ФАХРИЙЛАР.2020


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


Дунёда илм таркатувчи бу́линг.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: ☭Герои АФГАНСКОЙ войны☭
Совет Иттифоқи Афғонистонга 1979–1989 йиллардаги ҳарбий ҳозирлиги давомида фақат ҳарбий ёрдам эмас, балки кенг қамровли иқтисодий ва ижтимоий ёрдам ҳам кўрсатган.
Бу ёрдам Афғонистондаги социалистик ҳукуматни қўллаб-қувватлаш, ҳудудий инфратузилмани ривожлантириш ва аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга қаратилган эди.


СССР томонидан Афғонистонда қурилган объектлар

▪️Йўл ва кўприклар:

Саланг туннели – Парвон ва Боғлон вилоятларини боғловчи ва Афғонистон иқтисодиёти учун жуда муҳим бўлган туннел.

🔹Турли йўллар ва кўприклар қурилиб, транспорт инфратузилмаси ривожлантирилди.

▪️Гидроэнергетика объектлари:

Нангарҳор ГЭС ва бошқа кичик гидроэлектростанциялар. Бу объектлар қишлоқ хўжалиги учун сув таъминлаш ва электр энергиясини ишлаб чиқаришни яхшилаш учун қурилган.

▪️Тиббиёт муассасалари:

Турли шифохоналар ва тиббий марказлар барпо этилди.

🔹Совет Иттифоқи афғон шифокорларини тайёрлаш учун стипендиялар ажратган.

▪️Ўқув муассасалари:

Кабул университетининг янги бинолари қурилди.

Ўқувчилар ва талабалар учун мактаб ва лицейлар барпо этилди.

▪️Саноат объектлари:

🔹Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ирригация объектлари ва саноат корхоналари қурилди.

▪️Ишлаб чиқариш комплекслари:

Турли заводлар, жумладан, цемент, нон ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналари.

🔹СССРнинг Афғонистонга ёрдами

▪️Ҳарбий ёрдам:

Афғонистон армияси учун қурол-яроғ ва техника етказиб бериш.

▪️Афғонистон ҳарбий хизматчиларини Совет Иттифоқида ўқитиш ва тайёрлаш.

▪️Иқтисодий ёрдам:

Афғонистондаги қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун молиявий ёрдам.

▪️Ирригация тизимларини қуриш ва модернизация қилиш.

🔹Таълим ва кадрлар тайёрлаш:

Совет Иттифоқи Афғонистон талабалари учун стипендиялар ажратган.

Мутахассисларни тайёрлаш учун турли йўналишлардаги курслар ташкил этилган.

🔹Маданий ёрдам:

Совет мутахассислари афғон жамиятининг маданиятини қўллаб-қувватлаш учун кутубхоналар ва маданий марказларни ташкил этишда қатнашган.

🔹СССР ёрдамининг аҳамияти

Совет Иттифоқининг бу ёрдами Афғонистон инфратузилмаси ва ижтимоий ривожланишида муҳим ўрин тутган.

#маълумот
#мы_воевали_Афгане

Герои АФГАНСКОЙ войны
телеграм гуоухи✔️


Репост из: ☭Герои АФГАНСКОЙ войны☭
Сохта уруш қатнашчилари:
виждон ва ҳақиқат ўртасидаги масала.
"Самозванец" ёки "Лжеветеран"

Совет-Афғонистон уруши ёки бошқа тарихий воқеаларда иштирок этган ҳақиқий уруш қаҳрамонларнинг жасорати халқнинг хотирасида абадий сақланиб қолиши керак.
Аммо афсуски, жамиятимизда ўзини уруш қатнашчиси деб кўрсатиб, виждонсизлик билан шу шаъну шарафдан фойдаланмоқчи бўладиган шахслар ҳам учрайди. Бундай ҳолатлар нафақат ҳақиқий фахрийлар учун, балки умумий жамият учун ҳам катта хиёнатдир.

▪️Ҳақиқий Афғон уруши қаҳрамонларнинг ҳақ-ҳуқуқи

Ҳар бир ҳақиқий уруш қатнашчиси ўзи кўрган азоб-уқубатлар, йўқотишлар ва жасоратлари ортидан ҳурмат ва эътиборга лойиқдир.
Улар нафақат ўз ҳаётини, балки яқинларининг орзу-умидларини ҳам ўша жанг майдонларига қўйган.
Бугун биз уларнинг жасоратини эслаб, уларнинг хотираларини ҳурмат қилишимиз шарт.

Шунинг учун сохта Афғон уруш қатнашчилари "Самозванец"нинг
пайдо бўлиши – ҳақиқий қаҳрамонларнинг шарафини ерга уради.
Улар на ҳақиқий азобни билган, на урушда хизмат қилиб у қийин кунларни кўрган , балки ўз шахсий манфаатлари йўлида, балки олий ўқув юртларига имтиёз билан кириш учун,сохта ҳужжатлар ёки ёлғон гаплардан фойдаланишганлар.

▪️"Самозванец" Сохта Уруш қатнашчиларнинг виждони

Сохта уруш қатнашчиларига бир савол бор:
сиз ҳеч қачон жанг қилмаганингизни, ҳеч бир урушни хаяжонли ва қўрқинчли сониясини кўрмаганингизни, яқинларингизни кўз ёшларига сабаб бўлмаганингизни билган ҳолда, қандай қилиб ўзингизни "ветеран" деб атайсиз?

Ҳақиқий Афғон уруш фахрийлари қонли майдонда елкама-елка турган дўстларини йўқотган.!
18_20 ёшли йигит чоғидан хар кун ва хар тун тирик қолиш учун курашган,йигитлик бурчини ўз қасамёдига содиқ қолган холда мардоновор ўтаган.
Байналмилал жангчи фахрийларни ҳар бир мукофоти тиришқоқлик ва жасорат натижасидир.
Бунинг фонида ёлғонга асосланган шараф сизнинг виждонингизга оғирлик қилмайдими?

▪️"Самозванец"
Сохта қатнашчилар жамиятга қандай зарар келтиради?

1. Фахрийларнинг қадр-қимматини туширади: Ҳақиқий қаҳрамонларнинг шарафига соя солади.


2. Ишончни йўқотади: Жамиятда уруш қатнашчиларига бўлган ишонч пасаяди.


3. Молиявий ва ижтимоий манфаатларни суиистеъмол қилади: Сохта қатнашчилар ёлғон билан нафақа ёки имтиёзлардан фойдаланади.



▪️Қаҳрамонлар шарафини ҳимоя қилиш

Ҳақиқий фахрийлар ўз қаҳрамонликлари билан бутун авлодларга намуна бўлади.
Улар ўтмишни эслаш учун жонли кўприкдир.
Биз, жамият сифатида, уларнинг шаънини ҳимоя қилишимиз керак:


"Самозванец" ларга айтар сўзим.

Сиз ҳеч қачон урушда қатнашмаган бўлсангиз, ўзингизни қаҳрамон сифатида кўрсатишдан тийилинг!.
Ҳақиқатни яшириш мумкин эмас. Ҳақиқий фахрийлар ҳеч қачон ўз жасоратлари билан фахрланишдан ор қилмайдилар. Уларни хизматлари ҳақиқий бўлгани учун.

Сиз эса, ёлғонга қурилган шараф ортидан виждон қийноғидан қутула олмайсиз.

Шараф ёлғон билан эмас, ҳақиқат билан қурилади.
Ҳақиқий Афғон уруш фахрийлари ўз йигитлик бурчи қасамёди ва қаҳрамонлиги, ўз кўзлари билан кўрган воқияликлар билан тарих ёзади.

Ёлғончи кимсалар "Самозванец"лар эса фақат ўз номусларини йўқотади.

