#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатлари янада кучайтирилади
Қонун (ЎРҚ-1022-сон, 28.01.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
🔰 Унга кўра,
тергов судьялари томонидан жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритиш босқичида процессуал қарорларга
санкция бериш ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш масалаларини қонунчиликда белгилаш мақсадида
тергов судьяларининг ваколатлари жумласига киритилган ишларни кўриб чиқиш асослари ҳамда тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
✔️
Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра,
тергов судьясининг ваколатлари белгиланиб, тергов судьяси якка ўзи иш тутиб, Кодексда назарда тутилган тартибда судга қадар иш юритиш босқичида шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан
суд назоратини амалга оширади.
📋 Шунингдек,
тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳамда уни кўриб чиқиш асослари белгиланди.
❕ Бунда, тинтув ўтказиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда
прокурор, терговчи ёки суриштирувчи тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида уни ўтказиш учун асосларни баён этган ҳолда
қарор чиқаради. 📞
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномани
кўриб чиқиш асослари белгиланди.
✳️ Бундан ташқари,
мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш тартиби белгиланди.
📜 Бунда, мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимоснома
суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан
якка тартибда кўриб чиқилади.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot