Диний соҳа ходимлари "3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан вилоятдаги жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бор бир гуруҳ фуқаролар ҳолидан хабар олиб, хайрия дастурхонлари ёздилар ва совғалар улашиб ўксик қалбларга қувонч улашдилар.
Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги мавқеи янада юксалиб бораётганлиги, аввало, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик неъматининг маҳсулидир. Бу азиз неъматни асраб авайлаш каби улуғвор туйғуларни янада мустаҳкамлаш, кўнгли ўксик ногиронларни ижтимоий қўллаб қувватлаш ва мурувват кўрсатиш биз учун шарафли ва устувор вазифалардандир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинадан сафарга чиқсалар, туғилганидан буён кўзи ожиз бўлган Абдуллоҳ ибн Умми Мактумни ноиб-ўринбосар қилиб қолдиргани ҳам ногиронлиги бор инсонларга Исломда юксак эътибор ва ишонч борлигининг намунасидир.
Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz