Muslimaat.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекзабон муслималар саҳифаси.
Сайт: www.muslimaat.uz
Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Мурожаат учун: @muslimaatuzbot
Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot
"MUSLIMAAT" онлайн радиоси : http://185.74.6.16:8000/muslimaat

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


1️⃣ Набий алайҳиссалом: «Сен жаннат аҳли аёлларининг саййидасисан», деб кимга айтганлар?

2️⃣ Набий алайҳиссалом: «Жаннатга кириб, қадам товушини эшитдим ва: «Бу ким?» дедим.

Ҳадиснинг давомида жаннат башорати берилган, Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан аёлларга хос масалаларни кўп сўраган бир аёл ҳақида гап боради. У ким?

3️⃣ «Саббоба», «ишораи саббоба»нинг луғавий маъносини топинг.

4️⃣«Қачон бирортангиз оёқ кийими ила ахлатни босса, уларнинг поклиги ... биландир». Нуқталар ўрнига мос келувчи сўзни қўйинг.

5️⃣ Ҳазратимиз ҳадис китоблари бўйича кимнинг ижозаларини олганлар?

@muslimaatuz


💥💥💥"Китоб — энг яхши совға" жонли мусобамизнинг бошланишига 2️⃣0️⃣ дақиқа қолди.

Ўтказиб юборманг!

Совғаларнинг энг яхшиси КИТОБ деб билган яқинларингизга жўнатиб қўйинг!

@Muslimaatuz


Жума кунлик дастур

🌞 08:00 – Хайрли тонг
📌 Саҳифа: "Радиосаёхат Япония"
📌 Кун қаҳрамони Мирзо Улугбек
Такрорий

🎊 08:30 – Маърифат чироқлари
📖 "Ҳайрат ул-аброр", 26-қисм
Такрорий

📖 09:00 – Тоҳир Малик. "Одамийлик мулки", 11-13 қисмлар
Такрорий

📚 10:00 – Китобхонлик дастури
Карвондаги сухбатлар курсатув аудиоси
Такрорий

👩‍👩‍👧‍👦 11:00 – Асмоий Набий

📖12:00 - Асмоий Набий

12:30 Китоб энг яхши совга
Жонли мусобака

📖 13:00 – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Иймон" аудиокитоби

🎊 14:00 – Маърифат чироқлари (такрорий)
📖 "Ҳайрат ул-аброр", 25-қисм

👩‍🏫 15:00 – Мутахассис маслаҳати
📌 Педагог билан сухбат такрорий

📖 16:00 – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф "Бахтиёр оила" аудиокитоби.

@muslimaatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сизларнинг энг яхши кунингиз жума кунидир!

@Muslimaatuz

18k 0 1.1k 1 160

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун ЖУМА
— 21 февраль 2025
— 22 шаъбон 1446.


🌸Шаъбон ойининг 4-жумаси муборак бўлсин!

🤲 Аллоҳим, фақат Сенга ҳамд бўлсин. Осмонлар ва ернинг нури Сенсан. Фақат Сенга ҳамд бўлсин, кўкларни ва ерни тутиб турувчи фақат Ўзингсан. Муҳаммад алайҳиссалом Сенинг қулинг ва расулингдир. Расулинг Муҳаммад алайҳиссаломга салавоту саломлар бўлсин!

📿«Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад»


@Muslimaatuz

13k 0 304 16 156

"Дурдона" деб исм қўйса жоизми?

Жума куни туғилган қизга Дурдона исмини қўйиш жоизми? Ёки исмни ўзгартириш керакми? Ҳозир у қиз 18 ёшда.


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда фарзандга уни қайси кунда туғилишидан қатъи назар гўзал исм қўйишга буюрилган. Жума куни туғилган қизларга Одина каби исмни қўйишга келсак, бу халқимиз орасида тарқалган шариатга хилоф бўлмаган одат. Модомики, динимиз томонидан қатъий кўрсатма бўлмаган экан, ундан бошқа исмларни қўйиш ҳам жоиз бўлади.

