Ёшлар танишуви – ишончли муносабатми ёки хазилми, билиш сири!
Икки ёш танишуви оила қуришга асосланганми ёки хиссиётлар олови ўчгач қочиб қолиш рўй берадими? Бу савол ёшларниям ва уларга масъул бўлган ота-оналарини ҳам қизиқтиради.
Ёшлар бу хиссиётлар асосида бирор бир мақсад қўя олсалар, бу оила қуриш билан келишув билан тугалланади. Агар ёшлар ҳар бир муносабатда ўз орзу-умидларини олға суриб келиша олмасалар, улар уруш-жанжал ўйинини хиссиётлар севгисини ўйнаб мехрларини ёқиб юборишади. Бу муносабатнинг охири душманлашиш, ёмон кўриш, айблаш, хақоратлаш билан якунланади.
Келажакда қандай яшаш йўллари, муаммоларни биргаликда ечиш усулларини мухокама қила олишмайди. Танишув ортида бошқариш ва бошқарилишга кўниш малакаси бўлмаса-ю, севгидан азобланаверишса, бу муносабатни тўхтатиш керак.
Ёшлар хиссиёт исканжасидан чиқиб, оила қуриш масаласини олдига қўя олмас экан, бу муносабат 10 йиллар ҳам давом этиши мумкин, аммо оила шаклланмайди. Оила қуриш мақсади остида жавобгарлик хисси ётади. Хиссиёт камайиб, жавобгарлик ортиб боради. Севгининг миқдори камайиб, кўпайиб туриши мумкин, аммо жавобгарлик хисси ёки бор ёки йўқ деб бахоланади.
© З. АҲМЕДОВА