#Марғилон_алломалари🌙
ҚАБРНИНГ КЎЧИРИЛИШИ Хонақоҳий Ҳазрат Домланинг вафотларидан кейинги кароматлар қаторига қабрларининг кўчирилиши воқеасини ҳам келтириш жоиз.
Маълумки, 1928 йилда Марғилоннинг ипакчилар шаҳарчасида фаолият кўрсатаётган пиллакашлик цехи ипак камбинатига айлантирилади. Шу муносабат билан шаҳар марказидан унга олиб борадиган йўл қурилиш лойиҳаси режалаштирилади. Режа бўйича йўл Ҳазрат Домла ва бошқа кўлаб улуғ кишилар дафн қилинган қабристон устидан ҳам кесиб ўтиши керак эди.
Бундан хабар топган шаҳар уламолари ташвишга тушадилар. Чунки бу ерда нафақар Ҳазрат домла, балки икки буюк зот – Абдул Карим ҳазрат ва Мавлоно Калон ҳазрат қабрлари ҳам бор эди. Уларнинг безовта қилишнинг оқибати ёмон бўлиши мумкин эди. Буни олдини олиш учун улар қабрини кўчирмоқчи бўладилар. Бу ишга ҳожи Каримжон домла бош бўладилар.
Мазкур жараёнда бевосита иштирок этган ҳожи домланинг набиралари Рашидхон ота шундай хотирлайдилар: “ўшанда ҳазрат домла билан бу ердаги икки улуғ зот ҳам кўчириладиган бўлди. Вақт нозик бўлгани учун буни хеч кимга билдирлмади. Бу ишни кечаси қилинадиган бўлди. Бобом суякларни солиш учун бувимга айтиб, учта бўз халта тиктирдилар.
Кечанинг ярмига борганда бобом, Зайнобиддим Махдум, Охунжон қори ва Миряҳё қори домла тўртовлари қабристонга чиқишди. Улар орасида Ҳазрат домланинг асакалик шогирдлари Жума қори ҳам хозир эди. Ёз кечаси бўлгани учун осмон очиқ, юлдузлар кўп эди. Маслаҳатлашиб, аввал Катта Ҳазрат қабрини очдилар. Бу ерда бир даҳма бўлиб, унда Ҳазрат домланинг устозлари Халифа бува (Катта ҳазрат) нинг қабри жойлашган эди. Бу ер хозирги банк биноси ёнидаги мажнунтолнинг ўрни.
Сўнгакларни олиб, оҳисталик билан халтага жойладилар. Сўнга Калон ҳазра қабри очилиб халтаг жойланди. Навбат Ҳазрат домлага келди. Қабр очилди. Не кўз билан кўрилцинки, ҳазратнинг таналари қандай қўйилган бўлса ўшандай чиримаган ҳолда эди. Фақат кафанлар чириган эди. Барчалари ҳайратдан йиғлаб юбордилар. Сўнг вақтни ўтказмай у зотни оҳисталик билан чиқариб олдилар. Алоҳида кафан бичиб ўрадилар.
Ўшанда бизнинг от-аравамиз бўларди. Дарҳол бир кўрпа олиб чиқиб икки қавар қилиб солинди. Ҳазратни аравага узинасиига ёткизилди. Икки буюк зот бош томонларига қўйилди. Арава олдига бобом, қолган икки киши оёқ томонига ўтириб Сармозор қабристонига олиб кетдилар. Бу ерга етиб келгач янги қабр кавлаб ҳазрат домлани бу ердаги Эшон Абдураҳим - Сармозор ҳазратнинг ёнига дафн қиладилар. Икки зотнинг қабри ҳам шу ерга бино қилинди”. Ўшанда ҳазрат домланинг вафотига 14 йил, Катта ҳазратга 35 йил, Ҳалифа бувага 70 йил бўлган экан. Ҳазрат домла жасадларини чиримаслиги у зотдан содир бўлган каромат ва Аллоҳнинг улуғ марҳамати эди.
📖Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг:
"Муҳаммад Юсуф Ҳазин" (ХОНАҚОҲИЙ ҲАЗРАТ МАРҒИНОНИЙ) китобидан.
Telegram |
Facebook |
Instagram |
Twitter |
Tiktok |
YouTube