Ўзингизни алдаманг.
Ҳақиқий бўлинг❗️

#мы_воевали_Афгане

Герои АФГАНСКОЙ войны
телеграм гурухи


Ашаддий мухлис ва мухлисалар учун
сиз излаган ижро

🎶 АФҒОН🎶

Водий юлдузи ҳалқмизни суйикли дилбанди
маданият ва санъат
фидокори
лирик ва эстрада
хонандаси
сеҳрли овоз соҳиби
устоз санъаткор
Ахроржон Усмонов
ижросида махсус шахсий архивдан эсдалик.


Абдуқодир Ҳусанов-АПЛ( Англия) да тўп сурган илк ўзбекистонлик футболчи бўлиб тарихга кирди.






Репост из: Erdanov Ixtiyor
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: O‘zbekiston Sadosi
Ўзбекистон Қуролли кучлари дунё армиялари рейтингида 145 мамлакат ичида 58-ўринни эгаллади.

Марказий Осиё мамлакатлари орасидан эса Қозоғистон 57-(ўтган йили 58), Ўзбекистон 58-(65), Туркманистон 77-(83), Қирғизистон 105-(100), Тожикистон 108-(107) ўринни эгаллаган.

👉 http://t.me/UzbekistanSadosi


Репост из: Усманов Фарид
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Oʻzbekiston Qurolli Kuchlarning barcha ofitserlariga bagʻishlanadi.

Kursant boʻganlar tushunadi.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
═══════════════
⛧ 𝗧𝗲𝗹𝗲𝗴𝗿𝗮𝗺 🔥 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶 ⛧
👮 @Milliy_gvardiyada 👮


Репост из: Ботиржон Xакимов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: ФАХРИЙЛАР.2020
РУС ЖУРНАЛИСТИ ЯНА АФҒОНИСТОНДА.
Бир неча кун аввал машҳур рус журналисти Михаил Кожухов ҳақида мақола ёзган эдик.
Совет қўшинлари билан бирга жанговар амалиётларда бирга бўлган журналист Кожухов яна 23 йил ўтиб Афғонистонга бориш имконига мушарраф бўлди.
У Панжшер водийсида бўлиб, репортажлар тайёрлади.


Репост из: ФАХРИЙЛАР.2020
ХАРБИЙ ЖУРНАЛИСТЛАР.
Афғон уруши даврида фаолият юритган журналистлар :
1.Михаил Кожухов- "Комсомольская правда" газетасининг(Москва нашриёти) Афғонистондаги махсус мухбири.
У 1985-1989 йилларда фаолият юритди.
Самарали хизматлари учун "Қизил Юлдуз" ордени билан мукофотланди, уруш давридаги иш фаолиятида уни фақат каска билан бронежилет (ўқ ўтмас камзул) химоя қилган халос.
2.Вадим Окулов- "Правда" газетасининг(Москва нашриёти) Афғонистондаги махсус мухбири.
У 1984 йил Кобулда иш бошлаган.Хост округи "ташқи дунёдан" узилиб қолган жой бўлиб, у ерга фақат хаво орқали юк олиб бориш мумкин эди.
Америка стенгерлари дастидан вертолётларда учиш хавфли бўлишига қарамасдан Вадим битта мақола тайёрлаш учун узоқ худудларга бориб келарди.
Аёл журналистлардан Ада Петрова фаолият юритди.
Бир куни АДР ислоҳотларидан, дехконларга ер бўлиб берганлигини кўрсатиш учун мухолифат вакиллари ва бошқа мутахассислардан иборат гурух далага чиқади.
Бундан фойдаланиб мужоҳидлар журналистларни ўғирлаб кетмоқни режалаштиришади.
Афғон тилини тушунадиган қўриқчи афғонларнинг "Сен бошқаларни чалғитиб тур,биз аёлни ўғирлаймиз" деган сўзини эшитиб қолади.
Қўриқчи аскарлар тезда Вадим ва Адани қўриқлаб шаҳарга қайтариб олиб келади.
3.Александр Олейник- "Красная звезда" газетасининг(Москва нашриёти) Афғонистондаги махсус мухбири.
У 1985-1989 йилларда фаолият юритди.
Кобул шаҳри атрофидаги
айрим жойларни душмандан 20-30 марта озод қилишга тўғри келган,қишлоқларга кундузи ҳукумат эгалик қилса,кечаси душманлар ихтиёрида бўлар эди.
Маҳаллий аҳоли аросатда қолган эди,кимга ишонишини билмасди
А.Олейник матонатли хизматлари учун"Қизил Юлдуз" ордени билан тақдирланган эди.
4.Вячеслав Киселев "РИА Новости" ахборот агентлиги(Москва ш.) махсус мухбири.
У 1987 йилдан 1991 йилгача Афғонистонда хизмат сафарида бўлди.
Матонатли хизматлари учун давлат мукофотларини олди.
Афғон юртидан омон қайтиш журналистлар Александр Секратарёв, Александр Каверзневга насиб қилмади,улар фожиали халок бўлдилар.
Журналистларни олиб кетаётган БТРга душманлар хужум қилиши ва уларни муносиб қаршилик кўрсатганлиги журналистларни обрўсини оширди, ҳукумат уларни хизматларини инобатга олиб орден ва медаллар билан тақдирлади.


