☝️Қадимги Хитойда турмушга чиққан қиз эрининг уйида яшаб, хизмат қилган экан.
Бир қиз тўйдан кейин қайнонасининг доимий ҳақоратларига чидай олмай, қайнонасидан қутулишга қарор қилди.
Қиз ҳар хил 🌱 ўсимликлар сотувчи, отасининг дўсти ёнига борди ва унга деди:
- Мен қайнонам билан яшай олмайман. У мени ақлдан оздиради. Менга ёрдам бера олмасизми? Мен яхши сизга тўлайман.
- Сизга қандай ёрдам беришим мумкин? – деб сўради ўсимликшунос.
- Менга заҳар сотишингизни хоҳлайман. Қайнонамни заҳарлаб, ҳамма балолардан қутуламан.
Кўп ўйланиб, ўсимликшунос деди:
- Майли, ёрдам бераман. Аммо сиз иккита нарсани тушунишингиз керак. Биринчидан, сиз қайнонангизни дарҳол заҳарлай олмайсиз, чунки одамлар нима бўлганини сезиб қолишади. Мен сизга уни аста-секин ўлдирадиган ўтлар бераман ва ҳеч ким уни заҳарланган деб ўйламайди.
Иккинчидан, ҳар қандай шубҳадан бутунлай қочиш учун сиз маълум вақт ичида ғазабингизни босишингиз, уни ҳурмат қилишингиз ва севишингиз керак бўлади.. Шунда у ўлганда сиздан ҳеч ким гумонсирамайди..
Қиз ҳамма нарсага рози бўлиб, ўтларни олиб, қайнонанинг овқатига қўша бошлади, ўзини тутиб, қайнонасини тинглашни ва уни ҳурмат қилишни бошлади.. Қайнона келинининг унга бўлган муносабати қандай ўзгарганини кўриб, қизни чин юракдан севиб қолди. У ҳаммага келинининг энг зўр эканлигини айтарди. Олти ой ўтгач, улар ўртасидаги муносабатлар она ва қизи ўртасидаги каби яқин бўлиб қолди.
Кунлардан бирида қайнона йўтала бошалади. Қиз уни заҳарлаётгани эсига тушди ва ўсимликшунос олдига қараб шошиб юргуриб келиб, Ўсимликшуносга қараб ёлворди.
-Худо ҳаққи, қайнонамни берган заҳардан асранг. Мени кечиринг. Мен уни ўлдирмоқчи эмасман. У энг гўзал қайнона бўлди ва мен уни яхши кўраман.
Ўсимликшунос жилмайиб деди.:
- Хавотир олманг, мен сизга заҳар бермадим. Мен сизга берганим шунчаки зираворлар. Заҳар фақат сизнинг бошингизда эди!.
https://t.me/+8wYMaEtu7ZY3MzIy