MIB Farg'ona | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармасининг расмий ахборот канали. веб сайт: www.mib.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💰 Жорий йилнинг ўтган даврида ижро этиш соҳасида 42,9 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.

⚡️Давлат фойдасига 18,5 трлн сўм, тадбиркорлик ва бошқа субъектлар фойдасига 10,4 трлн. сўм ҳамда банклар фойдасига 12,3 трлн. сўмлик маблағлар ундирилди.

⚡️Жумладан, фуқароларимиз манфаатлари учун 1,7 трлн. сўмдан ортиқ ундирувлар амалга оширилди.

⚡️Фуқароларнинг мол-мулкига даҳл қилмасдан ва мажбурий
ижро ҳаракатлари ўтказилмасдан ахборот технологиялари ёрдамида масофавий тарзда ишлайдиган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан 760,1 млрд. сўмлик, 2,1 млн. та ҳужжатларнинг ижроси таъминланди.

⚡️Энергия ресурслари соҳасида 44 250 дан зиёд ижро ишлари тамомланиб, 907,6 млрд. сўмлик қарздорликлар ҳам ундирилди.

⚡️Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 1,7 трлн. сўмлик алимент маблағлари ундирилди.

⚡️“Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздорларнинг 620 нафар ундирувчиларига 20,9 млрд. сўм зарар пуллари тўлаб берилди.

⚡️Ишсиз алимент тўловчи фуқароларнинг 23 245 нафари ишга жойлаштирилди, шу билан бирга олиб борилган тушунтириш ва профилактика ишлари натижасида, 12 300 дан ортиқ оилалар яраштирилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним

Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими иш юритувида ФИБ Фарғона туманлараро суднинг ҳужжатига асосан қарздор – Б.З.дан ундирувчи – “MICROFIN MIKROMOLIYA TASHLILOTI” фойдасига 164.678.000 сўм қарздорлик ундириш билан боғлиқ иш мавжуд эди.

Мазкур ҳужжатни ижро этиш жараёнида жавобгарга тегишли бўлган Фарғона шаҳрида жойлашган гаровдаги яшаш хонадонини хатлаш тўғрисида тушунтириш берилди.

Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими давлат ижрочиси маълум қилишича, қарздорга агар белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмаса, мазкур хонадон аукцион савдосига чиқарилиши ва тегишли маблағ ундирилиши тушунтирилган.

Бироқ қарздор буни жиддий қабул қилмаганга ўхшарди......

Натижад, бино-иншоот хатланиб, аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилаётган бир пайитда қарздор уйидан айрилиб қолишини тушунди ва 12.12.2024 йил куни ташкилот олдидаги 164.678.000 сўм қарздорлигини тўлиқ бартараф этди.

Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Репост из: Huquqni muhofaza qilish akademiyasi | The Law Enforcement Academy | Правоохранительная академия
#эълон
#илм_фан

Эшонхонов Камолхон Маматхоновичнинг юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида

https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=2219

О защите диссертационной работы на соискание ученой степени доктора философии по юридическим наукам (PhD) Эшонхонова Камолхона Маматхоновича
https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=2219

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube


Фарғонада Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, фирибгарлик қилган шахс олган пулларини қайтарди

Фарғона шаҳрида яшовчи У.М. ўғлини ишлаш учун Корея давлатига юбориш мақсадида эканлигини таниши А.А.га маълум қилган. А.А. эса унинг ўғлини Кореяга юбора олишига ишонтириб, фирибгарлик йўли билан У.М.дан 1000 АҚШ доллари ва 4 млн. сўм миқдоридаги пулларини олган ва ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Орадан бир қанча вақт ўтса-да, ўғлини Кореяга юбора олмаган У.М. алданганини тушуниб етган ҳамда пулларини қайтариш мақсадида судга мурожаат этган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томониданУ.М.нинг пуллари қайтарилиши белгиланиб, Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими томонидан ушбу қарздорлик тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими давлат ижрочиси Шахбоз Тошқўзиев

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Тўланмаган кредит учун мол-мулк тижорат банки балансига ўтказилди

Фарғона вилоятида тижорат банкларидан олинган кредит маблағларини ўз вақтида қайтара олмаётган тадбиркорларнинг мол-мулклари хатловга олиниб, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Бу жараёнда гаровга қўйилган мол-мулкидан ажралишни истамаган ишбилармонлар кредит қарздорлигини зудлик билан сўндириб, хатловга олинган мулкларини тақиқдан чиқармоқда. Айрим тадбиркорларнинг бу ишга эътиборсизлик билан ёндашуви оқибатида мол-мулки очиқ аукцион савдоларида сотилиб, ундан тушган маблағ тижорат банкидан олинган кредит маблағларини сўндиришга йўналтирилаётир.

