#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштиришнинг олди олинади
Қонун (ЎРҚ-1043-сон, 04.03.2025 й.) билан “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди🔰 Қонунга кўра,
кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри бу —кредит битими тузиши тақиқланган жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ва кредит бюролари томонидан юритиладиган
ягона маълумотлар базасидир. 🏢 Марказий банк бундай шахсларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган реестрини
кредит бюролари томонидан юритилиш тартибини белгилайди.
▶️ Шунингдек, кредит бюроси устав фонди (устав капитали) нинг энг кам миқдори
2 миллиард сўмни ташкил этиши кераклиги белгиланди.
✅ Кредит бюроларига нисбатан Марказий банк
қуйидаги қоидабузарликлар содир этилганлиги учун
чоралар ва санксияларни қўллайди:
🔹
кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этмаганлик;
🔹кредит бюролари хизматлари
истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузганлик;
🔹лицензия
қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.
📜 Марказий банк мазкур қоидабузарликларни бартараф этиш учун
мажбурий кўрсатмалар юбориш ҳамда БҲМнинг 5 минг бараваригача миқдорда жарима қўллашга ҳақли.
📢 Бундан ташқари,
жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни
кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
📌 Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш
ихтиёрий амалга оширилади.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot