ХУСУСИЙ САНАТОРИЙЛАР АФЗАЛЛИКЛАРИ.
Вазирликлар тасарруфидаги маъмурий санаторийлар ёки касаба уюшмалари таркибидаги санаторийларни хусусийлаштирилиши кишиларни хуноб қилиши мумкин.
Аслида бу харакат коррупцияни камайтириш учун қилинган бўлсада, ишчи-ходимлар "Ҳамма жойлар пулли бўлиб кетди" деб нолишади.
Аммо хусусий санаторийларни ҳам ўзига хос ижобий томонлари бор.
Қуйида шуларни санаб ўтамиз:
- 2-3 кунлик тўлов қилиб даволанишингиз мумкин;
- ёш болаларни ўзингиз билан бирга олиб келишингизга рухсат этилади;
- бир суткалик оилавий дам олиш учун шароитлар қилиб берилади;
- ётоқ ва овқатланиш учун пул тўлаб дам олишингиз мумкин(даволанишни ҳоҳламасангиз пулини тўламайсиз);
- алоҳида муолижа учун(масалан массаж) пул тўлашингиз мумкин;
- фақат ётоқ пулини тўлаб хонадан мехмонхона сифатида фойдаланишингиз мумкин;
- санаторий-курорт картангиз бўлмаса ҳам "йўлини" қиладилар;
- корхонадан бир йўлланма учун пул ўтказилса, икки киши учун бўлиб даволанишга рухсат бериши ҳам мумкин.
Хуллас хусусий санаторийлар мижозлар пулини "бегона" қилишни истамайдилар, улар "Меҳмонни отини суғор, пулин ол" қабилида иш тутадилар.