Фильтр публикаций




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бурайда ибн Ҳусайб Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Масжидларга зулматларда қатновчиларга қиёмат куни тўлиқ нур бўлишининг башоратини бер», дедилар».‎
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.‎

📚 @hadisislomuz




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Sha'bon oyi roʻzasi haqida

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz


Истиғфор жаннат ифорини олиб келсин!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Кунлари умримиздек қисқа, тунлари орзулармиздек узун қиш... Мўмин инсон қисқа фурсатларни ғанимат билади, узун орзуларга эса берилиб, боғланиб қолмайди.

Бу гал қишни баҳордек суюмли қилиш учун истиғфор ҳақида суҳбатлашамиз. Тилимиз истиғфор билан банд бўлганда чиқаётган ҳовурида совуқ ҳавони илиқ қилолсак, қандай бахт. Истиғфор қалбимизга жаннат ифорини олиб келса қандай саодат!

Аллоҳ таоло:

‎«Роббингиздан мағфират сўранг. Албатта, У Ғаффордир», дедим. Шунда устингизга ёмғирни ‎мўл-кўл қилиб юборадир. Ва сизга мол-мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга ‎боғ-роғлар қилиб берур ҳамда анҳорлар қилиб берадир», деган («Нуҳ» сураси, 10-12-оятлар).

«Истиғфор» сўзининг луғавий маъноси «беркитиш» ва «устини ёпиш»дир. «Аллоҳ мағфират қилди» дегани «гуноҳни беркитди» деганидир. Истиғфор (гуноҳнинг кечирилишини) сўрашдир.

Истиғфор уламолар истилоҳида дуо, тавба ва бошқа тоатлар ила гуноҳнинг мағфират қилинишини сўрашдир.

Амалда банданинг «Астағфируллоҳ» ва шу маънодаги калималарни тилида айтиб, дили билан тасдиқлаши истиғфордир.

Мазкур оятда истиғфор ва ризқларнинг бир-бирига боғлиқлигига ишора қилинмоқда. Қуръони Каримнинг кўпгина оятларида қалб поклиги, диндорлик ва ҳидоятда юришдан ризқнинг мўллиги, фаровонлик ва серобчилик келиб чиқиши таъкидланган.


عَنْ شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: سَيِّدُ الْاِسْتِغْفَارِ أَنْ تَقُولَ: اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ لَكَ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ. قَالَ: وَمَنْ قَالَهَا مِنَ النَّهَارِ مُوقِنًا بِهَا فَمَاتَ مِنْ يَوْمِهِ قَبْلَ أَنْ يُمْسِيَ فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ، وَمَنْ قَالَهَا مِنَ اللَّيْلِ وَهُوَ مُوقِنٌ بِهَا فَمَاتَ قَبْلَ أَنْ يُصْبِحَ فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا.

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Истиғфорнинг саййиди – ‎«Аллоҳумма! Анта Роббии. Лаа илааҳа илла анта. ‎Холақтании ва ана ъабдука. Ва ана ъала аҳдика ва ваъдика ‎мастатоъту. Аъузу бика мин шарри маа сонаъту. Абуъу ‎лака биниъматика ъалайя. Ва абуъу би занбии. Фағфир ‎лии, фаиннаҳу лаа яғфируз-зунуба иллаа анта», демоғингдир.
Ким уни ишонч билан наҳорда айтса-ю, ўша куни кеч киришидан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатдан бўлур. Ким уни ишонч билан тунда айтса-ю, ўша кечаси тонг отишидан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатдан бўлур», дедилар».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.


Дуонинг мазмуни: ‎«Аллоҳим! Сен Роббимсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ. Мени яратдинг, ва мен Сенинг ‎бандангман. Мен қодир бўлганимча Сенинг аҳдинг ва ваъдангдаман. Сендан ўзим ‎қилган нарсаларнинг шарридан паноҳ тилайман. Сенинг менга берган неъматингни ‎эътироф қиламан. Гуноҳларимни ҳам эътироф қиламан. Мени мағфират қил. Сендан ‎бошқа ҳеч бир зот гуноҳларни мағфират қилмас»‎.

Кўпчилик азизлар ушбу «Саййиди истиғфор» номи ила машҳур бўлган дуони ўқиб юришни одат қилганлар.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz






Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Азкор сабоқлари" 11-қисм

📖 Устоз Анвар Аҳмад

✅ Солиҳ бандаларга бериладиган нарсаларнинг энг афзали.
✅ Намозга туришни истаган пайтда ўқиладиган зикрлар.
✅ Иқомат пайтида айтиладиган дуолар.
✅ Ҳар бир ишни Аллоҳ номи билан бошлаш.


📹 Youtube орқали кўриш учун

📚 @hadisislomuz #azkor_saboqlari @muslimaatuz




Абу Лубоба ибн Aбдулмунзир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:‎
‎«Жума куни кунларнинг саййиди, Aллоҳ таолонинг наздида буюгидир.», дедилар. ‎
Имом Aҳмад ривоят қилган .‌

🕋@hadisislomuz


Риёзус солиҳийн шарҳи. 82-ҳадис.


عَنْ أَبِي هُرَيْرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ:
«يَدْخُلُ الْجَنَّةَ أَقْوَامٌ أَفْئِدَتُهُمْ مِثْلُ أَفْئِدَةِ الطَّيْرِ».
رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2840].

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннатга шундай қавмлар кирадики, уларнинг қалби қушнинг қалбига ўхшаган бўлади», дедилар».
Имом Муслим ривояти.


Шарҳ: Яъни уларнинг қалблари қушнинг қалби каби юмшоқ ва мулойим бўлади. Бошқа ҳадисда: «Ҳузурингизга Яман аҳли келди. Улар энг кўнгли юмшоқ, энг қалби мулойим одамлардир», дейилган.

Баъзилар хавфсираб, қўрқиб туриш деб айтишган. Чунки жониворларнинг ичида хавфсираб, қўрқиб турадигани бу қушдир.

Аллоҳ таоло: «Шунингдек, одамлар, жониворлар ва чорва ҳайвонлари орасида ҳам ранг-баранглари бордир. Албатта Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонлар қўрқур», деб айтган. (Фотир сураси, 35-оят).

Юқоридаги ҳадисда хавф ғолиб келган қавмни ирода қилинган. Салафларни зикр қилинганида, улардаги хавфнинг шиддатини айтилган.

Баъзилар бу ҳадисдан мақсад таваккал қилувчилар, деб айтишган.

Баъзилар эртаю кеч ризқни ғам қилишдан омонда бўлганлар назарда тутилган деб айтиб, қуйидаги ҳадисга ишора қилишган.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилганларингизда эди, худди қорни оч ҳолда кетиб, тўйган ҳолда қайтиб келадиган қуш каби ризқлантирилган бўлар эдингиз!», дедилар».

(Термизий, Насоий, имом Аҳмад, Ҳоким, Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»да ривоят қилган. Абу Исо Термизий: «Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳдир», деган).

📚 @hadisislomuz




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📖1-дарс | Тахриж илми ва манбалари


БEКНАЗАР МУҲАММАДШУКУР
Ҳадис илми мактаби катта ўқитувчиси

📹 Youtube орқали кўриш учун

#Видео
📚 @hadisislomuz @muhaddisuz




Ҳадис дарслари (37-дарс)
Имом
Шофеъий

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн Шофеъ ибн Соиб ибн Абдулязид ибн Ҳошим ибн Мутталиб ибн Абдуманоф (кунялари Абу Абдуллоҳ ал-Қурайший) ҳижратнинг 150 йили Fазза шаҳрида таваллуд топдилар. Бу зот Шофеъий мазҳабининг асосчиси, фақиҳ, муҳаддис имомлардан биридирлар.

Имомнинг ёшлик даврлари Маккада кечиб, етим ўсганлар. Оналари ўқиш-ёзишни ўргатмоқчи бўладилар, лекин мактабга тўлайдиган пуллари бўлмаганлиги учун кўп қийналадилар. Охири бир муаллим Шофеъийдаги туҚма қобилиятни билганлиги туфайли бепул ўқитишга рози бўлади. Бу зот ўқиш-ёзишни тез орада ўрганиб, етти ёшларида Қуръони Каримни тўла ёд оладилар. Шундан сўнг масжидга кириб, уламолардан илм ўрганадилар. Имом Шофеъийнинг ёдлаш қобилиятлари Қоят кучли бўлганлиги учун ўн ёшларида Имом Моликнинг «Муватто» китобини ёд оладилар. Кейинчалик Муслим ибн Холид аз-Занжий ва Молик ибн Анаслардан фиқҳ ва ҳадис илмини ўргана бошлайдилар. Ўн бешга тўлганларида устозлари Муслим ибн Холиднинг фатво беришга фотиҳасини олдилар.

АбдулҚани ад-Даҳарний ўзларининг «Аълому Муслимийн» номли китобларида Шофеъийнинг ўзлари ҳақларидаги қуйидаги сўзларини келтириб ўтадилар: «Бир кишига учрашиб, унга: «Қуръонни ёд олдим, араб шеърлари ва балоҚатини ўргандим, энди нима қилай?» десам, у киши «Молик ибн Анаснинг ҳузурларига бор», деб айтди. Кўнглимга шу нарса маъқул тушди. Маккадаги бир кишидан Молик ибн Анаснинг «Муватто» китобларини олиб, тўққиз кечада ёд олдим. Сўнгра Мадинага йўл олдим. Мен у зотнинг ҳузурларига кирдим ва ўзим ҳақимда сўйлаб бердим. У киши сўзимни тинглагач, бир қанча вақт менга тикилиб қолдилар. «Исминг нима?» деб сўрадилар. «Исмим Муҳаммад», деб айтдим. «Эй Муҳаммад, Аллоҳга тақво қил, гуноҳ ишлардан четлангин, албатта, сен тез кунларда улуҚ мартабаларга етасан», деб айтдилар. У кишига Қуръон тиловат қилдим. Энди қироатдан тўхтай десам, у кишига қироатим ёқиб қолиб, «Ўқи, ўқи», дер эдилар. Кейин Мадинада Моликнинг вафотларига қадар дарс олиб турдим».

Абдуллоҳ ибн Зубайр Имом Шофеъий ҳақида: «Шофеъий Моликнинг ҳузурида илмдан озгина қолдирди. Мадина уламолари ҳузуридаги барча илмларни жамлаб олди», деб айтадилар. Имом Шофеъий яна Маккага қайтиб, бу ерда бир неча кун тургач, яна сафарга отланадилар. Бу сафар Мадинадан ҳам узоқроқ бўлган Яманга сафар қиладилар. Кўп ўтмай, бу зот Макка ва Мадинадаги каби, Яманда ҳам шуҳрат қозонадилар. Ҳижратнинг 184 йили БаҚдодга сафар қилиб, у ерда Муҳаммад ибн Ҳасаннинг уйида турадилар. Имом шу ерда камбаҚалликдан чиқа бошлайдилар. У зотни хизматлари эвазига халифа Ҳорун ар-Рашид 500000 динор билан мукофотлайди. Ироқда ҳам илм олгач, яна Маккага қайтиб келадилар. Масжид ал-Ҳаромда ҳалқа қилиб, шу ерда дарс бера бошлайдилар. У ҳалқада нафақат толиблар, балки Суфён ибн Уяйна, Аҳмад ибн Ҳанбал каби уламоларни ҳам топиш мумкин эди.

Ҳижратнинг 195 йили яна БаҚдодга қайтиб борадилар. У ердаги «Жомиъул-Қарбий» масжидида одамларга дарс бера бошлайдилар. Иброҳим ал-Ҳарбий: «Ана шу масжидда йигирмага яқин ҳалқа бўлар эди», деб айтадилар. Бундан ташқари, Имом Шофеъий Мисрга бориб, у ердан кўп илмлар ўрганиб, шогирдлар орттириб қайтадилар.

Имом Шофеъийнинг замоналарида ҳадис, фиқҳ, тафсир ва шеъриятда у кишига етадиган киши топилмас эди. Буни уламоларнинг у киши ҳақларида айтган қуйидаги сўзларидан билиш мумкин.

Фазл ибн Дукайн: «Шофеъийдан кўра ақли етук, фаҳми комил, илми кўп одамни эшитмадик ҳам, кўрмадик ҳам», деганлар.

Имом Абу Заръата ар-Розий: «Ислом умматига Шофеъийни миннат қилса арзийди», дер эдилар.

Башир ал-Марисий: «Шофеъийга дунё аҳли ақлининг ярми берилган эди», деб айтадилар.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал: «Кимки қўлига сиёҳ билан қалам олса, унинг зиммасида Шофеъийнинг миннати бордир. Агар Шофеъий бўлмаганларида, ҳадис ва фиқҳни билмаган бўлур эдик. Фиқҳ эшик­ларига қулф солинган эди. Аллоҳ Шофеъий сабабли у эшикларни очиб берди», деб айтадилар.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
20-боб.
Отаси силаи раҳм қилган одамга яхшилик қилиш
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

"Одоблар хазинаси" китобидан

#Одоблар_хазинаси
📚 @hadisislomuz




Суннатларни ўрганамиз ва амал қиламиз

17-суннат: Таҳорат ҳам ибодатдир


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


عَنْ عُثْمَانَ ‏رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ‏ﷺ ‏ قَالَ:
مَنْ تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ الْوُضُوءَ خَرَجَتْ ‏خَطَايَاهُ مِنْ جَسَدِهِ حَتَّى تَخْرُجَ مِنْ تَحْتِ أَظْفَارِهِ.
رَوَاهُ مُسْلِمٌ.‏

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким таҳорат қилсаю таҳоратини чиройли қилса, унинг хатолари жасадидан, ҳаттоки тирноқлари остидан ҳам чиқиб кетади», дедилар».
Муслим ривоят қилган.


Шарҳ: Бу ҳадисда таҳоратнинг фазли ҳақида сўз бормоқда. Шу билан бирга, таҳоратни яхшилаб қилиш зарурлиги таъкидланмоқда. Инсон таҳоратни мукаммал қилса, ҳатто тирноқлари остидаги гуноҳлари ҳам тўкилиши баён қилинмоқда.

Таҳорат ҳам ўзига яраша ибодат. Уни эътиборсизлик, шошма-шошарлик билан, турли гап-сўз, ҳаракат ва ишларини аралаштириб эмас, фарз, суннат ва одобларини ўрнига қўйиб, мукаммал қилиш лозим. Шундагина таҳорат ҳақиқий бўлади ва ундан кўзланган натижаларга эришилади.

Таҳорат қилганда тўкиладиган гуноҳлар Аллоҳнинг ҳаққига тааллуқли кичик гуноҳлар эканини унутмайлик. Таҳоратни доим чиройли ва мукаммал адо қилайлик, зеро кичик гуноҳларимиз тирноқларимиз остида ҳам қолмай, тўкилсин, таҳоратдан ҳосил бўладиган савоблардан баҳраманд бўлайлик!

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz



Показано 20 последних публикаций.