатнашган (қанча одамни ўлдиргани айтилмаган), бунинг эвазига Россия фуқаролигини олган ўзбекистонликка 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, “жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиб”, шартли 3 йил синов муддати белгилабди. Яъни, у ҳам ҳақиқий маънода барибир қамалмаган.

Таъкидланишича, униси ҳам, буниси ҳам ўз хоҳиши билан Ўзбекистонга қайтиб, ўзини ўзи Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларига топширган ва нега Россия армияси таркибида Украинага қарши жанг қилгани бўйича суд уларнинг айбини енгиллаштириш учун асосли деб тан олган важларни келтирган.

Сизга қандай билмадиму, лекин бу Ўзбекистон суд органлари томонидан Ўзбекистон фуқароларининг чет эллардаги жанговар ҳаракатлардаги иштирокини қўллаб-қувватлашга ўхшаб кўринди. Сиз ойлаб, йиллаб хорижий давлатда ёлланма жангчи бўлиб хизмат қиласиз, қанчадан-қанча одамларни ўлдирасиз, уйини куйдирасиз ва Ўзбекистонга бош эгиб келиб, “оилам оғир аҳволда эди, пулим йўқ эди, қийналиб кетгандим”, деб тан олсангиз, тамом, бағрикенг ўзбек суди сизга ҳеч қанақа уруш кўрмаган Ўзбекистон фуқароси каби обод ўлкада озод яшаш имконини яратиб беради. Худди “Россия армиясига қўшил, Украинага қарши жанг қил ва топган пулингга Ўзбекистонда мазза қилиб яша” деган махсус акцияга ўхшайди.

Балки улар Россиядан бекордан бекорга қайтмагандир? Ўзи Россия тарафдан урушда қанча ўзбекистонлик қатнашяпти - расмийларимизда бу ҳақда маълумот борми? Эртага уларнинг бари (омон қолганлари) Ўзбекистонга қайтса, судларимиз мана шундай шартли, юмшоқ жазо тайинлашда давом этаверадими? Умуман, бунинг миллий хавфсизлигимизга нисбатан оқибатлари ўйлаб кўрилганми - балки Россия уларни Ўзбекистонга топшириқ билан юбораётгандир? Ҳар ҳолда, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг мингларча ҳарбий хизматчиларидан фарқли ўлароқ, улар ҳақиқий жанг майдонида бўлган, уруш кўрган, бўлганда ҳам, эҳтимолий душман сафида малака оширган одамлар.

Яна бир қизиқ масала шундаки, жаҳоннинг бошқа қайноқ нуқталардан “адашганини англаб”, бош эгиб қайтган қолган ўзбекистонликларга ҳам шундай бағрикенглик қилинармикин?


Ҳаётдаги муваффақиятсизлигинг энг муҳим сабаби - барчанинг диққат марказидаман, ҳамма мен билан машғул деб ўйлашингдир. Ишон менга, сен ҳеч кимни қизиқтирмайсан.

Федор Достоевский


🇺🇿🇩🇪 2025 йил 1 январьидан ўзбекистонликларга ҳам Германия визасини онлайн олиш имкони пайдо бўлди

Германиянинг дунё бўйлаб 167 та давлатда виза бўлими рақамли тизимга ўтади. Ушбу давлатлар қаторида Ўзбекистон ҳам бор. Хизмат 28 турдаги визаларга амал қилади.

Эндиликда ўзбекистонликлар ҳам Германияда ишлаш ёки ўқишни истаса, Консуллик хизматлари портали ёрдамида визага онлайн тарзда мурожаат қилиши мумкин бўлади ва ариза топширишда почта орқали ҳужжат юборишга ҳожат қолмайди.


Дамашқ аэропорти жорий йил 7 январдан халқаро рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни бошлайди

Бу ҳақда Сурия фуқаро авиацияси ва ҳаво транспорти бошқармаси бошлиғи Ашҳад ал-Салибий маълум қилди.

2024 йилнинг 8 декабрда Суриянинг собиқ президенти Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг тижорат парвозлари вақтинча тўхтатилган эди.

Батафсил Сиёсий Қутбда


Гренландия Бош вазири Муте Эгеде яқинда орол келажаги борасидаги ниятларини эълон қилиб, Даниядан мустақилликка эришиш учун катта қадамлар қўйиш «зарур» эканлигини айтди.

Тўлиқ 👉🏻Сиёсий Қутбда


🇮🇷 Эронда “Буюк пайғамбар – 19” номли кенг кўламли машғулотлар бошланди.

Батафсил Сиёсий Қутбда

Показано 20 последних публикаций.