Фарғона шаҳридаги “N.F.” масъулияти чекланган жамияти ҳам олинган кредитни ўз вақтида қайтармагани учун қўшимча жавобгар бўлган «F.S.G.P» масъулияти чекланган жамиятининг гаровга қўйилган мулкларидан ажралиб қолди.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига кўра, масъулияти чекланган жамиятидан тижорат банки фойдасига 3.135.846.993 сўм ундириш белгиланган.

Давлат ижрочилари ундирувни гаров мулки ҳисобланган ишлаб чиқариш ва хўжалик биноларига қаратган. Ижро ҳаракатлари жараёнида гаров мулклари хатловга олиниб, мутахассис хулосасига асосан 3.440.000.000 сўм бошланғич нарх билан онлайн-аукцион савдосига чиқарилди.

Аукцион савдоларида мулк ўз харидорини топмагани учун у тижорат банки балансига топширилиб, кредит қарздорлиги тўлиқ сўндирилди.

✍🏻МИБ Фарғона шаҳар бўлими давлат ижрочиси Сардорбек Абдуллаев

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
❤️ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фуқаро ўз уйига киритилди

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан Фурқат туманида даъвогар фуқарони турар-жойга киритилиши билан боғлиқ ижро ҳаракатлари ҳақидаги тайёрланган лавҳа.

“Farg`ona MTRK” телеканали “Farg`ona 24" информацион дастурида намойиш этилди (13.12.2024 йил, соат 18-15 да).


Oltiariqda otaliqqa olingan yoshlar doimo e‘tiborda!!!

Joriy yilning 12 dekabr kuni Majburiy ijro buyurosi Oltiariq tuman bo‘limi tomonidan tumanning 5 sonli maktab binosida yoshlar bilan ochiq muloqot o‘tkazilib ularning muammolari yechim topishi yuzasidan suhbat olib borildi.
Otaliqqa olingan yoshlarning fikr- mulohazalari tinglandi.

Yoshlar bilan suhbat davomida Davlatimiz rahbari tomonidan olib borilayotgan bugungi kundagi davlat siyosati zamirida yoshlarga e‘tibor va g‘amxorlik, ularga zamonaviy bilim berish va iqtidorini rivojlantirish mujassam ekanligi qayd etilib, bugun yoshlar kelajagi bilan bog‘liq har qanday vazifa birlamchi ahamiyatga ega bo‘lib turganiga e‘tibor qaratildi.

Uchrashuv davomida yoshlar tomonidan o‘zlarini qiziqtirgan masalalar bo‘yicha murojaatlar, taklif va g‘oyalar tinglandi.

Ularning har bir fikrlari mutasaddilar tomonidan alohida e‘tiborga olindi. Iqtidorli yoshlar esdalik sovg‘alari hamda faxriy yorliqlar bilan taqdirladilar.

Majburiy ijro buyurosi Oltiariq tuman bo‘limi


📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Репост из: Diyor24.uz | Ўзбекистон
Сурхондарё вилояти МИБ ходими жаҳон чемпиони бўлди

Батафсил👉https://diyor24.uz/64717

Diyor24.uz расмий канали👇

You tube | Telegram | Facebook | Instagram


Марғилонда алимент учун олдиндан 8 000 АҚШ доллари тўланди.

Марғилон шаҳрида онахон ўз набираларининг таъминоти учун алимент ҳисобидан 8 минг АҚШ долларини олдиндан тўлаб берди.

Халқимизда “Данагидан мағзи ширин” деган ибора борки, бунинг маъноси сифатида инсоннинг ўз фарзандидан кўра набираларига кўпроқ меҳр кўрсатиши тушунилади.

Бола одоб - ахлоқли ва таълим-тарбия кўрган етук инсон бўлиб етишса, нафақат оиласига, балки бутун халққа ва жамиятга катта манфаат келтириши мумкин.

Шунингдек, юртимизда болаларнинг барча ҳуқуқлари қатори моддий таъминот олиш ҳуқуқи ҳам қонун билан кафолатланган.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 13.02.2024 йилдаги ижро ҳужжатида қарздор Б.Х.дан ундирувчи З.Х фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун қарздор даромадларнинг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, ижро ҳужжати юзасидан қўзғатилган ижро иши Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими иш юритувида мавжуд.

Ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи З.Х. Бюрога мурожаат этиб, фарзандлари учун уй олиш мақсади борлигини ва етмаган қисмига бўйича тарафлар ўзаро келишувга эришиб, қарздорнинг онаси алимент ҳисобидан набираларига 8 минг АҚШ доллари тўлаб берганлигини ва бунинг эвазига алиментдан воз кечмоқчи эканлигини маълум қилган.

