🕌 АБДУ КОДИР БОБО 🕌жомеь масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Хоразм вилояти Хива шахар " АБДУ КОДИР БОБО " жоме масжиди диний - марифий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Бир сахий инсон дўстидан сўрабди.
- Бир одамга 10 000 $ эҳсон қилмоқчиман, нима дейсан?
- Йўғ-е, дўстим, бу кўп. Шунча ҳам эҳсон қиласанми?
- Ҳа, унда, 1 000 $ берсамчи?
- Бу ҳам кўп, дўстим.
- 100 $ берсамчи?
- Қўйсангчи, 100-200 минг сўм берсанг ҳам етади.
- Эҳ, дўстим-а, ўша пулни сенга бермоқчи эдим. Бахиллигинг сабаб, мени эҳсон қилишдан, ўзингни эса неъматдан маҳрум қилдинг.

Дўстларга ҳам улашинг

@abduqodirbobo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Хива шаҳар "АБДУКОДИРБОБО" масжиди.
      
          НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
17- Ражаб жума намозидан  
24- Ражаб бомдод намозигача 1446. ҳ.й

17.01.2025 жума намозидан.  24.01.2025 бомдод намозигача

🌃  ТОНГ 06:54 🕰

🏙  БОМДОД - 07:25  🕰

🌇  ҚУЁШ - 08:18🕰

🏞  ПЕШИН - 13:30  🕰

🌇  АСР - 16:25 🕰
                                     
🌆  ШОМ - 18:10 🕰
                                     
🌃  ХУФТОН - 19:40 🕰


@abduqodirbobo


#Оят

«Барча (кишиларга дилозорлик қилиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) бўҳтончи ғийбатчига ҳалокат бўлгай».

Ҳумаза сураси, 1-оят

Дўстларга ҳам улашинг ↘️

@abduqodirbobo


Баъзилар сиз билан алоқани узса ғам чекманг! Эҳтимол, қайси бир тунда «Қазои қадаримга битилган ёмонликни мендан даф қил» деган дуоингиз ижобат бўлгандир...

Дўстларга ҳам улашинг ↘️

@abduqodirbobo


Репост из: Zamaxshariy.uz
ОДАМЛАРНИНГ ДАРДИНИ ТИНГЛАБ...

Бугун, 15 январ куни ЎМИ Хоразм вилоят вакили Хайрулла домла Абдуллаев турли масалалар билан мурожаат қилган кишиларни тинглаб, уларнинг ташвишлари аришига кўмаклашдилар.
Илиқ кутиб олинган фуқаролар мамнун бўлиб, мурожаатлари бўйича йўл-йўриқ ва тавсиялар олганидан шодланишди.

Худди шундай Хоразм вилоятида фаолият юритаётган имом- хатибларимиз фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларини тингладилар ва уларнинг ечими бўйича амалий чоралар кўрдилар.

Ҳа, одамларни эшитиш, эшита олиш, уларга кўмаклашиш Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан қолган мерос. Зеро, у зот мурожаат қилиб келган ҳеч бир инсонни қуруқ қайтармаганлар.

Дўстларга ҳам улашинг
↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЯХШИЛИК МУКОФОТИ ФАҚАТ ЯХШИЛИК

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/QmbkQp64OVg?feature=shared


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: AHLI SUNNA | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 "КУФР" лафзига эҳтиёт бўлинг!

🎙Соатмурод домла Примов
Тошкент ислом институти проректори

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Жума_суҳбати #Ватан
🗣 Мавзу: ИСЛОМДА ВАТАНГА МУҲАББАТ

🎙 Жасурбек домла РАУПОВ
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ТЎРТ НАФАРНИКИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Суфён ибн Уяйна айтади: Ҳеч қачон дуо қилишдан тўхтаманглар! Ўзингизнинг асл аҳволингизни яхши билишингиз ҳам сизларни дуо-илтижодан тўсиб қўймасин! Ахир Аллоҳ таоло энг ёмон махлуқ бўлган иблиснинг дуосини ҳам ижобат қилган! «Менга улар тириладиган Кунгача (Қиёматгача яшаш учун) муҳлат бер!» деди у. (Аллоҳ) деди: «Сен муҳлат берилганлардансан». (Аъроф сураси, 14-15-оятлар.)

@abduqodirbobo


Репост из: Muslim.uz
#xabar #haj #ziyorat
😎 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҲАЖ ВАЗИРИ БИЛАН ЗИЁРАТЧИЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИШ ЮЗАСИДАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

Шу йил 11 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ҳамда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Ҳаж ва умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар,
“Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ташкил этиш муҳокама  қилинди.


🤝 Учрашув аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари ҳамда Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Валиаҳд ва Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасидаги дўстона муносабатлар жадал ривожланаётгани, Аллоҳ таолонинг меҳмони бўлган зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатилаётгани алоҳида қайд этилди.

🗣Айниқса, ҳаж квотаси аввалгига қараганда 2 карра оширилгани, кейинги етти йилда 60 мингдан зиёд юртдошимиз ҳаж амалларини бажаргани юқори баҳоланди. Умра сафарлари учун чекловлар олиб ташлангани, қонуний тартибга солингани таъкидланди.

🗣Сўнгги йилларда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан юртимизда ҳаж ва умра сафарлари йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ташкилий тадбирлар, ҳуқуқий асослар, рақамлаштириш жараёнлари ва ўзбекистонлик зиёратчиларнинг тартиб-интизоми Саудия томонидан юқори баҳоланди.

💬 Шунингдек, Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа сўзининг давомида Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни эътироф этиш баробарида заминимиздан нафақат ислом уламолари, балки дунё цивилизациясига катта ҳисса қўшган Ибн Сино, ал-Хоразмий каби буюк мутафаккирлар, илм-фан намоёндалари етишиб чиққани ва юртдаги бугунги ўзгаришлар яна мана шундай алломалар чиқишига пойдевор бўлишини таъкидлади.


⏺Мулоқот якунида томонлар эсдалик совғалари топширдилар.

ЎМИ Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING


«Илм ўрган ва ўзгаларга ҳам ўргат. Ўтмишингни муаллиминг деб бил. Бировга ҳаддан ташқари танбеҳ берма, беҳудага мақтама ҳам. Ўтганга, тўкилганга ва кетганга афсусланма. Нифоқ илмсизлик белгисидир».

Имом Абу Мансур Мотуридий

@abduqodirbobo

Показано 17 последних публикаций.