Репост из: Муминжон Эшбеков
ЎҒЛИМ ЎЛМАГАН.
Эгам ота уйига келиб ҳарбийлар.
Бардам бўлинг ота қисмат дедилар.
Афғонга кетган ўғлингиз Юсуф.
Жасорат кўрсатиб ўлди дедилар.
Сўнгра келтирдилар тобутда ҳокин.
Тутқаздилар медал жасорат учун.
Не дейиш билмайди муштлари тугун.
Ота чўккалайди айвонга секин.
Онанинг фарёди тутди қишлоқни.
Қулаб тушди гуё қишлоққа осмон.
Ота карахт бўлган, қалблари вайрон.
Фақат пичирлайди ўғлим ўлмаган.
Тобутни кўтаринг тобутни олинг.
Бу менинг ўғлиммас, бу янглиш келган.
Мана кеча келган хатини ўқинг.
Ота яқин кунда бораман деган.
Тўйга тайёргарлик кўриб қўйганман.
Катта новвос қозиқда боғланган қаранг.
Келсин эртасиёқ тўйни бошлайман.
Сиз мени алдаманг деёлди аранг.
Бир хатга қарайди, бирда тобутга.
Аскарга қарайди, қарар зобитга.
Ичида ўт ёнар, отилар вулқон.
Ажал йуқдир дейди эрдек йигитга.
Кўнгли бор экан Эшмат қизида.
Тўйни белгилаб келганди кеча.
Ҳазил ҳузул қилиб иккала қуда.
Юз - юз отишиб олганди пича.
Энди нима дейди Эшмат дўстига.
Сенинг қизинг менинг қизим деганди.
Ўғлим йўқ деб сира ўкинма жўра.
Ўғлим энди сенга ўғил деганди.
Нима деганинг ўзи билмайди.
Девона сифат ҳовлида юрар.
Дейди бунақаси асло кетмайди.
Кўрасиз ўғлимни соғ-омон келар.
Ўттиз олти йилки уруш тугади.
Ўғил ўлганига ота ишонмас.
Келиб қолар дея йўлга қарайди.
Қўлида тутганча бир парча қоғоз.
Ота яқин кунда бориб қоламан.
М. Эшбеков. 12.02.2025 йил.
Эгам ота уйига келиб ҳарбийлар.
Бардам бўлинг ота қисмат дедилар.
Афғонга кетган ўғлингиз Юсуф.
Жасорат кўрсатиб ўлди дедилар.
Сўнгра келтирдилар тобутда ҳокин.
Тутқаздилар медал жасорат учун.
Не дейиш билмайди муштлари тугун.
Ота чўккалайди айвонга секин.
Онанинг фарёди тутди қишлоқни.
Қулаб тушди гуё қишлоққа осмон.
Ота карахт бўлган, қалблари вайрон.
Фақат пичирлайди ўғлим ўлмаган.
Тобутни кўтаринг тобутни олинг.
Бу менинг ўғлиммас, бу янглиш келган.
Мана кеча келган хатини ўқинг.
Ота яқин кунда бораман деган.
Тўйга тайёргарлик кўриб қўйганман.
Катта новвос қозиқда боғланган қаранг.
Келсин эртасиёқ тўйни бошлайман.
Сиз мени алдаманг деёлди аранг.
Бир хатга қарайди, бирда тобутга.
Аскарга қарайди, қарар зобитга.
Ичида ўт ёнар, отилар вулқон.
Ажал йуқдир дейди эрдек йигитга.
Кўнгли бор экан Эшмат қизида.
Тўйни белгилаб келганди кеча.
Ҳазил ҳузул қилиб иккала қуда.
Юз - юз отишиб олганди пича.
Энди нима дейди Эшмат дўстига.
Сенинг қизинг менинг қизим деганди.
Ўғлим йўқ деб сира ўкинма жўра.
Ўғлим энди сенга ўғил деганди.
Нима деганинг ўзи билмайди.
Девона сифат ҳовлида юрар.
Дейди бунақаси асло кетмайди.
Кўрасиз ўғлимни соғ-омон келар.
Ўттиз олти йилки уруш тугади.
Ўғил ўлганига ота ишонмас.
Келиб қолар дея йўлга қарайди.
Қўлида тутганча бир парча қоғоз.
Ота яқин кунда бориб қоламан.
М. Эшбеков. 12.02.2025 йил.