Bosh prokuratura


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов томонидан вилоят ИИБ бошлиғи Т.Исмоилов иштирокида Термиз шаҳар ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи назорати остидаги шахслар билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган ушбу тадбирда, пробация гуруҳи назорати остидаги 25 нафар шахсларнинг мурожаатлари ҳам тингланди

Келиб тушган мурожаатларнинг 12 таси жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, текшириш талаб этадиганлари алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов томонидан Юқоричирчиқ туманида "Наврўз" умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш, ҳудуддаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, янги тизим асосида аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиши борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволини ўрганилди.

Дастлаб, туман ҳокимлигида ташкил этилган штаб фаолияти билан танишилиб, амалга оширилаётган ишлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб олинди.

Сўнгра, туманнинг "Гулистон" маҳалласида тижорат банклари томонидан аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш мақсадида ташкил этилган мевали ва манзарали кўчатлар, ўсимлик уруғлари, минерал ва кимёвий ўғитлар ҳамда иш қуроллари ярмаркасида бўлиб,
аҳолига яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида "Гулобод" маҳалласида ташкил этилган “Яшил боғ”да манзарали кўчатлар экилишида иштирок этиб, лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкент вилояти маҳаллаларида хавфсиз муҳитни таъминлаш чора-тадбирлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


​​Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида моддий таъминот ва алимент  ундириш билан боғлиқ 12 383 та ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида 7,2 млрд. сўм алимент пуллари ундирилган, 246 та оилалар яраштирилган, доимий иш ўрнига эга бўлмаган алимент тўловчиларни ишга жойлаштириш масаласи ҳудудий кенгаш йиғилишларида муҳокама қилиниб, тузилган махсус ишчи гуруҳ томонидан 278 нафар алимент тўловчилар иш билан таъминланган.

Шунингдек, давлат ижрочилари  томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари ҳақида қарздорларга тушунтириш бериб келишмоқда.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Х.Матмуродовдан ундирувчи Д.Сатторованинг фойдасига уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлса-да, ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган. Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, Х.Матмуродов ўзига тегишли бўлган икки хонали турар жойни ундирувчи Д.Сатторованинг номига ўтказиб бериш истагини билдирган ва алимент тўловчи ота ўз уйини ундирувчининг номига расмийлаштириб берган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов ва вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғ.Қодировлар томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши биргаликда курашиш, содир этилган жиноят муҳокамалари юзасидан ОАВ, журналист ва блогерлар билан ҳамкорлик масалаларида матбуот анжумани ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов Булоқбоши туманидаги қурилиш-ободонлаштириш ишларини ўрганди.

Хусусан, масъуллар тумандаги таълим муассасаларининг янги бино-иншоотларини қурилиш ишлари билан танишиб, қурилиш ишларини жадаллаштириш, сифат ва муддатларга риоя қилиш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Сўнгра, масъуллар ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва маҳаллий аҳолини даромад манбасини ошириш мақсадида ташкил этилаётган узунлиги 17 км.ни ташкил қилувчи узум сўритоклар ва узумзор кўча фаолияти билан танишиб, аҳоли даромадини ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Ўрганиш якунида, аниқланган муаммолар юзасидан масъуллар билан учрашилиб, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди, унда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали камбағалликни қисқартириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, муқобил энергия манбаалари яратиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Бош прокуратуранинг Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ходимлари томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда унинг қуйи тизимларида коррупциянинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг самарадорлиги ва ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифаларга қаратилган профилактик йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда марказий аппарат ва қуйи тизим ходимлари томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этишни олдини олиш, уларни келиб чиқишига имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф қилиш, тизим ходимлари томонидан ўтган даврда содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар аҳволи танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, коррупцион ҳолатларни олдини олишга қаратилган рақамлаштириш жараёнларини давом эттириш, комплаенс назорат хизматларининг фаолиятини қайта кўриб чиқиш, фаолиятини янада жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Бош прокуратура бошқарма бошлиғи А.Ташпулатов томонидан Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда тежамкор ускуналар ўрнатиш орқали иқтисод қилиш борасида амалга оширилган  ишлар аҳволи ўрганилмоқда.

Хусусан,  Андижон вилоятидаги 1 635 та ижтимоий соҳа объектларини ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳлар ташкил қилиниб, 540 та объектлар жойига  борган ҳолда хатловдан ўтказилди.

Ўрганишларда, Андижон ва Хонобод шаҳарлари, Хўжаобод ҳамда Қўрғонтепа туманларидаги соғлиқни сақлаш, мактаб,  мактабгача таълим
муассасаларида газ ва кўмир ёқилғисидан самарали фойдаланиш борасида йўл қўйилган камчиликларларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар  берилди.

Шунингдек, Хўжабод туманидаги ихтисослаштирилган мактаб интернатида аниқланган табиий газдан хавфсизлик талабларига риоя қилмаган ҳолда ноқонуний фойдаланиш ҳолати юзасидан масъул мансабдорларнинг интизомий ва маъмурий  жавобгарлик масалалари ҳал  этилди.

Бу  борада ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook



Показано 11 последних публикаций.