РАЖАБ ОЙИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ❓CАВОЛ: Ражаб ойи ва унинг фазилати ҳақида маълумот берсангиз. Унда қандай ибодатлар қилинади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади.
Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Ражаб ойи келганда, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Эй Аллоҳ! Ражаб ва Шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган).
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғнаа Рамазона”.
Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган:
“Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).
Мазкур ҳадисдан Ражаб ойи бошқа ойлардан фазилатли экани, унда тутилган нафл рўзаларнинг ажри кўпайтириб берилиши маълум бўлмоқда.
Демак, биз Ражаб ойидан Рамазон ойига тайёргарликни бошлаб, имкон борича нафл намозлар, рўзалар, хайру эҳсон ва шу каби яхшиликларни кўпайтиришимиз айни муддао бўлади. Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан ўқилаверади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube |
Instagram |
Facebook |
Ummalife🔗 Улашинг: @diniysavollarДўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz