Psixologiya 💙


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


Shaxsiy rivojlanishga yordam beruvchi kanal:
Savol, Reklama uchun👉
✅ Psixologik testlar
✅ Psixologik maslahatlar
✅ Psixologik faktlar
✅ Psixologik savol-javoblar

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ko‘chamizni ko‘rsatib qo‘yadi!

Kanalga obuna bo'lishni unutmang!


Преобразите стены за час! Малярный стеклохолст —EWT

Идеал текис деворлар билан муаммосиз!
Маляр стеклохолст бу:
✅ Девор ва shiftларни тезда текислаш
✅ Ёриклар ва нотекисликлардан ишончли химоя
✅ Бўёқ ёки обоил учун мукаммал асос
Квартира, офис ва тижорат бинолари учун жуда қулай.
Акция! Хозир буюртма беринг ва чегирмага эга бўлинг!
Тел: +998 95 933-22-26

Batafsil

#reklama


Инсонни енгилмас қилишга ёрдам берувчи одатлар


Ортиқча ўйлашдан тўхтанг
Қарор қабул қилдингизми? Олға, уни амалга оширинг. Келгусида бажариладиган ишларни минг маротаба таҳлил қилиш шарт эмас. Бу сизни қўрқитувчи ҳолатларни такрор-такрор ўйлашингизга сабаб бўлади. Интуицияга ишонинг ва ўзгаришлардан чўчиманг. Акс ҳолда, набираларга нимани сўзлаб берасиз?

Маънавий сабр
Руҳий чидамлилик барча нарсадан муҳим саналади. Ишни қанчалик босиқ ҳолда уддаласангиз, раҳбарият ҳам сизни шунчалик ҳурмат қила бошлайди, кўпроқ муваффақиятга эришасиз. Руҳингизни тарбиялашга бепарво бўлманг, мулоҳаза қилишга вақт ажратинг.

Аниқ мақсадлар
Натижага эътиборни кучайтириш саломатлик учун зарарли. Шу ўринда, қисқа муддатли мақсадлар ривожланишда жуда фойдали қурол бўлиши мумкин — агарда улар аввалдан тузилган узоқ муддатли режалар томон йўналтирилган бўлса. Янада рағбатлантирувчи мақсадлар аниқ муддатлар билан яққол чегараланган бўлади. "Инглиз тилини ўрганган бўлар эдим"ни ўрнига "бугун мен 10та сўзни эслаб қоламан".

Идеални излашдан тўхтанг
Инсон тайёр ишдан ҳеч қачон тўлақонли қониқмаган. Бу кичик бўшлиқни бартараф қилишга бўлган уриниш кўплаб ишларни барбод бўлишига сабаб бўлади. Кир қидиришни бас қилинг, кейинги ишга ўтинг.

Ўрганинг
Ҳаёт саргузаштга тўла. Васвасага тушиш — демак, ортга икки қадам ташлаш. Омадли инсон чинакам роҳат ўз устида меҳнат қилишда эканлигини жуда яхши билади. Кўникмалар орттиринг, янги билимларни ўзлаштиринг. Сизнинг тайёргарлигингиз мисли кўринмаган куч беради. Атрофдагилар эса бундай қимматбаҳо билимни сизга шунчаки беришга қодир эмас.

Йиқилишдан қўрқманг
Ёқимли шароитда қолиш манфаатли ва хавфсиз. Бу ерда жиддий хатолар қилиш мушкул, барчаси бир неча кунда тўғирланади. Бироқ мукофотлар ҳам маълум даражада аҳамиятини йўқотади. Оёғи остига қарамай, энг юқори чўққига кўтарилишга тайёр "жасур" кишига мукофотнинг ҳам кераги йўқ. Тубга қулаш, бу тоифадаги инсонлар учун бемаънилик бўлади: бу барча тушунчалар фақат бошда. Қулашга мажбур бўлдингизми? Ўрнингиздан туриб, чўққига яна кўтарилишни бошланг.

Ўзингизга тўғри бўлинг
Масалан, инсонларнинг 70 фоизи ўз ишини яхши кўрмайди. Нима сабабдан ўзгартиришмайди? Сабаби, шунчаки шахсий эҳтиёжларини биринчи ўринга қўйишга одатланишмаган. Ўз қарашларингизни ўзгартириш, ташқи таъсирни ўзгартиришдан анча осонроқ. Бироқ бу соддалик алдамчидир: ўзингизга бўлган ишончни доимо таъминлаб берадиган шахсий ҳурматни шакллантиринг. Ҳаётингизда нимадир нотўғри кетдими? Буни дарҳол ўзгартиринг.

