AHLI SUNNA | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ушбу каналда мотуридия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видео
#ислом #адолат

🎙Исломда адолат тушунчаси

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


ИБН УСАЙМИННИНГ ҚУРЪОННИ ҲОДИС (ЯРАТИЛГАН, МАХЛУҚ) ДЕЙИШИ
#сохта_салафийларга_раддия

Сохта салафийларнинг кўзга кўринган олимларидан Ибн Усаймин "Ал-ақийда Ас-Саффоринийя" китобининг шарҳида айтади:

"Муаллиф Имом Саффоринийга эътироз бериладиган нарсалар жумласидан: (Қуръоннинг барчаси қадимдир) деган сўзидир. Саҳиҳи шуки, Қуръон ҲОДИСДИР(!!!), Аллоҳ таоло нозил қилаётган пайтда гапиради" (Китобдан иқтибос келтирилган саҳифа расмда илова қилинди).

"Ҳодис" бу — "яратилган", "йўқдан бор бўлган" деганидир. Аҳли сунна вал жамоанинг эътиқоди бўйича Қуръони карим қадимдир. У ҳодис —яратилган эмас. Қуръонни ҳодис дейиш Аллоҳ таолонинг калом сифатига нуқсон етказиш бўлади. Аллоҳ таоло ҳар қандай айб ва нуқсондан пок зотдир.

Аюбхон Фахриддинов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ислом #ватан

🎙Исломда ватан тушунчаси

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#кибр

❓Кибрнинг аломатлари борми?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси


Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Мазҳабларнинг келиб чиқиши

🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ажрим

📹 Оилавий ажримлар...

🎙
Ёрқинжон домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси


Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Сохта салафийларнинг аҳли суннага зид фатволаридан
#сохта_салафийларга_раддия

Ибн Бознинг ижмоъи умматга, аҳли сунна ва жамоанинг ақидавий қарашларига зид бўлган фатволаридан: "Аёлларнинг қабрларни зиёрат қилишларини ҳаром ва зиёрат қилувчи аёллар лаънатга гирифтордирлар", деган (5-жилд, 332-335 бетлар).

Ваҳоланки, уламоларимиз аёллар ҳам қабрларни зиёрат қилиши мустаҳаб эканини таъкидлашган. Жумладан "Нурул изоҳ"нинг шарҳида шундай дейилган:
ﻓﺼﻞ ﻓﻲ ﺯﻳﺎﺭﺓ اﻟﻘﺒﻮﺭ ﻧﺪﺏ زﻳﺎﺭﺗﻬﺎ ﻟﻠﺮﺟﺎﻝ ﻭاﻟﻨﺴﺎء
Қабрларни зиёрати тўғрисидаги фаслда эркаклар ва аёлларга зиёрат қилиш мустаҳаб амал экани баён қилинган.

Имом Муслим ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"كنت ﻧﻬﻴﺘﻜﻢ ﻋﻦ ﺯﻳﺎﺭﺓ اﻟﻘﺒﻮﺭ ﻓﺰﻭﺭﻭﻫﺎ..."
"Қабрларни зиёратидан қайтарган эдим энди зиёрат қилаверинглар..."

Ушбу ва ундан бошқа ҳадислардаги рухсат умумий ҳолда, эркагу — аёлга бирдек мустаҳаб эканига далолат қилади.

©️М Абдураҳманов

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Араб тилини яхши билган киши Қуръондан ўзича ҳукм чиқарса бўладими?

🎙Абдулатиф домла Турсунов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


#Буюк_имом #иқтибос

Муҳаддислар шайхи Имом Али ибн Осим айтадилар: “Фаразан Имом Абу Ҳанифанинг илми замонасидаги олимлар илми билан тарозида ўлчанганида, Абу Ҳанифанинг илми оғир келар эди”.

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


#Аҳли_сунна_имомлари

"Фиқҳ фанининг муаллифлари, китоблари ва фиқҳда сўзларини уммат бир овоздан қабул қилган имомлари бўлганидек, ақида илмида ҳам уммат бир овоздан сўзларини қабул қилган имомлар бор. Улар Абул Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридийлардир".

📚 Саид Хавво (ваф. 1409 ) раҳимаҳуллоҳнинг "Жавлотун фил-фиқҳайнил кабири вал-акбари" китобидан.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


#Буюк_имом #иқтибос

Кўфанинг қозиси ва муҳаддис олим Ҳафс ибн Ғиёс айтадилар: “Имом Абу Ҳанифанинг ҳар бир гапининг маъноси шеърдан ҳам теранроқ эди. У зотнинг сўзларига фақатгина жоҳил кишигина таъна қилади холос”.

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: Bugunning muhim mavzusi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#bugunning_muhim_mavzusi №24

📚 ҲАҚИҚИЙ ОЛИМ ТАКАББУР БЎЛМАЙДИ!

🎙Ҳомиджон домла ИшматбековЎзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebook 📸 instagram 🎞 youtube


"Аҳли сунна вал жамоа – “мушаббиҳа”* ва “муаттила”* бўлмаган ҳолда Аллоҳ таолони нуқсонлардан поклайдилар

Биз Аллоҳ таолонинг “қўли”, “юзи” ва “нафси” бор, лекин кайфияти йўқ деймиз. Зеро, ушбу сифатлар билан Аллоҳ таоло Ўзини васф этган бўлиб, уларни кайфиятсиз исбот қиламиз.
Аллоҳ таолонинг “қўли” бор дейишимиз айни сифатни исбот қилишимиздир.
“Кайфиятсиз” дейишимиз эса Аллоҳ таолони бандаларига ўхшашлигини йўққа чиқаришдир.
“У Зотга ўхшаш хеч нарса йўқдир” (Шуро, 11-оят)".

©️Аллома Низол Иброҳим ҳафизаҳуллоҳ
-----
*Муаттила – Аллоҳ таолонинг сифатларини мутлоқ инкор қиладиган фирқа.
*Мушаббиҳа – Аллоҳ таолони сифатлари борасида чуқур кетиб, Уни махлуқотларга ўхшатувчи тоифа.

Изоҳ: Аҳли суннага кўра Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда зикр қилинган Аллоҳ таолонинг “қўли”, “юзи” ва “нафси”дан ушбу сўзларнинг луғатдаги биринчи маъноси – аъзо ёки восита эканлиги тушунилмайди. Балки булардан кўзланган маъно нима экани Аллоҳ таолонинг Ўзига ҳавола қилинади.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Фатво бериш масъулияти
#Фатво #иқтибос

Аллома Ибн Абдулбар раҳимаҳуллоҳ Уқба ибни Муслимдан ривоят қиладилар: “Ибни Умар розияллоҳу анҳу билан ўттиз тўрт ой ҳамроҳ бўлдим, кўп вақт у кишидан масъала сўралганда: “билмайман” дер эдилар ва менга юзланиб “Булар нима хоҳлаётганларини биласизми, булар бизнинг орқамиз жаҳаннамга кўприк бўлишини истайдилар” деб айтардилар.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


АЛЛОҲ ТАОЛОГА МАКОН ВА ЖИҲАТ ИСБОТ ҚИЛИШ МУМКИН ЭМАС!
#сохта_салафийларга_раддия
#Аллоҳ_макондан_беҳожат

"Аммо, Аллоҳ таолонинг: “Балки, уни Аллох Ўзига кўтарди” — оятига келсак, унинг маъноси шуки, Аллох Исо алайҳиссаломни Ўзининг ҳукмидан ўзга ҳукм йўқ бўлган маконга кўтарди деганидир. Бу худди Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломдан хабар қилиб айтганидек: “Албатта, мен Роббимга кетгувчиман” яъни, у ерда Роббимнинг ҳукмидан ўзга ҳукм ва золимларнинг зулми йўқ бўлган маконга кетаман маъносидадир.
Аллох таоло макон ва жиҳатдан покдир!"

©️Фазилатли Шайх Аллома Низол Иброҳим ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz


ФАРҚ

Ливиялик олим Шайх Али Саллобий ҳафизаҳуллоҳ ҳақиқий мусулмон билан радикал мусулмоннинг фарқини ажойиб тушунтиб берибдилар:

1. ▫️ Ҳақиқий мусулмон ўз имони билан машғул бўлади.
▪️ Радикал мусулмон бировларнинг имони билан машғул бўлади.

2. ▫️Ҳақиқий мусулмон ўзини ва бошқаларни жаннатга кириши учун ҳаракат қилади.
▪️ Радикал мусулмон бошқаларни дўзахий эканини исботлашга ҳаракат қилади.

3. ▫️Ҳақиқий мусулмон кишиларнинг хато ва тойилишларини кечириш учун узр қидиради.
▪️Радикал мусулмон эса инсонларни жазолаш ва уларни гапириб юриш учун уларнинг хатолари, айблари ва тойилишларини қидириб юради.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


#сохта_салафийларга_раддия

Имом Шамсиддин Муҳаммад Ал-Жазарий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг "Тасҳиҳул масобиҳ" китобларида шундай дейдилар: "Имом Муслимнинг қабрларини зиёрат қилдим. Зиёрат асносида яхшилик ва баракот умидида "Саҳиҳ тўплам"ларидан ўқидим. У ерда барака асарларини ҳамда У Зотнинг қабрлари сабабли дуойим ижобат бўлишини гувои бўлдим".

Муносабат: Имом Жазарий раҳимаҳуллоҳ Қироат ва тажвид илмида беназир олимдир. Имом Жазарий тафсир, ҳадис, фиқҳ, тарих ва араб тили илмлари каби турли фанларга доир етмишдан ортиқ илмий асар тасниф этган. Эй сохта салафийлар! Имом Жазарийдек олимни ҳам юқоридаги гаплари учун “Қубурий” дея мазаҳ қиласизларми?!

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: Bugunning muhim mavzusi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#bugunning_muhim_mavzusi № 23

💬 ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИНИНГ ДАЛИЛЛАРИ ШУНЧАЛИК КУЧЛИ(МИ?)

🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebbok 📸 instagram 🎞 youtube


#Аҳли_сунна_имомлари

"Асрлар давомида мусулмонларнинг эътиқод илмида ҳам, фиқҳ илмида ҳам, тасаввуф илмида ҳам ўз имомлари бўлган. Уларнинг эътиқоддаги имомлари Абу Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридийдирлар. Шу каби зотлар ўз мутахассисликларида сўзлари нақл қилинган кишилар бўлиб, Китобу Суннатни англашда энг соф тушунчаларни тақдим этганлар. Шунинг учун ҳам уммат сон-саноқсиз ботил, чиркин қарашлар орасидан бир овоздан ушбу Зотларнинг сўзларини ажратиб, қабул қилган".

📚 Саид Хавво (ваф. 1409 ) раҳимаҳуллоҳнинг "Жавлотун фил-фиқҳайнил кабири вал-акбари" китобидан.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Показано 20 последних публикаций.