Ижро ҳужжати бўйича алиментдан воз кечиш ёки ижро ҳужжатини бекор қилиш масаласи суд тартибида ҳал этилиши тушунтирилиб, судга мурожаат этиши лозимлиги маълум қилинди.

✍🏻Марғилон шаҳар бўлими давлат ижрочиси Акмалжон Исроилов

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
✔️Йиғилишда ҳамма раҳбарлар ҳам эҳтиёжманд аҳолини ишли қилиб, даромадини кўпайтириш, уларга манзилли ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни тўғри ташкил қила олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

✔️Хусусан, камбағал оилаларга бириктирилган раҳбарларнинг 1 минг нафари натижа кўрсата олмади. 184 нафари ушбу оилалар хонадонига бирор марта ҳам бормаган.

✔️Ногиронлиги бор шахслар бандлиги даражаси республикада 20 фоизга етгани билан, бу ишлар Жалақудуқ, Чимбой, Пастдарғом, Чортоқ ва Денов туманларида қониқарсиз.

✔️Мутасаддиларга ушбу туманларни намунали қилиш, ҳар бир масъулга аниқ вазифа белгилаш топширилди.

✔️Шунингдек, келгуси йил Инвестиция дастурига кирадиган 598 та ижтимоий объект лойиҳаси ногиронлиги бор одамларга мослаб ишлаб чиқилмагани танқид қилинди.

✔️Ушбу вилоят, туман ҳокимларига хатоларни тўғрилаш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
🟡Маҳалладаги ижтимоий ходимлар уйма-уй юриб, шу йил реестрда бўлмаган яна 95 минг муҳтож одамга ёрдам кўрсатди.

🟡51 минг одамга ногиронлик белгиланди, 26 минги протез олди, ногиронлиги бор 5 минг бола боғча-мактабга жойлашди.

🟡Бундан ташқари, муҳтож бўлмаганларга асоссиз нафақа тўлашнинг олди олинди, қисқарган харажатлар бюджетда қолдирилди.

🟡Уч ой олдин вилоят ва тумандаги 14 минг раҳбар 75 минг камбағал оилага бириктирилиб, улар билан индивидуал ишлаш йўлга қўйилди.

🟡Натижада, шу кунга қадар камбағал оилалардаги 17 минг одам доимий ишга жойлаштирилди, тадбиркорлик ва томорқа орқали 14 минг аҳолининг даромади оширилди, 30 минг бола боғча, тўгарак ва касбга ўқитиш билан қамраб олинди, 45 минг муҳтож аҳолига тиббий ёрдам кўрсатилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
✅ Президент раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.

✅ Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида янги ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил этишда Ўзбекистонга яқиндан кўмаклашаётган БМТнинг мамлакатимиздаги доимий координатори Сабинэ Махл, ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари Рехина Мария Кастижио ва Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскуряковага бугунги йиғилишда иштирок этаётганлари учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

✅Қайд этилганидек, жорий йилда 102 та ижтимоий хизмат маҳалла даражасига туширилди.

✅ Масалан, олдин одамлар протез учун ҳар хил комиссиялар ва поликлиникада 2 ой сарсон бўлган бўлса, ҳозир бу масала 2 ҳафтада маҳаллада ҳал бўлмоқда. Шуни ўзидан 100 минг одамни оғири енгил бўлди.

✅ Одамлар протезни 95 та ишлаб чиқарувчи орасидан электрон тизимда ўзи танлаяпти, рақобат ва сифат ҳам яхшиланди.

Ногиронлиги бор болаларга қараб туриш хизмати йўлга қўйилиб, мурожаатлар маҳаллада қабул қилинаяпти. Бу 700 нафар ота-онани ишлашига шароит яратди. Ҳаракатлана олмайдиган 4 минг нафар ёлғиз кексалар аниқланиб, уларга уйини ўзида қараб туриш йўлга қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Фойда кўриш мақсадида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган "Фермер" жиноий жавобгарликка ҳам тортилди, етказилган зарарни ҳам қоплади.

Қишнинг совуқ кунлари энергия ресурслари кундалик ҳаётимиз учун қанчалик зарур эканлигига яна бир бор амин бўлмоқдамиз.

Мамлакатимизда энергия ресурсларини иқтисод қилиш, ундан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш орқали аҳолига етказиб бериш миқдорини ошириб, кўз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида барча даражадаги раҳбарлар томонидан доимий назорат ўрнатилган ва тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

Бироқ, айрим шахслар томонидан халқ учун зарур бўлган электр ва газ таъминотидан ноқонуний фойдаланиб, энергия ресурсларини талон-тарож ҳолатлари ҳануз давом этмоқда.

Хусусан, Қўштепа туманида "Д.Ф.С" фермер хўжалиги раҳбари М.А. хўжалигига қарашли дала майдонини суғориш учун уддабуронлик қилиб, сув насосидан электр тармоғига ноқонуний уланган ҳолда фойдаланади.

"Кўза кунда эмас, кунида синади" деб бекорга айтмаган доно халқимиз, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ЭТК ходимлари томонидан ўрганишлар давомида фермернинг уддабуронлигига барҳам берилади.

Жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг ҳукмига мувофиқ судланувчи М.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси, 2-қисми "б" ва "д" бандлари билан айбдор деб топилиб, ундан Қўштепа туман ЭТК фойдасига 14,5 млн. сўм етказилган зарарни ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Қўштепа туман бўлимида ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатларига киришилади.

Ижро ҳужжати қарздорга таништирилиб, ижросини таъминлашлик учун ихтиёрий муддат белгиланган бўлсада, ушбу муддатда ижро этилмайди ва мажбурий ижро ҳаракатларига киришилади.

Давлат ижрочилари томонидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 14,5 млн. сўм қарздорлик ва 729 минг сўм ижро йиғими ундирилиб, ижро ҳужжати амалда ижро этилади.

Қўштепа туман бўлими давлат ижрочиси Ахаджон Эрматов

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Моддий таъминот - фақатгина пул эмас.

Бувайда туманида меҳрибон амаки ўз жиянининг таъминоти учун пулдан ташқари, 1 тоннадан зиёд гуруч ҳам берди.


Гап шундаки, Бюронинг Бувайда туман бўлими иш юритувида мавжуд ижро ишига кўра, суднинг 2013 йилдаги қарорига асосан қарздор Н.Х. дан бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш белгиланган.

Алимент мажбуриятлари қарздорга тушунтирилган бўлсада, қарздор ота сўнгги вақтларда алимент учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмай қўйганлиги оқибатида 24 млн. сўм қарздорлик юзага келади.

Бироқ, ота алимент мажбуриятларини бажариш ўрнига давлат ижрочиларидан қочиб юришни ўзига раво кўради.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 2024 йилнинг 12 сентябрь куни Н.Х.га нисбатан қидирув эълон қилиниб, қарздор бугунги кунда Сирдарё вилоятида ёлланма ишчи сифатида ишлаб юрганлиги аниқланади.

Шундан сўнг, МИБ ходимлари ва жамоатчилик вакиллари томонидан қарздорнинг яқин қарндошларига алимент тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилади ва шу жойда қарздорнинг акаси мардлик кўрсатади.

Яъни, фуқаро М.Х. укасининг алиментдан қарзи учун 9 млн. сўм тўлов амалга ошириб, қарздорликнинг қолган қисми учун ундирувчига гуруч таклиф қилади ва ундирувчининг розилиги билан алимент ҳисобига 1 112 кг гуруч берилиб, тилхат асосида алимент қарздорлиги тўлиқ қопланади.

Бюронинг Бувайда туман
бўлими давлат ижрочиси
Хўжамбердиев Санжарбек


📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Суд ҳужжатлари ижроси таъминланмоқда

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида қарорлар ижросини таъминлаш, фуқаролар фойдасига ундирувлар, алимент ундирувлари, тўлов инитизомини тартибга солиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тайёрланган кўрсатув тафсилоти.

“O`zbekiston 24” телеканалининг “Maxsus reportaj” махсус кўрсатувида намойиш этилди (10.12.2024 йил, 16-19 да).

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Репост из: Bosh prokuratura
​​Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармасининг қидирув шўъбаси томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулкларини аниқлаш, қидириб топиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар олиб бормоқда.

Хусусан, бошқарманинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида жами 736 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, шундан 535 нафар қарздор фуқаролар топилган ва ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилган.

Қидирувдаги шахсларнинг 224 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган, 63 нафарига эса жиноят ишлари қўзғатилган. Қидирувдаги шахсларнинг 34 нафарини оиласи яраштирилган бўлса, 10 нафари ишга жойлашишига кўмаклашилди.

Қидирувдаги шахслар топилгандан сўнг олиб борилган тушунтиришлардан кейин 3,2 млрд. сўм алимент қарздорликлари ундирилган.