Исломда ёмон маъноли, хунук ва совуқ хабарларга далолат қилувчи исмларни ўзгартиришга тавсия қилинади. Дурдона исми ўзгартириш шарт бўлмаган исмлар сирасига кирганлиги ва қизингизнинг ёши аллақачон 18 га кириб қолганлиги эътиборидан унинг исмини алмаштиришга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати


@Muslimaatuz

13.8k 0 77 28 232

Пайшанба кунлик дастур

🌞 08:00 – Хайрли тонг
📌 Саҳифа: "Радиосаёхат Япония"
📌 Кун қаҳрамони Мирзо Улугбек


🎊 08:30 – Маърифат чироқлари
📖 "Ҳайрат ул-аброр", 26-қисм

📖 09:00 – Тоҳир Малик. "Одамийлик мулки", 11-13 қисмлар

📚 10:00 – Китобхонлик дастури
Карвондаги сухбатлар курсатув аудиоси

👩‍👩‍👧‍👦 11:00 – Асмоий Набий

📖12:00 - Асмоий Набий

📖 13:00 – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Иймон" аудиокитоби

🎊 14:00 – Маърифат чироқлари (такрорий)
📖 "Ҳайрат ул-аброр", 25-қисм

👩‍🏫 15:00 – Мутахассис маслаҳати
📌 Педагог билан сухбат

📖 16:00 – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф "Бахтиёр оила" аудиокитоби.

@muslimaatuz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун пайшанба
— 20 февраль 2025
— 21 шаъбон 1446.

🤲 Аллоҳим, гуноҳларимизни, хатоларимизни авф эт.
Гўзал амалларга ва гўзал ахлоққа ҳидоят қил. Уларнинг яхшиларига Сендан ўзга йўлловчи йўқ!

@Muslimaatuz

17.8k 0 286 27 155

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
7 ойлик бола нега яшаб кетиши қийин?

🎙Гулбаҳор Саттарова,
"Zaytun Med Tib" клиникаси шифокори,  превентив ва интегратив шифокор, илмий табобат мутахассиси, педиатр


↪️ Тўлиқ

@Muslimaatuz

15k 1 123 17 79

Жонли суҳбатимиз бошланишига 20 дақиқа қолди!

Мутахассисларга саволларингиз бўлса, изоҳларда қолдиринг.

@Muslimaatuz


Аёлларга қаттиққўллик қилиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл киши қовурғадан бўлган, агар уни тўғрилайман десанг, синдириб қўясан», деганлар.


Бу ҳадисда кўп эркакларимиз эътибор бермаётган жиҳат ёритиб берилган. Улар аёлларига қўпол муомала қилиб, улардаги қийшиқликни ўнглайман деб, аксинча, қанчадан-қанча қовурғаларни синдириб қўйишяпти. Улар аёл кишидаги ўзига хос хусусиятга мутлақо эътибор бермаяпти.

Аёлининг ҳиссиётга берилувчанлиги, тез ўзгарувчанлиги, кўп йиғлаши, салга аразлаб қолиши эркакнинг кўзига катта нуқсондек кўриниб, аёлини қоралашга тушяпти, ақлсизликда айблаб, уни текислашга, тарбиялашга уриняпти. Бундай эркакларнинг сон-саноғи йўқ.

Ҳозирги кунда можароларнинг, оила масалаларининг, ажримларнинг кўпайиб кетаётгани, оилаларимиздан тинчлик-хотиржамликнинг йўқолиб бораётганининг асосий сабабларидан бири эркакларимиз мазкур ҳақиқатни англаб ололмаётганида, аёлларни тўғрилайман деб, уларга қаттиққўллик қилаётгани, уларни синдириб қўяётганларидадир. Чунки ҳозир Қуръон таълимоти, ҳадис таълимотидан йироқ бўлган эркакларнинг принципи кўпайиб кетмоқда.

💔Аёлларга қаттиққўллик қилиш, уларга қўл кўтариш, жароҳат етадиган даражада калтаклаш, жонларини ачитиш, уйдан ҳайдаш, нафақа билан таъминламаслик, меҳр кўрсатмаслик, таҳқирлаш, ўзи у ёқда қолиб, ота-оналарини ҳақорат қилиш, ёмон гаплар билан уларнинг қалбига азият етказиш – буларнинг ҳаммаси қовурғанинг синишга олиб келмоқда...

🔖"Қуръонда зикри келган аёллар қиссаси" мақоласидан олинди.
"Омина" журнали, 2024 йил 4-сон.

@Omina_jurnali
@Muslimaatuz

17.1k 0 449 9 260

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун чоршанба
— 19 февраль 2025
— 20 шаъбон 1446.

🤲 Аллоҳим, бизларни моддий ва маънавий фожиаларга сабаб бўлувчи таҳликалардан узоқлаштир, турли файзу баракотларга ноил қил!

@Muslimaatuz

19.7k 0 293 32 215

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Соғинганимиз Рамазон яқинлашмоқда.

🔆Аллоҳим, бизни Рамазонга саломат етказгин, Рамазонни бизга насиб этгин ва ушбу ойда бажарилган амалларни қабул бўлган ҳолда биздан олгин!