Ҳаддан ортиқ талаблар
Босимни ортиши қувурларни узилиб кетишига сабаб бўлади, бироқ айнан у кўмирни олмосга айлантиришга қодир. Кўпчлик инсонлар, жиддий зўриқишлардан сўнг дам олиш фойдали, деб ҳисоблашади. Бироқ аслида ундай эмас. Ўз истиқболларингиз чегарасини қисқартирманг, уни янада орттиринг. Худди машқлар залида бўлгани каби вақти-вақти билан кўпроқ вазн олиб, кучли бўласиз.

Умумий назорат
Ўйлаб кўринг, ташқи омилларга қарам бўлган одамлар қанча. Тамаки, спорт, иш, уйқу — булар ҳаёт эмас, шароитга мослашиш учун доимий уринишдир. Шароитга мослашишни йиғиштиринг. Ўз мавжудлигингизни назоратда ушлашга одатланинг. Нимани, нима сабабдан қилаётганингизни билинг — ишонинг, шунинг ўзи деярли исталган мақсадни ошириш учун етарлидир.

Керак бўлса сиз билан рақобатлашсинлар
Атрофдагилар доимо ўзини бошқалар билан қиёслайди. Бу мутлақо асоссиз. Бегоналарнинг муваффақиятига назар солиш бошда аллақандайдир қичқириқларни уйғотади: натижада сиз янги нарсага асос солмайсиз, шунчаки кимнингдир муваффақиятини ёмон нусхасини бажарасиз. Шуҳратпарастликни тўхтатинг, ўз мақсадингизни белгиланг ва олға ҳаракат қилинг. Тез орада эса бошқалар сиз билан рақобатлаша бошлаганини пайқайсиз — бироқ сиз энди ўз йўлингизда турган бўласиз.


yangi iPhone 16 ni xohlaysizmi?

✅oson rassrochka orqali ushbu mahsulotni boshlangich tolovsiz harid qiling
✅6 oydan 12 oygacha boshlangich tolovsiz olishingiz mumkin
Bundan tashqari Millionlab mahsulotlarni boshlangich tolovsiz harid qilishingiz mumkin


Узнать больше

#reklama


ҒАМЛАР ЭЗИБ ЮБОРДИМИ?

Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб:

– Айтингчи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея, дардини достон қилди.

– Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди. Киши донишмандга қараб:

– Марҳамат сўранг! – деди.

– Сен дунёга келган вақтингда сани қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради.

– Йўқ,

– Дунёдан кетар вақтингда шу ғам ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд. У яна:

– Йўқ, – деди.

– Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган, нарса учун нечун ғам чекасан?! Сен дунё ишларида сабрли бўл!

Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади.


Табассум қил! Ризқинг ўлчаб қўйилган. Тақдиринг белгиланган. Дунё ишлари ғам чекишга арзимайди. Чунки у мудом Тирик ва абадий Зотнинг қўлидадир.

Мутафаккирлардан бири: “Мўмин, икки ишнинг орасида яшайди. Бири енгиллик, иккинчиси қийинчиликдир. Агар билса, буларнинг ҳар иккиси ҳам, “неъмат” дир. Чунки енгилликда шукр қилиш бордир.

💎Агар бахтли ҳаёт кечиришни истасанг, ҳамма нарсани тафтиш қилаверма, ҳамма нарсани аниқлаш учун текшириб кўраверма, ҳамма нарсани таҳлил қилаверма. Чунки, қимматбаҳо тошлар билан шуғулланувчилар олмосни ҳадеб таҳлил қилавергач, унинг асли кўмир эканлигини аниқладилар.

©Авазхўжа Бахромов таржимаси

♻️ Яқинларингизга улашиб, ғамларидан халос этинг!


#RUHIYAT ✍️

Yiqildingmi? Nima bo'pti? O'rningdan tur va harakatni davom et!

● "Sen buni qilolmaysan" deyishyaptimi? Nima bopti? O'rningdan tur, ularga dalillarni ko'rsat (agar kerak bo'lsa) va o'z tarihingni yozishga kirish!

