🇺🇸
Доналд Трамп Вашингтондаги авиаҳалокатда ҳеч ким тирик қолмаганини билдирдиАҚШ президенти бу ҳақда матбуот анжумани чоғида маълум қилди. Трампнинг сўзларига кўра, ҳалокатга ҳарбий вертолёт экипажининг хатоси сабаб бўлган.
"Вертолёт қандайдир сабабга кўра йўловчи лайнери билан бир хил баландликда бўлган ва бу фожиани келтириб чиқарган. Йўловчи самолёт экипажи тўғри ҳаракат қилган, ҳалокатга вертолёт сабаб бўлган", — деди президент.
Трамп, шунингдек, парвоз стандартларини яна қатъийлаштиришини билдирди. У бу стандартларни биринчи президентлик муддати давомида кучайтирганини, аммо кейинчалик Байден уларни юмшатганини айтди.
"Байден ва Обама сиёсатни биринчи ўринга қўйган, мен эса хавфсизликни устувор деб биламан", — дея таъкидлади Трамп.
Бундан ташқари, АҚШ президенти фожиа учун инклюзивлик сиёсатини айблади. Унга кўра, бу сиёсат (турли жинсий ва бошқа озчилик вакилларининг ишга олинишини рағбатлантирилиши) профессионаллик даражасини пасайтирган.
Журналистнинг "Нега айнан инклюзивлик сиёсатини авиаҳалокат сабабчиси сифатида кўрсатмоқдасиз?" деган саволига, Трамп "Бу соғлом фикр" деб жавоб берди.
🔥
@burchakostida