@Muslimaatuz

21.5k 0 488 22 395

ЭРТАГА!

📻 "Муслимаат" онлайн радиосида


😀 1⃣5⃣ 0⃣0⃣

🔖АБЬЮЗ МУНОСАБАТЛАР🔖


Оиладаги зўравонлик, ўзаро муносабатларда эркак ёки аёлнинг, она ёки боланинг зуғум ва руҳий босим ўтказиши билан боғлиқ муаммолар...


Тугатиш, нуқта қўйиш деганда фақат эркак ва аёл, эр ва хотин муносабатларига якун тушуниладими?


Тошкент Амалий фанлар университети, психология кафедраси катта ўқитувчиси, психолог👉

ФЕРУЗА АЛИМОВА билан

Мутахассисларга саволларингиз бўлса, изоҳларда қолдиринг.

@Muslimaatuz

16.3k 0 35 16 112

Сешанба кунлик дастурлар

🌞 8:00 – Хайрли тонг
📌 Саҳифа: "Фойдали нонушта".
📌 Бу қизиқ. Такрорий.

🎊 8:30 – Маърифат чироқлари
📖 "Ҳайратул аброр", 24-қисм. Такрорий.

📖 9:00 – Тоҳир Малик. "Одамийлик мулки", 8–9-қисмлар. Такрорий.

📚 10:00 – Китобхонлик дастури: "Пешқадамлар карвони" ходимаси Маҳфуза Жалолиддинова билан суҳбат. Такрорий.

👩‍👩‍👧‍👦 11:00 – Асмоий Набий.

📘 12:00 – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Ҳикматли дунё".

📖 13:00 – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Иймон" аудиокитоби.

🎊 14:00 – Маърифат чироқлари
📖 "Ҳайратул аброр", 24-қисм. Такрорий.

👩‍🏫 15:00 – Мутахассис маслаҳати
📌 "Ҳомиладорликка тайёрмисиз?" Такрорий.

📖 16:00 – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Бахтиёр оила" аудиокитоби.

@muslimaatuz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун сешанба
— 18 февраль 2025
— 19 шаъбон 1446.


🤲 Аллоҳим, ҳасадчиларнинг ҳасад қилишларидан, жоҳилларнинг жоҳиллик ва зулм қилишларидан паноҳ сўраймиз.

@Muslimaatuz

21k 2 255 31 169

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ёқтирмаган одамингиз ортидан гапирманг!

🎙Хадича Кубро тонгар
📝Таржимонлар: Мадина Шоҳакимова, Солиҳа Маҳмуд

https://youtu.be/7IkTFG3pFZ4?si=kIPQcIxmZiqWMKxV

#Hadicha_Kubro_Tongar
@Muslimaatuz

20.8k 5 611 11 263

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Мусобақа аёл-қизларимиз учун манфаатли бўлмоқда..."

🎙Омина ва Мадина Мирсобитова

Тошкентлик ғолибаларимиз "Муслимаат" онлайн радиосига ташриф буюришди.

@Muslimaatuz

17k 0 33 11 114

Душанба кунлик дастурлар

🌞 8:00 – Хайрли тонг
📌 Саҳифа: "Фойдали нонушта".
📌 Бу қизиқ.

🎊 8:30 – Маърифат чироқлари.
📖 "Ҳайратул аброр", 24-қисм.

📖 9:00 – Тоҳир Малик. "Одамийлик мулки" 8-9-қисмлар.

📚 10:00 – Китобхонлик дастури: "Пешқадамлар карвони" ходимаси Маҳфуза Жалолидинова билан суҳбат.

👩‍👩‍👧‍👦 11:00 – Асмоий Набий.

📘 12:00 – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Ҳикматли дунё".

📖 13:00 – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Иймон" аудиокитоби.

🎊 14:00 – Маърифат чироқлари.
📖 "Ҳайратул аброр", 24-қисм (такрорий).

👩‍🏫 15:00 – Мутахассис маслаҳати.
📌 "Ҳомиладорликка тайёрмисиз?"

📖 16:00 – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Бахтиёр оила" аудиокитоби.

@muslimaatuz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун душанба
— 17 февраль 2025
— 18 шаъбон 1446.


🤲 Аллоҳим, залолатга кетишдан, ёмон кимсаларнинг за-
лолатга туширишларидан паноҳ сўраймиз. Тойилишдан, ёмон кимсаларнинг тойилтиришларидан паноҳ сўраймиз.

@Muslimaatuz

22.1k 0 288 30 216
Показано 20 последних публикаций.