Репост из: ФАХРИЙЛАР.2020
Чет эл ахборот воситалари " Руслар Покистон чегарасига хужум қилди" деб оламга жар солишдилар.
Шундан сўнг "тадбир"га раҳбарлик қилган 15-махсус мўлжалланган алоҳида бригада қўмондони Владимир Бабушкин ишдан олиниб СССРга қайтарилди.
Бу ҳукуматнинг одатдаги "рокировкаси"(ҳийласи) эди халос.


Репост из: ФАХРИЙЛАР.2020
ДУШМАН БАЗАСИГА ХУЖУМ.
Бу воқеалар бир пайтлар Совет Иттифоқи қўмондонлигининг "мутлақо махфий" буйруғи билан амалга оширилган.
СССР давлати парокандаликка учрагач Москванинг "Совершенно секретно" ва бошқа газеталари бу махфийликни оммага ошкор этдилар.
Афғонистоннинг Кунар провинцияси четида,
Покистон чегарасига яқин жойда,600 метр баландликдаги тоғда жойлашган Карера қалъаси афғон мужоҳидларини қу‌рол- яроғ, ўқ- дори билан таъминловчи йирик мустахкам харбий базаси эди.
Ундан тинимсиз юклар карвонлар орқали Афғонистоннинг турли бурчакларига юборилар эди.
Бу қалъа 7 мухолифат партиялардан бири " Афғонистон Озодлик Ислом жамияти"и
йулбошчиси Абдул Расул Сайифга қарашли эди.
Совет қўмондонлиги томонидан таъминот "ўчоғи"ни йўқ қилиш режаси пухта ўйлаб чиқилди.
1986 йилнинг 28 мартида режани амалга ошириш учун 130 кишилик 2 та батальон жалб этилди.
Бири Жалолобод батальони (154- ОоСпН) ва иккинчиси Асадобод батальони (334-ОоСпН) эди.
"Асадобод йўлбарслари" деган лақаб олган батальонга майор Григорий Быков(Гриша Кунарский) қўмондонлик қиларди.
Батальон рус,украин,ўзбек ва бошқа миллат вакилларидан ташкил қилинган эди.
Карера харбий базаси мустахкамланган қалъа ҳисобланиб,уни 400 дан ортиқ Покистон аскарлари ва мужоҳидлар қўриқлаб туришардилар.
Қалъага автомашиналарда боришни иложи йўқ эди,фақат тоғ сўқмоқлари орқали яёв борилар эди.
Базани йўқ қилиш учун келган совет аскарлари ва қўриқчилар ўртасида жанг бошланди.
Икки томонлама бўлган 15 соатлик жанг натижасида душман томонидан 32 жангчи, кўмакка келган Покистон аскарларидан 68 аскар йўқ қилинди.
База портлатилиб яроқсиз ҳолга келтирилди.
29-30 март кунлари бўлган жангларда десантчиларни қўллаб - қувватлаш учун келган афғон ҳукумат аскарларидан 70 киши,
совет десантчиларидан 42 жангчи халок бўлдилар,бир қанчаси ярадор бўлдилар.
Бу улар учун катта йўқотиш бўлсада зиммаларидаги вазифани муваффақиятли бажардилар ва муносиб тақдирландилар.


Репост из: Raximov Quvondiq Raxmanovich
ДИҚҚАТ ДИҚҚАТ.
   Эшитганлар дармондa эшитмаганлар
армонда.  ТАДБИР. 2025!
Ассалому алайкум ҳурматли қадри баланд қуролдошлар!
Барчангизга тинчлик омонлик тилаган ҳолда, 1979-1989 йилларда ўз йигитлик бурчини Афғонистон Республикасидаги турли хил провинцияларда жангавор ҳаракатларда иштирок этган Фахрий дўстларни "Хотира ва қадрлаш" кунига бағишлаб 2025 йил 3-май куни Хоразм вохаси Минг отликлар диёри Хозорасп туман "Сулаймон  кальаси"да ташкил қилинаётган Афғон диёрида  1522 нафар  ҳалок бўлган ва хизматдан қайтиб келиб вафот этган дўстларни хотирлаб, ҳамда иккинчи жахон уришида фашизм устидан козонилган ғалабани 80 йиллик байрами муносабати билан, 180 МСПни ташкил топганлигига 84-йил тулиши муносабати билан Узбекистан жанги-фахрий ва ногиронлар бирлащмаси ташкил топганлигига 31-йил ту‌лиши,Собиқ Совет қу‌шинларининг Авғонистондан олиб чиқилганлигига 36 йил ту‌лиши муносабати билан хозирда Республиканинг турли ҳудудларида яшаб келаётган жангчи дўстларимиз билан дийдорлашиш мақсадида "Дийдор ва дўстларни хотирлаб" деб номланган тадбиримизга чин дилдан таклиф этамиз. Тадбир Хоразм вилояти Хозорасп туман хокимият олдидаги Хотира майдонида 3-май эрталаб соат 08-00дан 11-00гача  жангавор ду‌стларни ру‌йхатдан у‌тказиш, беркаларни таркатиш,учрашув мобойнида жанговар биродарларни дийдорлашув расмларга тушиши она ҳайкалига гул қўйишдан бошланиб соат 12-00дан 16-00гача "Сулаймон кальаси" тўйхонасида байрамона базм ва У‌збекистон жангги фахрий ва ногиронлар бирлащмасининг фахрий ёрликлари, хамда медалъ ва орденларни тақдирлаш маросими, ундан ташкари 180 МСП 3-МСБ 7-ротда хизмат килган Эшқувватов Хайриддинни " Жаханнамдан жаннатгача 740-кун" китобини тақдимоти бу‌лади.
Тадбир харажатлари учун ҳар бир кишидан 250000{икки юз эллик} минг сўм йиғилиши келишилган, ушбу сумма 2025-йил 10-мартгача йиғилиши лозим сабаби буюртмалар ва бошка харажатлар учун.Ушбу тадбирга фаол қатнашишингизни сўраймиз. Ташриф буюрувчилар учун Пластик карта Рахимов Қувондиқ  ака номига расмийлаштирилган
9860 1601 4734  8314
Тадбир ташкилотчилари Хоразм вилоят жангчи фахрий ва ногиронлар бирлащмаси хамда 180 Полк 3-МСБ 7-рота медик сержанти Қувондиқ Хожи Рахимов тел: 93 758 84 77
Мурожаат қилиш, таклифлар ва маслаҳат олиш учун телефон рақамлар;
+998 93 758 84 77 Қувондиқ Хожи ака Рахимов  афғон.
+998 99 593 07 59 Элмуродов Сапар Чинорович  180 МСП 3МСБ 7-рота
Ту‌лов усули пул у‌тказиш Пластик рақами 9860 1601 4734 8314 Рахимов Қувондиқ
Хурматли туман бирлашмалари раислари сизлардан илтимос айрим куролдиш дустларимиз телеграм группаларга уланмаганлиги сабабли уларни буладиган  тадбир тугрисида   огохлантиришларингизни илтимос киламиз
Хозорасп сизларга мунтазир


Репост из: Шерқуват Примов
ШЕРҚУВОТ ПРИМОВ.

