ФАХРИЙЛАР.2020


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


Дунёда илм таркатувчи бу́линг.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Юрист блогер /расмий канал
❗️ЎЗИНИ ЭГАЛИГИДА БЎЛМАГАН УЙ-ЖОЙДА 15 ЙИЛ УЗЛУКСИЗ ЯШАГАН ШАХС ЎША УЙГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИНИ ОЛИШИ МУМКИН

📄 Фуқаролик кодексининг 187-моддасига асосан,


➖мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади

✅ Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr


Репост из: эгамбердиев шукуржон
Ўзбекистон Республикаси VETERAN жангчи фаҳрий ва ногиронлар бирлашмаси раиси Т. Муродовга

Ассалому алайкум ҳурматли Талъат Пардаевич!

Маълумингизким, 2024 йил 5 август куни Президентимиз томонидан
"Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида" ЎРҚ-937-сонли Қарори қабул қилинди. Бир марталик умумдавлат акцияси доирасидаги бу Қонун 2028 йил 1 январга қадар амал қилади...

Сизга маълумки кадастр сохасидаги чалкашлик ва ноаниқликлар сабаб кўплаб байналминалчиларимиз имтиёзлари давлат томонидан эътироф этилганига қарамай кейинги йилларда, худудий Солиқ идоралари томонидан қарздор ҳисобланмоқда. Бу эса турли асаббузарлик ва норозиликларга олиб келяпти....

Қонун доирасидаги бир марталик умумдавлат акцияси босқичма -босқич амалга оширилади ва Қонун 2028 йил 1 январгача амал қилиб ўзбошимчалик билан эгалланган ер мол-мулк хатловдан ўтказилади.

Ушбу жараён Республика бўйича худудларда турли вақтда амалга оширилаётгани учун байналмил уруш қатнашчиларга Кадастр хужжатларини тайёрлашни тезлаштириш ва Давлат реестридан эртароқ ўтказиш мақсадида енгиллик яратилиши керак деб ҳисоблаймиз.

Ушбу муражаатимизни Республика байналминал уруш қатнашчилари номидан қабул қилиб амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.


Репост из: Tezkor Yangiliklar ⚡
📄 Ўзбекистоннинг Афғонистондаги янги элчиси «Толибон»га ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди

Ойбек Усмонов «Толибон» ташқи ишлар вазири в.б Амир Хон Муттақий қабулида бўлди.

👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!


Репост из: Tezkor Yangiliklar ⚡
Тарихдаги энг қонли жанглар ҳақида биласизми?

1. СССР ва Германия империяси. 1941-1944 йиллар. Ленинград жанги 4,5 млн қурбон;
2. СССР ва Германия империяси. 1942-1943 йиллар. Сталинград жанги 2,3 млн қурбон;
3. Ҳулокуийлар давлати ва Араб халифалиги. 1258 йил. 1,3 млн қурбон;
4. СССР ва Германия империяси. 1945 йил. Берлин. 1,2 млн қурбон;
5. Хоразмшоҳлар салтанати ва Мўғуллар империяси. Гурганж. 1221 йил. 1,2 млн қурбон.

👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!


Репост из: Махмуд кандагар 1980-1982йй 70-ОМСБ фахрийси 63 ешда


Репост из: Махмуд кандагар 1980-1982йй 70-ОМСБ фахрийси 63 ешда
🇺🇿УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ🇺🇿

