Rasul Kusherbayev


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev
Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Навоийда хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “S.-c.” МЧЖни бошқарувчиси О.Ў. фуқаро А.Ф.нинг ишончига кириб, уни Германия давлатига ишга юбориши эвазига фуқаро А.Б. орқали 2 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @r_kusherbayev


Репост из: Vatandosh TV
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Hukumat vaziyatni o‘zgartirmasa, 20 yildan keyin Toshkentda yashab bo‘lmaydi” – ekologlar

Dunyoning eng arzon poytaxtlari, eng sovuq poytaxtlari, eng issiq poytaxtlari kabi turli solishtirma reytinglarda e’tirof etib turiluvchi Toshkent shahri so‘nggi yillarda yana bir reytingda tez-tez tilga olinadigan bo‘ldi. Bu “Dunyoning havosi eng iflos poytaxtlari” reytingi.

5 millionga yaqin odam istiqomat qilayotgan Toshkent havosi, afsuski, so‘nggi yillarda turli sabablarga ko‘ra, keskin yomonlashdi. Energetika sohasidagi yomon boshqaruv, paydarpay, rejasiz qurilishlar, daraxtlarning ayovsiz kesib tashlanishi, transport vositalarining ko‘payishi va poytaxt atrofidagi uning havosiga salbiy ta’sir qiluvchi boshqa jarayonlar qadim kentning osmonini toza havoga tor qildi.

Avval boshda holat kritik darajaga borsa-da, bu haqida gapirgan jamoat faollari ovoziga ko‘p ham e'tibor berilmadi. Havo sifatini tekshiruvchi manbalar ma'lumotlari konspirologiya deb biluvchilar, Toshkent changi inson salomatligi uchun zararli emas, deb aytganlar ham bo‘ldi. Savollar ko‘p, javoblar turfa.

“Vatandosh” intellektual klubining bu galgi munozarasi Toshkentning yashash uchun xavfli ob-havosi va uni qanday yaxshilash mumkinligi masalalariga bag‘ishlandi.

📱 https://youtu.be/wu2xyVNpJJg

Facebook | Instagram | @vatandosh_tv | Youtube


❗️Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди.

30 январь Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни.

👉 @r_kusherbayev


“Payme” устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида эътироф этилди

Рақобат қўмитаси “Payme”ни онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга оператор сифатида эътироф этди.

👉 @r_kusherbayev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Вашингтон осмонида йўловчи самолёти ва ҳарбий вертолёт тўқнашди

«American Airlines» компаниясига тегишли Bombardier CRJ-700 кичик йўловчи самолёти Sikorsky H-60 (Black Hawk) ҳарбий вертолёти билан қўниш йўлагига кириш жараёнида тўқнашиб кетган. Оқибатда 60 нафар йўловчиси бўлган самолёт Потомак дарёсига қулаган.

Самолёт бортида 60 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси, вертолётда эса 3 нафар ҳарбий бўлган. Ҳалокат оқибатида самолёт Потомак дарёсига қулаб, бўлакларга бўлиниб кетган. Вертолёт ҳам сувга қулаган.

Ҳалок бўлганларнинг аниқ сони маълум эмас.

👉 @r_kusherbayev


❗️Трансгендерлар Трамп жамоасига қарши судга мурожаат қилди

Олти нафар амалдаги трансгендер ҳарбий хизматчи ва армияга кириш ниятидаги яна икки киши Трамп маъмуриятига қарши трансгендерларга армияда хизмат қилишни тақиқловчи фармон юзасидан шикоят қилди.

Яна бир даъво трансгендер аёл маҳбусдан келиб тушди.  Аниқланишича, у 15 ёшидан бошлаб гормонлар қабул қила бошлаган ва шу пайтгача аёллар ахлоқ тузатиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган эди. Бироқ, Трампнинг фармонидан сўнг у эркаклар қамоқхонасига кўчирилган.

👉 @r_kusherbayev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Ўзбекистон Туркиядан яна ҳарбий дронлар сотиб олади – ОАВ

Ўзбекистон Туркиянинг аэрокосмик саноат компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ANKA SIHA ҳарбий учувчисиз қурилмаларини сотиб олиш бўйича келишув имзолагани айтилмоқда. Ҳарбий соҳага ихтисослашган телеграм-каналларга кўра, дронларни Ўзбекистонга етказиб бериш тез орада бошланиши кутилмоқда.

👉 @r_kusherbayev


❗️Ҳокимиятнинг кучи мактабга етади

Пойтахт ҳокимининг миллийликни тарғиб қилиш ҳақидаги қарори ортидан мактабларда ўқитувчилар ҳамда ўқувчиларни миллий либос кийишга мажбурлаш бошланган.

"Дарё"га мурожаат қилган ота-оналарга кўра, мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларидан ҳафтанинг ҳар жума кунлари миллий нимча ва дўппиларда келиш талаб қилинмоқда.

Қизиғи, Шавкат Умурзоқов қарорида миллий либосларни кийиш тавсия этилган ташкилотлар орасида таълим муассасалари назарда тутилмаган.

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлигидан ҳолат бўйича изоҳ кутамиз.

Манба

👉 @r_kusherbayev


❗️АҚШда 19 ёшга тўлмаган шахслар учун жинсни ўзгартириш операцияси тақиқланди. Тегишли фармон президент Доналд Трамп томонидан имзоланди.

👉 @r_kusherbayev


❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан боғчалар раҳбар ва педагогларини рағбатлантиришга рухсат этиладиПрезидент фармони

2025 йил 1 январдан:

➖ мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади;

➖ республиканинг барча туман (шаҳар)ларида камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;

➖ барча мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг “Методик маҳорат соати”, таянч мактабгача таълим ташкилотларида эса “Методик маҳорат куни” каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади;

➖ тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматлари жорий этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилади.

2025 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим гуруҳлари очилади.

👉 @r_kusherbayev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Ҳайдовчилик курсларида кимлар бепул ўқиши мумкин?

Кўпчилик ёшлар ҳайдовчилик курсларида бепул ўқиш имконияти бор-йўқлиги ҳақида савол беришади. Ушбу видеода айнан шу масалага аниқлик киритамиз!

“Ёшлар дафтари”га кириш учун yoshlardaftari.uz платформаси, 1093 қисқа рақами ёки маҳалла ёшлар етакчисига мурожаат қилишингиз мумкин!

👉 @r_kusherbayev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Китоб ўқиган оналарга 6 ойлик коммунал тўловлар тўлаб берилади

Андижон тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев ташаббуси билан 20 ёшдан, 45 ёшгача бўлган оналар ўртасида “Маърифатли она” китобхонлик танлови ўтказилиши эълон қилинди.

Уч нафар 1-ўрин эгаларига 6 ойлик электр, газ, ичимлик суви ва бошқа турдаги коммунал тўловларга ваучер берилади.

Учта 2-ўринга 4 ойлик коммунал тўловларга ваучер

Учта 3-ўринга 2 ойлик коммунал тўловларга ваучер берилади.

👉 @r_kusherbayev


❗️Даврон Максудов «Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқарув раисининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар у Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

👉 @r_kusherbayev


❗️Иловани ўрнатинг ва 2 млн сўмни қўлга киритинг — Фирибгарлар

Агар бирорта танишингиздан шундай хабар билан "Банк иловасини ўрнатсангиз, фалон сумма беради" деган хабар келса, ишонманг. Бу ҳам фирибгарларнинг навбатдаги найранги. Шу ва шу каби иловаларни ўрнатишга ҳаракат қилманг.

Акс ҳолда улар сизнинг шахсий маълумотларингизни қўлга киритиши ва картадаги маблағларингизни ўзлаштириб олиши мумкин.

👉 @r_kusherbayev


❗️Тошкент-Нью-Йорк йўналишида учаётган самолёти бортида чақалоқ туғилди

Uzbekistan Airways хабарига кўра, йўловчилар ичида акушер ва жарроҳ доялик қилишган ва ўғил фарзанд дунёга келишига кўмаклашишган. Шундан сўнг самолёт Исландияга мажбурий қўнишни амалга оширган ва у ерда она ва чақалоқ маҳаллий шифокорлар кўмагида туғруқхонага олиб кетилган.

👉 @r_kusherbayev


❗️Банклар қандай ҳолатларда жисмоний шахслардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат сўраши мумкин?

Банк хизматларидан фойдаланишда жисмоний шасхлардан айрим ҳолларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID карта, янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки уларнинг ўрнини босадиган ҳужжат) талаб қилиниши мумкин. Хусусан:

➖ банк ҳисобварағини (омонатни) очиш учун ариза билан мурожаат қилганда;

банк картасини олиш учун ариза билан мурожаат қилганда;

➖ тижорат банки томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни харид қилиш учун ариза билан мурожаат қилганда;

кредит олиш ёки банк депозит ячейкаларида қимматбаҳо буюмларни сақлаш хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат қилганда;

➖ БҲМ*нинг 100 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада мижозлар томонидан банк кассаларидан бошқа банк томонидан берилган банк карталари орқали нақд чет эл валютаси олинишида;

➖ эквиваленти 100 АҚШ долларидан ошган миқдорда чет эл валютасининг сотиб олиниши;

➖ БҲМнинг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада банк ҳисобварағини очмасдан ёки ҳисобварақдан фойдаланмасдан, операцияларни амалга оширишда;

➖ БҲМнинг 36 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада ички электрон пул ўтказмалари юборишда;

пул ўтказмаларига оид операцияларни амалга оширишда.

* БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) бугунги кунда 375 минг сўмни ташкил этади.

Ички назорат қоидалари.

👉 @r_kusherbayev


❗️“Ташаббусли бюджет” жараёнида илгари сурилган лойиҳалар қандай мезонлар асосида танлаб олинади?

1-февралдан “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми бошланади. Илгари сурилган лойиҳалар Ишчи комиссия томонидан қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:

1️⃣ лойиҳада акс этган муаммо/тадбир тегишли туман (шаҳар) ҳудудига тегишли бўлиши;

2️⃣ жамоавий муаммоларни ҳал этишга қаратилганлиги (йўлларни таъмирлаш, хиёбонлар ва болалар майдончаларини барпо этиш, ижтимоий соҳа обектларини таъмирлаш ёки жиҳозлаш, экологияни яхшилаш, ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилаш, кўча чироқларини ўрнатиш (таъмирлаш) ва шу кабилар);

3️⃣ жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар идоравий ёки шахсий хусусиятга эга бўлмаслиги (шахсий автомашина, турар жой, бино-иншоотларни харид қилиш, маъмурий биноларни таъмирлаш);

4️⃣ тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватламаслиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш натижасида пуллик хизмат асосида фойдаланилмаслиги;

5️⃣ бюджет ташкилотини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларни ўзида акс эттирмаслиги (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, коммунал, алоқа ва Интернет хизмати учун тўловлар, шунингдек, канстовар ва бошқа тез эскирувчи моддий қийматликлар);

6️⃣ маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат органларининг биноларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда бошқа эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бўлмаслиги;

7️⃣ бошқа дастур ёки Ҳукумат топшириқлари асосида молиялаштириш манбаси аниқ белгилаб берилган обект ёки ишларни ўз ичига олмаслиги;

8️⃣ лойиҳани амалга оширишнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробари — 1,5 млрд сўмдан ошмаслиги лозим.

Бунда, бир хил мазмундаги бир неча лойиҳалар илгари сурилган бўлса, улардан маълумоти тўлиқ кўрсатилган дастлабки киритилган лойиҳа қабул қилинади.


👉 @r_kusherbayev


❗️Ўзбекистонда Binance крипто-биржаси расман иш бошлади

Coinpay билан ҳамкорликдаги платформада фойдаланувчилар миллий валютадаги маблағларни банк карталари орқали тўлдириши ва ечиб олиши мумкин.

17 ёшлик Бухоролик бола эсингиздами у ҳам шу биржа орқали иш қилган эди. Aйнан шу биржа Ўзбекистонда қонуний иш фаолиятини бошлади.

👉 @r_kusherbayev


❗️Мирзанозим Дустмуратов "Дори-Дармон" АЖ бошқарув раиси лавозимига сайланди.

Тиббиёт фанлари номзоди, ортопед, травматолог ва протезист Дусмуратов Мирзанозим Мирзабекович тайинловга қадар "Ўзфармсаноат” давлат-акциядорлик концерни "тугатиш комиссияси" раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди

Эслатиб ўтамиз, бунгача компания бошқарув раиси лавозимини Умида Салихбаева эгаллаб келаётган эди.

👉 @r_kusherbayev


❗️“Қарши магистрал канали ўтган йили 39 та тендер ўтказди. Унинг 21 тасида буюртмачининг “қўшниси” ғолиб чиққан” танқидий материал тарқалди.

Рақобат қўмитаси маълум қилишича, Қўмитанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Қарши магистраль каналидан фойдаланиш бошқармаси” ДМ томонидан амалга оширилган давлат харидларида рақобат қонунчилиги талабларига риоя қилинганлиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.

Ўтказилган ўрганишлари натижасида Буюртмачи томонидан энг яхши таклифларни танлаш орқали амалга оширилган давлат харидларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан буюртмачига нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Шунингдек, буюртмачи (Қарши магистраль каналидан фойдаланиш бошқармаси) мансабдор шахсига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.


👉 @r_kusherbayev

Показано 20 последних публикаций.