Жанговар саф қўшиғи.

ЭР ЙИГИТ, ВАТАНГА ЭРУРСАН ПОСБОН.

Эй ўғлон, тайёр тур нотинчдир замон,
Тўрт тамон ғалаён, душман ҳар тамон.
Хавф солар Ватаннинг эркига ҳамон,
Эр йигит, Ватанга эрурсан посбон

Мустақил юрт эрур, мустақил инсон,
Фаровон ҳаётга қўйилган нарвон.
Юртингни сақлагин бўлса гар виждон
Эр йигит, Ватанга эрурсан посбон.

Шу улуғ заминда улғайиб ўсдинг,
Қорнинг тўқ, устунг бут, осуда осмон.
Вақт бўлди навбатинг келибди ўғлон,
Эр йигит, Ватанга эрурсан посбон.

Озодлик байроғин тутқазди қўлга,
Боболар курашиб жангда беомон.
Ватан сарҳадини сақламоқ бурчинг,
Эр йигит, Ватанга эрурсан посбон.

Ватан деб жон бермоқ саодат эрур
Ўлим ҳақ, Оллоҳдан қочма, йўқ имкон.
Душман остонангга қўймасин қадам
Эр йигит, Ватанга эрурсан посбон.

Олға бос, маҳкам тут, эркнинг байроғин,
Ёш авлод, Ватанда ғурурсан, виждон,
Кўксингни баланд тут, ишончни оқла,
Эр йигит, Ватанга эрурсан посбон.

ШЕРҚУВОТ ПРИМОВ.
Нафақадаги ўқитувчи, Халқ таълими аълочиси.


Репост из: Шерқуват Примов
Ассалому алайкум хурматли қуролдошлар. 1979-89 йиллар Афғон тупроғида хизмат қилган қуролдошлар. Ватан номин сарбаланд тутган, бурчга содиқ бўлган ва садоқат билан хизмат қилган қуролдошлар. Мустақил Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил топганини 33 йиллиги муносабати билан чин кўнгилдан табриклайман. Доимо соғ саломат бўлинг.
Ёшлар тарбиясида чарчаманг
35818 автобат Қобул 1979-81 май. Шерқувот Қодирович Примов. Каттақўрғон тумани.


ПРИМОВ ШЕРҚУВОТ ижоди.

ВАТАН.

Биз буюк аждодлар авлодларимиз,
Дунё ривожига тамал тош қўйган.
Энасой тоғининг қояларига,
Мангу ўчмас қилиб муҳрини ўйган.

Ватан меҳри элнинг қалбида мангу,
Қўнғироқ созидай жаранглаб турсин.
Мардлигу- шижоат ёшлар жисмида,
Миллат руҳи билан ҳамоҳанг урсин.

Жалолиддин каби наъра торт, ўғлон,
Душман ҳайбатингдан титроққа тушсин.
Йўлбарсдек сергак бўл, қўрқмас шерюрак,
Ғанимлар юраги қўрқувни қучсин.

Ватан не эканин Широқдан сўра,
Юрт учун жонини бергайлар азал.
Ёвларга қул бўлиб юргандан кўра,
Кубродек тик туриб ўлмоқлик афзал.

Эй ўғил, тож каби бошингда кўтар
Боболардан қолган мерос-
Ватанни.
Кўксингда ғуруринг бор бўлса агар,
Қорачиғда асра Ўзбекистонни.

Шерқувот Примов.
Нафақадаги ўқитувчи, Ҳалқ таълими аълочиси,






Сергей Сидоров-рус журналисти.
2024 йил Афғонистон бўйлаб саёҳат қилди ва турфа суратлар юборди.

Показано 20 последних публикаций.