#Мулоҳаза
Ёниб турган шам ёнига учиб келган уч капалак олов табиати ҳақида фикрлаша бошлади. Улардан бири шам пилигига яқинлашиб қайтиб, шундай деди:
— Олов ёритар экан.
Бошқаси шамга янада яқинлашган эди, қанотини куйдириб олди:
— У куйдирар экан!
Учинчи капалак эса шам алангасига ўзини урди ва қайтмади. У билмоқчи бўлганларини билган, аммо энди бу ҳақда шерикларига айтиб бера олмасди.
Қиссадан ҳисса: соҳиби илмлар ўз билганларининг барчаси ҳақида гапириш имкониятидан мосуво бўлиб қолади. Шу боис билган сукут сақлайди, сўзлаган эса кўп нарсани билмайди.
Шарқ масали