2024 йил 31-октябрь куни Сирдарё вилояти Янгиер шахридаги Ихтисослаштирилган мактаб интернатида ёш авлодга ватанпарварлик , ватанни севмок,ватанига садокат билан ёндашиш ґояларини тарґибот килиш максадида Сирдарё вилояти жамоатчилик кенгаши раиси истефодаги подполковник О.Мухаммеджонов, фахрийлар кенгаши раиси истефодаги майор А.Бурхонов Янгиер Шахар Байналминал Жангчилар булинмаси фаол фахрийлари М.Окболаев.И.Хакимов.А.Шодмонкулов ва шу мактаб харбий талим буйича укитувчи истефодаги майор Б.Пулатовлар иштирок этдилар. Тадбир бошланишида Сирдарё вилояти жамоатчилик кенгаши раиси истефодаги подполковник О.Мухаммеджонов сузга чикиб укувчи ешларга ватанни севмоклик Уни химояси хакида узларини тажрибаларидан фойдаланиб ешларга уз фикрларини баён килдилар шундан Сунг Янгиер Шахар байналминал жангчи булими фаол аьзоси Махмуджон Окболаев суз олиб Совет хукумати карорлари Билан 1979-1989йй даврида Узбекистондан 65000 нафар успирин йигитларни чегара дахлсизлигини таьминлаш максадида кушни Авгонистон Республикасига тероризмга Карши курашиш максадида сафабар килинди шундан 1522 нафар куролдош дустларимиз жанговор ХРАКАТларда иштирок этиб халок булдилар 2500 нафар дустларимиз ногирон булиб кайтдилар Бир неча дустларимиз жанговор харакатларда тогу-тошларда,дала-даштларда колиб кетиб хаттоки кабристонларда ётиб узларини согликларини йукотиб кайтдилар хозиргача жарохат асоратлари даволаниши давом этмокда сузини якунида ешларга шарт шароитлар яратилганини куриб хаваси келгани, билим даргохларидан унумли фойдаланиб илм олиб келгусида етук кадрлар булиб етишини тилак билдириб сузини якунлади шундан Сунг Мирзаобод туманида жойлашган харбий кисм камандири уринбосари ижросида она Ватан хакидаги куй кушиклардан бархаманд булишди фото лавхалар илова килинади


Репост из: Talat
Афгон уруш фахрийси Сенатнинг Кумита Раисига сайланди! ТАБРИКЛАЙМАН!


Репост из: DENOV YANGILIKLARI
⚡️Абдулхаким Эшмуратов Олий Мажлис Сенатида қўмита раиси этиб сайланди

Сурхондарё вилоятидан сайланган сенатор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Абдулхаким Хушбокович Эшмуратов янги шаклланган Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди.

Шундай ҳалол фарзанд тарбиялаган Абдулхаким Хушбоковичнинг ота - онасига минг раҳмат !

📨 @Denov_Yangiliklari_666


АФҒОН УРУШИ ҚАТНАШЧИСИ ҚЎМИТА РАИСИ БЎЛДИ.


Репост из: SPORT TV (Rasmiy kanal)
⚽️⚽️ Superliga. 25-tur yakunlandi. Bugungi bellashuvlardan so'ng musobaqa jadvali yuqoridagi ko'rinishda

📲 @UZSPORT_TV

Instagram | Facebook | Twitter | Rutube


ЧЕМПИОНАТ ЯКУНЛАНИШ АРАФАСИДА.
Ўзбекистоннинг футбол бўйича 2024 йилги супер лигаси якунланиш арафасига келмоқда.
Охирги 26-тур ўйинларидан аввалги 25-тур тур ўйинлари ниҳоясига етди.
Турнир жадвали қуйидаги кўринишда бўлди:


Репост из: Абдулла Орипов шеърияти
Абдулла Орипов

ЕРЕВАН КЎЧАСИДА

Мен Ереван кўчасида озар қизин учратдим,
Умрим бўйи илк мартаба дуч келдим мен рўёга.
Йўқ, мажусий эмас эрдим, лекин суратдай қотдим,
Биродарлар, бундай гўзал келмагай ҳеч дунёга.
Бекор бўлди иқтидорим, бекор бўлди юрагим,
Бекор бўлди шеъриятим ул гўзалнинг қошида.
Бекор бўлди саёҳатим, бекор бўлди юрмагим,
Бекор бўлди Ереван ҳам туйғулар талошида.
Ёш умримни тарозуга солиб аста қарайман,
Ёшлик ва шеър бу дунёнинг азал-абад тимсоли.
Мен-ку, шеърни тўқимоққа сал-палгина ярайман,
Лекин сенсиз йиғлаб ўтгум Самад Вурғун мисоли.
Озар қизи, нега менга зарра қиё боқмадинг?
Бошим узра турар эди Ўзбекистон суврати.
Озар қизи, нега менга гулларингдан тақмадинг?
Фузулийнинг даҳосига ҳурматимнинг ҳурмати.
Тақдир деган подшо бўлса ошиқларнинг ҳоли танг,
Қаёнларга олиб кетар мени ҳам бу йўлларим.
Тилакларим бажо бўлур ва лекин сен бўлмасанг,
Бамисоли Искандардай очиқ кетар қўлларим.

1967

✍ Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi


Репост из: Абдулла Орипов шеърияти
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Абдулла Орипов

БАҲО

Адашармиз майли гоҳо биз,
Беражакмиз холис баҳо, биз.
Ярим дунё қичқирар лекин:
– Асл даҳо, асл даҳо – биз!

2015 йил 16 август, Хьюстон.

✍ Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi


Репост из: ФАХРИЙЛАР.2020
55e83edb7aed47e5f69ae1091b99c8fe0318.jpg


Репост из: ФАХРИЙЛАР.2020
Абдулла Арипов Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов билан


Репост из: ФАХРИЙЛАР.2020
Абдулла Орипов


Репост из: ФАХРИЙЛАР.2020
Абдулла Орипов


Репост из: ФАХРИЙЛАР.2020
АБДУЛЛА ОРИПОВ.
Ўзбек халқининг истеъдодли фарзанди, Ўзбекистон Халқ шоири(1983), Ўзбекистон Қахрамони(1998), Ўзбекистон давлат мадҳияси муаллифи(1992) Абдулла Орипов 1941йил 21 мартда Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Некўз кишлоғида туғилди.
Болаликдан адабиётга бўлган қизиқиши уни Тошкент Давлат университетига(1958й) етаклади.
Университетни битириб 1963-67йилларда "Ёш гвардия" нашриётида мухаррир бўлиб иш бошлади.
1967-1974 йилларда Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат таҳририятига бош муҳаррир лавозимида фаолият юритди.
1972-1982 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслахатчи, 1983-85йилларда "Гулхан" журнали бош муҳаррири бўлиб ишлади.
1996-2009 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига раислик қилди.
1995 йилдан Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати, 2005 йилдан Олий Мажлис сенатори этиб сайланди.
Абдулла Ориповнинг ўнлаб шеърий тўпламлари қайта-қайта нашр этилиб халқ орасида машҳур бўлиб кетди.
Шоир кўплаб машҳур чет эл шоирларини шеърларини ўзбек тилига таржима қилди.
Қилган мехнатлари эвазига Абдулла Орипов "Дўстлик", "Халқлар дўстлиги" ва "Фидокорона хизматлари учун" орденлари билан тақдирланди.
1983 йил Хамза номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти, 1994 йил Алишер Навоий номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди.
Аммо шоирни ижодини ва мувоффақиятини кўролмайдиган кимсалар унинг хар бир сўзидан кир қидириб, давлат раҳбари олдида ёмон отлиқ қилишга уринардилар.
Шоирнинг турмуш ўртоғи Ханифа Мустафаеванинг айтишича, у умрининг охирги пайтларида лавозимлардан воз кечиб шеърият билан шуғулланди.
Абдулла Орипов 2015 йилдан Американинг Хюстон шаҳрига кўчиб бориб оиласи билан хаёт кечирди.
Унинг беш қизи(Зарифа,Рухсора,Шоира,Юлдуз,Мавлуда) ва бир ўғли(Илҳом) бор.
Абдулла Орипов 2016 йил 5 ноябрда 75 ёшида ватандан олисда дунёдан кўз юмди.


Репост из: Мухаммеджанов Адил


Репост из: Мухаммеджанов Адил

Показано 20 последних публикаций.