#тадбир
Урганч ҳарбий прокуратураси томонидан Хоразм вилояти мудофаа ишлари бошқармаси чақирув пунктида ўрганишлар олиб борилди.
Жараёнда чақирув комиссияси аъзолари ва тиббиёт хрдимлари билан суҳбат ўтказилиб, уларга чақирув мавсумини сифатли ўтказиш, ишларни самарали ташкил этиш ва коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик борасида кўрсатмалар бериб ўтилди.
Шунингдек, Урганч тумани "Оқ олтин" маҳалласида мутасаддилар ҳамкорлигида оталиққа олинган ёшлар муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, уларни касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш мақсадида 39-сонли умумтаълим мактабида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.
Бундан ташқари, Қўшкўпир фавқулодда вазиятлар бўлимида шахсий қабул ташкил этилиб, 4 нафар ҳарбий ва хизматчиларнинг муаммолари тингланди ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Хива тумани ва шаҳри фавқулодда вазиятлар бўлимларида эса терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахслар билан ўқув машғулот ташкил этилди.
🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:
✅ Telegram ‖ 💬 Facebook
🌍 Web_site ‖ 📹 YouTube