● Ular "boshqalar sendan kuchliroq" deb aytishdimi? Shuning uchun "ular" o'sha "boshqalarga" murojaat qilishsin. Seni bilganlar seni yoningda qoladi!

● Taslim bo'lmoqchimisan? Mumkin emas! Yana bir bor, nima uchun hayotingda ushbu maqsadni qo'ygansan, ko'rib chiq!

● Sen o'zligingda qol! va maqsading sari intilishni to'xtatma!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Oila - oilangiz uchun umumiy tarif.

🏠Oila tarifi - oila a'zolar, yaqinlar va do'stlarni bir guruhga birlashtirish, trafikni bo'lishish va eksklyuziv raqamli mahsulotlardan foydalanish imkonini beruvchi qulay va foydali yechim.

Oilaviy tarif bilan yaqinlaringiz doimo aloqada. Eng muhim lahzalarni baham ko'ring va muloqotdan birgalikda zavqlaning.

OILA tarifi — eng muhim an'analarni qadrlaydiganlar uchun!

Узнать больше

#reklama
beeline.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рўза тутаман, деб саҳарликга уйғонганларга, Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин!

Шу ўринда Рўза тутишга қийналаман деганлар учун тавсия!

Рамазон ойининг бошида 10 кун, ўртасида 10 кун, охирида 10 кун тутинг, қийналмайсиз, рўза тутиш анча осон бўлади...


Хар куни энг камида 10 кишига чин дилдан бахт тиланг!


Хар куни уйғонганингизда кўзгуга қараб дунёдаги энг чиройли, энг бахтли, энг омадли инсон эканлигингизни таъкидланг! Ишонинг, ўша кундан бошлаб хаётингиз яхши тарафга ўзгара бошлайди!


Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: бири – ифтор вақтида оғзини очганда, иккинчиси – қиёмат кунида Роббисига рўбарў бўлганда.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.


Бўлар-бўлмас майда-чуйдаларга асабийлашманг, уларга асло эътибор қилмаслик керак. Эсингизда бўлсин, «умр ҳаддан ташқари қисқа, уни майда-чуйда ишларга сарфламаслик лозим».


🌷🌷Сизни фасллар келинчаги бўлмиш бахор айёми 🌸 8-март халқаро хотин қизлар байрами билан табриклайман...🌷

Сизни хеч қачон бахорий гўзаллик тарк этмасин, юзингиздан кулгу лабингиздан табассум аримасин.

https://t.me/+PyX-C9sIt9ZPbdJm


“Менинг асаримнинг кахрамони”

Хар бир оддий, романтика ва образлардан узок, аёл орзуларидан бехабар эркак, узининг химоясиз ва нозиккинна жуфтини химоя килиб, уй вариантида булсада кахрамон “супермен” булишни истайди. Шунинг учун хам идеал аёл уз жуфти “кахрамонликлари” ни хар доим рагъбатлантириб туришлари маъкул. Балки бу кахрамонлик улкан иш эмасдур, лекин бу иш учун эрингизга чин дилдан миннатдорчилик ва кувонч билдирсангиз, у хар сафар узининг имкониятларига ишона бошлайди ва бу имкониятларни янада орттиришга интилади.

Эркаклар орасида шундай гап бор: хар бир омадли эркак суюкли ёрга эга булишга хакли. Сиз мактовларингиз билан эрингизни узини омадли деб хис килиши учун имкониятлар яратинг. Эркак кишининг яхши жихати борлигини исботлаб бера олган аёл, албатта у учун идеалдир. Хар бир кучли жинс сохиби (эркак киши) узининг куч манбаи булган хар бир нарсани кимматли деб билади ва ардоклайди.

“Хамма севишни истайди…”

Эътибор берганмисиз, хофизларимизнинг куйлари нафакат севиш, балки севилиш хакида хамдир. Хатто жуда кучли, обрули, жиддий эркак ич-ичидан уни уйида кимдир кутаётганини, уни севишини, унга ишонишини ва унга хиёнат килмайдиган одам борлигини хис килишни хохлайди. Уни ёшлигида онаси ва бувиси уйда кутган пайтларида хам бу “митти” идеал мавжуд булган.

“Сенинг кизикишларинг-менинг кизикишларим”

Эркак киши идеалини уз дусти, ишончли жуфти, узининг тарафдори деб билади. Шунинг учун аёл киши жуфтининг барча кизикишларини хотиржам кабул килиши керак (хобби, кизикишлар…). Бунда эркак кишининг автомобил ёки мотоциклларга кизикиши, балки Африка шиллик куртлари хаётини урганиши мухим эмас.

Куз ёшингни арт! Эркаклар аёллар цингари хис-туйгъуларга берилувчан эмас. Шунинг учун улар цинган тирнок, лирик кушик, бадиий филмдаги юракни эзувчи сахна устида куйиб-пишишингизни кийинчлик билан кабул килишади. Унинг идеалига айланиш ва ракиблар орасида гъолиб булиш учун яхшилик тулкинларига мослашинг. Бу-уз кизикишларингиздан воз кечинг дегани эмас. Юракни эзувчи филмни дугонангиз билан куришингиз хам мумкин.

Яна бир маслахат: кучли универсал аёл булишга, барча муаммоларни ёлгъиз хал этишга интилманг. Аёлнинг кучи унинг ожизлигидадир. Эркак киши учун идеал аёл-биллюр гулдонга ухшайди. Уни доимо асраб-авайлашга интилишади. Эркак киши ёнидаги асосий вазифангиз, назокатли, чиройли, ораста булишдир. Эрка киши кузлари билан севади. Агарда эркакнинг ишларидан мамнунлигингизни сездириб турсангиз, у сизни бошида кутаради. Уни купрок мактанг. Бегона одамлар ёнида камтаррок булинг, куп гапирманг. Жуфтингизга акл ургатишдан эхтиёт булинг. Чунки у бундай холатда берган маслахатингизни тескарисини бажариши мумкин. Умуман олганда, самимий, яхшиликка интилувчан, жуфтингизни борича севишга харакат килувчи аёл булинг.


Йигитлар учун “Идеал” киз булишнинг сирлари

“Кандай турдаги эркаклар аёлларни кадрлайди?”, “Кандай килиб эркак кишининг хурматига сазовор булиш ва уни доимо саклаб колиш мумкин?”. Шу каби саволларни хар иккинчи киз (аёл) узига бериши табиий. Гап Сизни йигит киши паст ёки юкори бахолашлари хакида эмас. Шунчаки, хар бир аёл уз ярми учун яккаю-ягона, суюкли ва албатта униг идеалидаги “малика” булишни истайди. Хозирги замонда идеал булиш бу-унвон эмас, балки аёл киши учун жиддий ва хар кунлик ишдир


#Жума_муборак

Рамазон ойининг БИРИНЧИ  Жумаси барчамизга қутлуғ бўлсин! 🌙

Энг яқин ИНСОНЛАРИМ,
Рамазоннинг илк Жумаси Муборак бўлсин!
Юртимиз ҳамиша тинч ва тотув бўлсин. Шу кунларга соғ ва саломатликда етказганига шукр..


Tushkun ahvolda yurganingizda o'qishni maslahat beramiz...

Butun dunyoda siz joningizni ham
ayamaydigan eng kamida 2 ta inson mavjud.
Kamida 13 kishi sizni o'z ixtiyori bilan yaxshi
ko'radi.
— Sizni kimdir yomon ko'rishiga yagona
sabab, bu - o'sha inson sizga o'xshashni
judayam istashida.
— Sizning tabassumingiz hattoki sizni
yoqtirmagan insonni ham baxtli qilishi
mumkin.
— Shuni unutmang, har oqshom kimdir sizni
uxlash oldidan albatta yodga oladi.
— Kimdir uchun siz uning butun hayotisiz.
— Hattoki umringiz davomida eng katta
xatoga yo'l qo'ysangiz ham bilingki, bu ish
ortidan bir yaxshilik keladi.
— Butun dunyo sizdan yuz o'girganday
tuyulsa ham, siz unga boshqacha nazar bilan
qarashni o'rganing.
— Har doim yodingizda tuting: Hayot sizga
imkoniyatlar taqdim etayaptimi demak, siz
bunga loyiqsiz!
— Bilingki, har tongda nolish va afsuslanishlar
bilan uyg'onish uchun umr juda qisqalik
qiladi.
Shunday ekan, sizga to'g'ri munosabatdagi
insonlarni seving va buning aksini
qilayotganlarni unuting!
Sizda imkoniyat paydo bo'ldimi? Darrov
undan unumli foydalaning! Bu imkoniyat
hayotingizni o'zgartirishiga ishoning va buni
amalga oshiring!
Hech kim bularning barchasi oson bo'ladi
deya olmaydi, lekin bu ish shunga arziydi.


17 нарса Аллоҳ қаҳридан нажот беради:

1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.


Қандай қилиб асаб зўриқишидан халос бўлиб, тинчланиш мумкин?

•• Қиш фаслида стрессга чалинишга кўпроқ мойилмиз. Йил якуни, эришилган натижалар сарҳисоби, байрамларни режалаштириш ва яқинларга совға излаш... Чарчоқ ва ишдаги тиғизлик асаб тизимига ўз таъсирини ўтказмай қўймайди. Бу эса уйқунинг бузилиши ва кайфиятнинг тушишига олиб келади.

Фото: Wday

•• Албатта бундай ҳолатларда дорихонадан тинчлантирувчи воситани харид қилишингиз мумкин, бироқ уларнинг зарарли томонлари ҳам бор. Ундан кўра, асабларни тинчлантирувчи чой ичиш ёки қуйидаги мақолада келтириб ўтилган тавсияларга таяниш фойдали ҳам ёқимлироқ.

•• Энг оддий ва сеҳрли усул — ўнгача санаш эканлигини билсангиз керак. Бу усул орқали стрессдан дарҳол қутилмасангиз ҳам, у икки баробарга камаяди.

Нафас олишга эътибор қаратиш ҳам оммабоп усуллардан ҳисобланади. Секин-секин нафас олинг.

•• Мусиқа ҳаётимизни узайтиради. У албатта классик бўлиши шарт эмас. Аниқ бир ижрочининг қўшиқларини хуш кўрсангиз, бу ҳам стрессга қарши курашишда ёрдам беради.

•• Кечинмаларингизни дўстингиз билан бўлишинг. Кундалик ҳам сизга ажойиб суҳбатдош бўла олади.

Баъзан бутунлай бегона одам билан ҳам суҳбатлашиш мумкин. Асосийси, стрессдан ўз вақтида қутулиш. Тасодифий ҳамроҳ «терапияси» синовдан ўтган усуллардан бири ҳисобланади. Чунки бундай суҳбатдошингиз билан, одатда, қайтиб кўришмайсиз.

Ўзингизни ҳурмат қилинг ва яхши кўринг. Ён-атрофингиздаги инсонлар ўзингизга бўлган муносабатингизга қараб муомалада бўлади. Ўзингизни танқид қилманг, бу вазиятни янада кескинлаштиради.

Қанчалик ҳайратланарли бўлмасин, тоза ҳавода 10 дақиқагина сайр қилиш ҳам асабларни тинчлантириш учун кифоя қилади. Тоза ҳаводаги қисқа сайрларни кундалик ишларингиз рўйхатига киритинг, асаб тизимингиз бунинг учун сиздан миннатдор бўлади.

Шунингдек, тоза ҳаводаги жисмоний меҳнат ҳам асаб зўриқишининг олдини олади. Бундай меҳнатдан кейин уйқингиз ҳам мароқли бўлади.

Яхши кайфият доим ҳамроҳингиз бўлсин


Ўзгаларнинг эҳтиёжлари сабаб ўзингизникидан воз кечасиз

Агар ҳар доим ёрдам қўлини чўзадиган, ҳеч қачон ташлаб кетмайдиган, компаниянинг қалби ва энг яхши дўст қабилидаги обрўга эга бўлсангиз, бунга эришиш сиз учун қай даражада мушкул экани ҳақида ўйлаб кўринг. Эҳтимол, атрофингиздагилар бошингизга чиқиб олганини сезарсиз. Чунки атрофдагиларни қутқариш йўлида шахсий режа ва истаклардан воз кечишга тайёрсиз.

Ёрдам бериш – нормал ва тўғри ҳолат. Бироқ сиз ҳақингизда ижобий фикрлашлари учун доимий равишда ўзингизга қарши бориш ҳам ярамайди. «Йўқ» дейишни ўрганинг.

Доимий равишда маъқуллашларини кутасиз

Кимдир мақтамагунича меҳнатингизнинг натижасидан миннатдор бўлмайсиз. Бу ишга ҳам, кундалик майда масалаларга ҳам тегишли бўлиши мумкин. Масалан, образингиз Instagram’да кам лайк тўплагани учун кийимингизни алмаштиргани уйга борасиз. Аслида эса ўз-ўзингизга берадиган баҳоингизни ўзгаларнинг маъқуллаши эвазига эмас, объектив кўрсаткичларга асосланиб қуринг. Масалан, профессионаллигингиз ҳақида бошлиқнинг мақтови эмас, харидларнинг ўсгани кўпроқ маълумот беради.

Сизни қандай кўришни истасалар ана шундай бўлишга ҳаракат қиласиз

«Қочоқ келин» фильмидаги саҳналардан бирида қаҳрамон қиз куёвга у каби тухумдан тайёрланган таомни ёқтиришини айтганди. Охир-оқибат қиз ўзига нима ёқишини тушунолмай қолади.

Ўзгалар фикрига ўта тобе кишида вазият янада жиддийроқ тус олади. Агар ўзингизни ҳар бир суҳбатдошга мослаштирсангиз, ички қатъият ва ким эканингизни аниқлаш вақти етди.

Ўз ҳаётингиз масъулиятини ўзгаларга юклайсиз

Бир томондан бари мантиқий: атрофдагилар ҳаётимизга шу даражада таъсир қилишадики, айнан уларнинг сўзлари ва ҳаракатлари муваффақият ва мағлубиятларимизга сабаб бўлади. Бироқ бу вазиятни соғлом деб аташ мушкул.

Комил шахс ўз ҳаёти учун масъулиятни ўз бўйнига олади ва ҳар бир хатти-ҳаракатини эҳтимолдаги хатар ва оқибатлар нуқтаи назаридан баҳолайди.

Ўзгаларнинг фикри конструктив бўлмаса ҳам уни юрагингизга яқин оласиз

Сиз ҳаммага бирдек ёқадиган доллар эмассиз, бироқ ҳар қандай таъна сизни қуюшқондан чиқаради. «Барча гуманитар йўналишида таълим олганлар - аҳмоқ» қабилидаги гап сизни севимли ишни ташлаб кетиш ва муҳандис бўлиб ишлашга мажбур қилиши мумкин.

Атрофингиздагилар фақат ақлли кишилардангина иборат эмас, шунинг учун уларнинг айрим фикрларига эътибор бермаслик керак.

Ёлғизликдан қўрқасиз

Ўзгалар фикрига тобелигингиз сабаб шахсий ички йўналишларни белгилашда мураккаб вазиятга тушиб қоласиз. Шунинг учун ташқи мувофиқлаштирувчисиз қолиш сизда хавотир уйғотади.

Шахсий фикрингизни ўзингиз учун устувор йўналиш сифатида белгиланг, ана шунда қўрқув ҳисси йўқолади.

Бирор нарсани мустақил бажаришга қўрқасиз

Ишдаги муҳим лойиҳани рад этасиз, хобби ёки бизнес учун ғояларни ортга сурасиз. Сизни мағлубият қўрқуви олға бошламоқда.

Хато қилиш – нормал ҳолат. Баъзида муваффақиятга эришиш учун таваккал қилишга тўғри келади.

Ўзгаларнинг истаклари учун масъулиятни ҳис этасиз

Тобе одам ўзгаларнинг истакларини ҳам ўзиники деб ҳисоблайди ва уларни оқламасликдан жуда қўрқади. Мана шунинг учун ҳам ота-онангизнинг истагини амалга ошириб, ҳуқуқшунос бўласиз, тезкор равишда уйланасиз, чунки дўстларингиз вақти келганини айтишмоқда, ҳатто қаҳвахонада ҳам ҳамроҳингиз нима буюртма берган бўлса, ана шуни айтасиз.

Ўзгаларнинг истаклари – сизнинг муаммоингиз эмас.

Ўзга кишининг маслаҳатисиз қарор қабул қила олмайсиз

Ишингиз ва яшаш учун мамлакатни алмаштираётганда албатта яқинларингизнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқасиз. Уларнинг фикри кўпроқ аргументларни қўлга киритиш имконини беради. Бироқ гап кундалик вазифалар ҳақида борганида ўзгаларнинг маслаҳатига эҳтиёж сезиш тобеликдан далолат беради.

Орқангиздан айтилган ҳар бир гапни ўзингизга қарата айтилган деб ҳисоблайсиз

Одамлар суҳбатлашиб, кулганида улар сизни муҳокама қилаётгандек туюлади. Муҳокама ва ғийбатлар – табиий. Уларсиз иложи йўқ. Бироқ қанчалик қайғули бўлмасин, кўпчиликнинг сиз билан иши йўқ.

Показано 20 последних публикаций.