Ҳозирда қидирув эълон қилинган алимент тўловчи қарздорлар 201 нафарни ташкил этиб, уларнинг 87 нафари хорижий давлатларга чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича халқаро шартномалар асосида сўровномалар юборилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

🇺🇿Конститутциямизнинг 32 йиллиги муборак бўлсин!

Барчага фаровонлик, омад, соғлик ва ажойиб кайфият хамроҳ бўлсин!

Ҳурмат билан,Фарғона вилояти бошқармаси жамоаси

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Репост из: Bosh prokuratura
Бош прокуратура жамоаси барча ватандошларимизни бугунги улуғ айём – мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллик байрами билан самимий муборакбод этади!

***********

Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет всех соотечественников с сегодняшним замечательным праздником – 32-летней годовщиной принятия Конституции нашей страны.


Репост из: Bosh prokuratura
Бугун, Бош прокуратурада Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Унда прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси масъул ходимлари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг профессор-ўқитувчилари, Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази ҳамда Жамоатчилик кенгаши раислари, таниқли олимлар, маданият ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Давлат мадҳияси жамоавий жўр бўлиб куйланди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев тадбирни кириш сўзи билан очиб, Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги билан барчани қутлади.

Таъкидландики, Бош қомусимиз инсон қадрини улуғлашга қаратилган тарихий ислоҳотларнинг энг устувор ва мукаммал ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Айниқса, 2023 йилда ўтказилган умумхалқ референдуми асосида унинг янги таҳрирда қабул қилингани эл - юртнинг бугуни ва эртанги тақдири учун ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

Янгиланган Конституция муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бошланган ва Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли ўзгаришлар ортга қайтмаслигининг, қонунлар устуворлигининг мустаҳкам ҳуқуқий кафолати эканлиги, зотан миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор барча устувор қоидалари тўғридан - тўғри қўлланадиган мукаммал Конституцияга эга бўлганлигимиз алоҳида қайд этилди.

Тадбир давомида Конституция байрами арафасида яна бир хайрли иш амалга оширилганлиги маълум қилинди.

Хусусан, Бош прокуратура музейида қатағон қилинган тизим ходимларининг номини абадийлаштириш ишларининг бир қисми якунига етганлиги ва ушбу масканда уларнинг ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи ноёб экспонатлар жойлаштирилганлиги таъкидланди.

Тадбир давомида Бош прокурорнинг буйруғига асосан Ўзбекистон прокуратураси органларининг шаклланиш тарихини тадқиқ этишда, тизим фаолиятига оид тарихий ҳақиқатни рўёбга чиқаришда ҳамда ўзбек ҳуқуқшунослиги ривожланишига муносиб ҳисса қўшган фидойи прокурорлар ҳаёти ва фаолиятини ўрганишда фаол қатнашганлиги, шунингдек, прокуратура ходимларининг
маънавий - интеллектуал салоҳиятини юксалтиришда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда яқиндан ёрдам берган бир гуруҳ ҳамкорлар тақдирланди. 
  
Тадбирда таниқли олимлар ва маданият ходимлари ҳам сўз олиб, байрам табригини изҳор қилиш билан бирга, прокуратура органлари тизимида амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, айниқса, қатағонга учраган прокуратура ходимлари номини абадийлаштириш борасидаги ижобий ишларни алоҳида эътироф этишди. 

Мазкур тадбир якунланганидан сўнг, Ўзбекистон прокуратураси музейида Қатағонга учраган прокуратура ходимларига бағишланган экспозициянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейи инновацион технологиялар асосида кенгайтирилиб, ноёб экспонатлар билан бойитилган, жумладан, қатағонга учраган прокуратура ходимларининг ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи 20 га яқин стенд, 30 дан ортиқ махсус муляжлар ҳамда саҳналар жойлаштирилган.

Мазкур бўлимда 1930 – 1980 йилларда турли сохта айбловлар билан қатағон машинасининг қурбони бўлган, туҳмат ва бўҳтонларга учраган 100 дан ортиқ прокуратура ходимининг тақдири архив манбалари ва далиллар орқали батафсил ёритиб берилган.

Шу билан бирга, тадбир давомида 10 мингдан ортиқ адабиётларни ўз ичига олган муҳташам Бош прокуратура кутубхонаси ҳам очилди. 

Умуман, Бош прокуратурада ташкил қилинган бундай масканлар, амалга оширилаётган тадбирлар нафақат прокуратура органлари ходимларининг, балки бутун халқимизнинг, айниқса, ёш авлоднинг маънавий қарашларини юксалтиришга, уларда миллий қадриятлар ва аждодлар маънавий меросига чексиз ҳурмат ва эҳтиром
шаклланишига хизмат қилади.   

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Показано 20 последних публикаций.