Ақлли аёл бўлиш яхши,
доно бўлиш яхшироқ:📍Ақлли аёл эрининг хатосини билса, юзига солади. Ҳар гал шу тарзда эрини тўғри йўлга солишга уринади.
📌Доно аёл эрининг хатосини билса, ўзини пайқамагандек тутади. Эрига оғир ботмайдиган шаклда уни тузатишда елкадош бўлади.
📍Ақлли аёл оиласи иқтисодий тангликка дуч келса, рўзғор тизгинини қўлга олмоқчи бўлади, хонадон раисига қандай йўл тутиш ҳақида сабоқ бера бошлайди.
📌Доно аёл бундай ҳолатда оила бошлиғи ким эканини асло унутмаган тарзда мақсадга интилади. Эрининг қалбига зарра озор етказмасдан, нозик йўллар билан тўғри йўлга тушишига кўмак беради.
📍Ақлли аёл фарзандларига математика каби аниқ фанлардан ҳеч нарсага қарамай, болаларини эшитмай, гўё шуларсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайдигандек қатъият билан сабоқ ўргатади.
📌Доно аёл фарзандлари қалбига қулоқ тутади, ҳар бирига алоҳида мукаммал шахс сифатида қарайди. Уларни тинглайди, кичкиналигидан тафаккур дунёсини бойитишга уринади.
📍Ақлли аёл ҳамма жойда яхши бўлишга, хато қилмасликка ҳаракат қилади. Шунинг учун унга атрофидагилар эҳтиёткорлик билан қарашади.
📌Доно аёл қаерда бўлмасин самимий муҳит яратишга уринади. У кирган жой меҳр-оқибат, муҳаббатга тўлади. Самимияти натижасида кўпнинг ҳурматини қозонади.
📍Ақлли аёл фарзандлари улғайганида ҳам шахсий ҳаётига худбинлик билан таъсирини ўтказмоқчи бўлаверади. Қандай яшаш ҳақида йўл-йўриқ кўрсатади, маслаҳат бераверади.
📌Доно аёл эса болаларига яшаш давомида орттирган ҳаётий тажрибаларини қўллашлари учун имкон яратади. Керакли жойда ёрдамлашади. Бироқ ҳар қоқилганида турғазиш учун югуравермайди, йиқилганида ўзи туришга ўрганиши зарурлигини уқтиради.
📍Ақлли аёл қайнота-қайнона насиҳатларини турмушига аралашиш деб билади, буни чеклашга ҳаракат қилади. Чунки унинг мустақил оила ҳақида ўз қарашлари бор.
📌Доно аёл ҳар қандай ҳолатда табассумни ўзига қурол қилади. Қайнота-қайнона ўгитларини (гарчи улар ноҳақ бўлса ҳам) сабр билан тинглайди. Яхши маслаҳатга қулоқ тутади. Ўз қарорини тўғри деб билса, муҳаббат ва самимият билан уни амалга оширишга киришади. Атрофидагилар билан тортишмайди.
📍Ақлли аёл дунёни ўзгартириш, яқинларини қайта тарбиялаш пайига тушади.
📌Доно аёл ўзини ўзгартиришга киришади. Атрофидагиларни қандай бўлса, шундай қабул қилади.
❗️Ақлли аёл ўйлайди: “Ким ҳақ бўлса, ўша бахтиёр!”
✔️Доно аёл билади: “Ким бахтиёр бўлса, ўша ҳақ!”
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР