Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши 🇺🇿l Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши сайтининг расмий Telegram каналига хуш келибсиз!
📡Сиёсий канал /Таҳлилий мақолалар
⚖️Адолат очиқликдан бошланади!
🤝Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг!
☎️Таклиф ва Мурожаатлар учун: +998554016543

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Ruslan Shermanov
#Қишлоқ_хўжалиги
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қамаши туманида қишлоқ хўжалиги йўналишида олиб борилаётган ишлар билан танишди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эркин Ҳайитов, Қамаши тумани ҳокими Хуршид Усмонов ҳудудларда қишлоқ хўжалигида долзарб вазифаларни бажарилиш юзасидан ўрганиш олиб борди.

Оқрабод ҳудудида фермерлар билан мулоқот қилиниб, қишлоқ хўжалиги майдонлари ўрганилди.

Хусусан, "Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарор ижроси, қишлоқ хўжалиги техникаларнинг техник кўрикдан ўтиш ҳолати, ғалла майдонларини маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш, маҳсулот етиштиришда илмий ёндошув каби масалаларга тўхталиб ўтилди.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram


Репост из: К С
“Адолат” СДП 30 ёшда
“Адолат” СДП менинг тақдиримда
Ёшлар – ҳар бир давлатнинг туб негизи, аҳолининг илғор қатлами, келажакнинг ишончли ворисларидир. Ёшларнинг билим даражаси, дунёқараши, ўй-фикри, маънавий қиёфасига қараб ўша жамиятнинг эртанги кунини аниқ тасаввур этиш мумкин.
Мамлакатимизда "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Қонун қабул қилинган. Шу туфайли ҳам юртимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ушбу қонун бош ислоҳотчи бўлган давлатнинг биз ёшлар масаласига доир асосий стратегик йўналишлардаги фаолиятини изчил ва тизимли равишда босқичма – босқич амалга оширишга имконият яратиб берди.
Мен “Адолат” СДПга аъзо бўлишдан аввал мамлакатимизда фаолият олиб бораётган сиёсий партияларнинг дастурлари билан танишиб чиқдим. Бешта сиёсий партиянинг ҳам Сайловолди дастурлари ва ўз олдиларига қўйган мақсадлари улкан эканлигини англадим. Менга кўпроқ “Адолат” СДПнинг танлаган йўли ёқди. Мана бир неча йилдирки, партия билан ҳамнафасман. Айниқса, “Адолат” СДПга аъзо бўлганим, сиёсий куч ғояларини мукаммал ўрганиб, қадамба-қадам фаолият олиб борганим туфайли ҳаётим бутунлай ўзгарди. Тарихан қисқа даврда мен каби “Адолат” ёшлари эришган муваффақият ва зафарлар замирида партиямиз томонидан кўрсатилаётган катта ғамхўрлик, яратилган кенг имкониятлар, юксак эътибор мужассамдир.
Айни пайтда вилоят партия ташкилотлари сафида 84 минг нафардан ортиқ аъзолар уюшган бўлса, уларнинг 35 минг 316 нафарини “Ёш адолатчи”лар ташкил этади. Биз “Ёш адолатчи”лар партия ташаббуси билан ўтказилаётган барча омммавий-сиёсий тадбирларда фаол қатнашаяпмиз. Биргина шу йилнинг ўзида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизда яшил бойликни кўпайтириш учун ёш адолатчилар кўмагида 10 та “Адолат боғи” барпо этилди. 10 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари экилди.
Шу кеча-кундузда партиямиз томонидан Янги Ўзбекистон ёшларининг соғлом бўлиб ўсиши, сифатли таълим олиши ва баркамол шахс бўлиб вояга етишини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг ижод, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор лойиҳаларини амалга оширишга ўз ҳиссамизни қўшяпмиз. Ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиляпти. Барча олий таълим муассасаларида ҳарбий кафедралар ташкил этиш орқали талаба йигитларни ҳарбий унвон олишдек шарафли истакларини рўёбга чиқариш, ёш ихтирочи олимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида патент олиш жараёнини янада соддалаштириш чоралари кўрилмоқда.
Ёшларнинг фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ҳам Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. Жумладан, партиямизнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Конституция билимдони” республика кўрик-танлови ҳам ана шу мақсадларга хизмат қилмоқда.
Хусусан, партиямизнинг ёшлар ўртасида учраётган салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни кескин камайтириш, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли, ижодкор, танқидий-таҳлилий мушоҳада орқали эркин фикрловчи, ишбилармон, тадбиркор ҳамда интелектуал салоҳияти юқори бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш, ёш хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги фаолияти биз ёшларга жуда маъқул келмоқда. Умуман, Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан мамлакатимиз ёшларининг ҳар томонлама баркамол ўсиб-улғайишлари учун амалга ошириб келаётган ишлари ўнлаб, юзлаб ёшларнинг ёрқин келажагини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Мен партиямиз ташкил этилганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан барча “Ёш адолатчи”ларни муборакбод этаман.
Обид Тоғаев,
“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши
“Ёш адолатчи”лар қаноти фаоли.


Репост из: К С


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#депутат_муносабати

Янги уй-жой оладиган фуқароларга имкониятлар берилади


2024 йилда 100 мингдан зиёд хонадонга эга 2 минг 44 та кўп қаватли уй барпо этилган, 19,1 миллион квадрат метр нотурар объектлар қурилган. Ушбу объектларнинг қурилиши ҳисобига пудратчилар, бошқарув ва сервис, қурилиш материаллари, транспорт каби соҳаларда 350 минг одам иш билан таъминланган.


Батафсил


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Репост из: Ўзбекистон "Адолат" СДП Қашқадаре вилоят Кенгаши


Репост из: Ўзбекистон "Адолат" СДП Қашқадаре вилоят Кенгаши


Репост из: К С
“Адолат” СДП 30 ёшда
Ойдин йўл
Бундан 30 йил аввал, 1995 йил 18 февралида мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим воқеа рўй берди. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташкил топди. Шундан кейин Қашқадарёда ҳам партиянинг вилоят, туман Кенгашлари тузилиб, БПТлар ташкил этилди. Партия нафақат пойтахтда, балки воҳамизда ҳам янги сиёсий куч сифатида “Адолат” номи билан майдонга чиқди.Ўша партия ташкил топган дастлабки йиллари баъзи юртдошларимиз “Адолат” деб номланишидан мақсад нима эканлигини биз фаоллардан сўрашар эди. Мен ҳеч иккиланмасдан сиёсий куч жамиятимизда адолат мезонининг бузилишига қарши иш олиб боради, деб жавоб берар эдим.
Партиямиз илгари сураётган адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги ғоялари Президентимиз саъй ҳаракатларига ҳамоҳанг эканлиги билан аҳамиятлидир.
- Биз ислоҳотларимизнинг илк кунлариданоқ инсон қадрини улуғлашни энг олий қадрият сифатида эътироф этдик. Янгиланган Конституциямизда ҳам Ўзбекистон ҳуқуқий давлат эканлигини муҳрлаб қўйдик. Ягона мақсадимиз – адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш орқали халқимизни рози қилиш, - деган эдилар давлатимиз раҳбари.
Дарҳақиқат, ўтган йиллар “Адолат” СДПнинг вилоят Кенгаши ташкилий жиҳатдан ўзини ростлаб, танилишида, нуфузи ва салоҳияти ортишида, одамлар меҳри ва ишончини қозонишида муҳим давр бўлди. Дастлаб 8 нафар аъзо ва битта бошланғич партия ташкилоти билан иш бошлаган вилоят ташкилоти сафлари кенгайиб, бугунги кунга келиб, аъзолар сони 84 минг нафарга, БПТлар сони эса 583 тага етди. Шуни мамнуният билан қайд этмоқчиманки, партиямизга хайрихохлар, қизиқувчилар кўпайиб, улар сони ҳам юз мингдан ортиб кетди. 2019 йилдан 2024 йил партия учун ҳар томонлама ўсиш даври бўлди. Аввалги сайловда партия ташкилотларимиз томонидан Олий Мажлис қонунчилик палатасига 3 нафар, маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловларда эса 70 нафар депутатлар сайланган эди. 2024 йилда бўлиб ўтган сайловлардан ҳам ҳар ҳолда кўнглимиз тўлди.
Мен партиянинг вилоят Кенгашига қарийб 10 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида раҳбарлик қилдим. Шу йиллар ичида “Адолат” СДП ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб чиниққан 293 нафардан ортиқ ёшлар айни пайтда турли идора ва ташкилотларга муқим иш ўринларига эга бўлиб намунали фаолият юритмоқдалар. Бизни партиядан тарбияланиб мустақил ҳаётга учирма бўлган ёшларни бугун бири саноатда, бошқаси эса қурилишда, яна қайсиси ҳоким, хуллас халқ хўжалигининг турли тармоқларида Янги Ўзбекистони барпо этишда ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Шахсан ўзим ҳақимда айтадиган бўлсам, тўғриси, “Адолат” СДП билан бирга ҳамнафас бўлиб ишлаб асло кам бўлганим йўқ. Обрўйимга обрў қўшилди. Халқимиз икки марта мени халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутат этиб сайлади. Мен партиядан бениҳоя миннатдорман. Шу кеча-кундузда Қашқадарё вилоят Қизил ярим ой жамияти раиси сифатида фаолият олиб бораётган бўлсамда, партиянинг вилоят Кенгаши билан доимо алоқадаман. Партияни тадбирларига тез-тез иштирок этаман. Партия сайловолди дастури ва кейин ишлаб чиқилган ташаббусли лойиҳаларни амалга оширишда баҳоли қудрат ҳисса қўшаяпман.Айниқса, жорий йил партиянинг : Кекса авлод ҳақида ғамхўрлик қилиш – ижтимоий адолатнинг бош мезони!
Тинчлик ва осойишталикни сақлаш – бош мақсадимиз!
Давлат бошқарувида очиқлик ва шаффофликни таъминлаймиз!
Ижтимоий фаровонлик сиёсатини кенгайтирамиз!
Биз адолат ва ҳақиқат учун курашамиз! шиорлари доирасида ташкил этилаётган давра суҳбатлари, учрашувлар иштирокчиларда яхши тассурот қолдиряпти.
Мен ушбу қутлуғ кунларда барча адолатчиларни партиянинг ташкил топганига 30 йил тўлиши муносабати билан қутлаб, кейинги ишларига улкан зафарлар тилаб қоламан.
Абдуқаххор Ахмедов,
“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши фахрийси.


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#ТАБРИК

26 январь — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни!

Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда, ташқи савдо жараёнларини тартибга солишда ва халқимиз манфаатларини ҳимоя қилишда фаолият юритаётган барча божхона ходимларини касб байрами билан самимий муборакбод этамиз!

Бугунги кунда божхона хизмати Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти ва халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутаётган тизимлардан бири сифатида янада ривожланиб бормоқда. Мазкур соҳада жорий этилган замонавий технологиялар ва ислоҳотлар натижасида иқтисодий муносабатлардаги шаффофлик ва қонунийлик таъминланмоқда.

Божхона хизмати ходимлари мамлакатимизда иқтисодий хавфсизликни таъминлашдаги муҳим вазифаларни адо этиб, товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланишини қонуний асосда назорат қилиш, контрабандага қарши курашиш ва тадбиркорлик субъектларига қўллаб-қувватлаш кўрсатиш борасида муносиб фаолият юритиб келмоқда.

Ҳурматли божхоначилар!

Сизларни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари номидан касб байрамингиз билан чин қалбдан табриклаймиз. Давлатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссангизни юксак қадрлаймиз. Машаққатли ва шарафли хизматингизда доимо омад ва муваффақиятлар ҳамроҳ бўлишини тилаймиз!

Робахон МАХМУДОВА

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ўзбекистон_24

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича самарадор тизим жорий этилади

Маҳалла — ҳар биримиз учун улуғ бир маскандир. Ҳар биримиз қайсидир маҳалланинг фуқаросимиз. Албатта, маҳалламиз ривожланиши учун, унга инвестицияни олиб келиш учун у ердаги ҳар бир инсон эркин ҳаракатланиши, корхоналарда хотиржам меҳнат қилишлари учун, фарзандларимизнинг келажаги, уларнинг хавфсизлиги учун айнан маҳалланинг бугунги кунда фаолият юритаётган еттилиги ва маҳалланинг ҳар бир фуқароси масъулдир.


Гулрух Агзамова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
"Адолат" СДП фракцияси аъзоси


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Репост из: К С
"Адолат" СДП 30 ёшда
Жорий йил партия ташкил топганига 30 йил тўлади. Шу қутлуғ сана олдидан партиянинг Деҳқонобод туман Кенгаши хайрли ишга қўл урди. Партия фахрийлари, депутатлар, фаоллардан иборат гуруҳ тузилиб, тумандаги корхона ташкилот ва муассасаларда ўтган 30 йил давомида амалга оширилган кенг қамровли ишлар тарғиб қилина бошлади. Бугун шундай учрашув тиббиёт техникумида бўлиб ўтди. Эътиборли томони шундаки, партия масъуллари "Адолат" СДП ташкилотлари ташаббуси билан ўтган йиллар ичида қилинган
ишларни оддий ва содда услубда ёшларга тушунтириб ўтдилар. Партия ташкилотларининг жамиятда адолат мезонларини қарор топтиришдаги саъй ҳаракати ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
95 нафар талаба ҳеч иккиланмасдан "Адолат" СДПга аъзо бўлди. Шу куннинг ўзида масъуллар томонидан ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Давлат Қулматов,
Партиянинг туман кенгаши раиси.


Репост из: Davlat Qulmatov


Репост из: Davlat Qulmatov


Репост из: Davlat Qulmatov


Репост из: Davlat Qulmatov


Репост из: К С
Интернет тармоғидан фойдаланиш маданияти
"Адолат" СДП Деҳқонобод туман кенгаши томонидан тиббиёт техникумида учрашув ташкил этилди. Унда фаоллар интернетдан тўғри фойдалариш, ҳар хил ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик юзасидан ўз тавсияларини бердилар. Шунингдек, тадбирда партия лойиҳалари асосида амалга оширилаётган ишлар ҳам тарғиб қилинди.
Бу йил партия ташкил топганига 30 йил тўлади. Партия фаоллари ўтган давр мобайнида "Адолат" СДП ташкилотлари томонидан қилинган улкан ишлар ҳақида ҳам ёшларга кенгроқ тушунтириш бериб ўтдилар.
Давлат Қулматов
Партиянинг туман кенгаши раиси.


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ўзбекистон_24

Давлат дастури лойиҳаси ёшлар билан муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 21 январь куни “Адолат” СДП Марказий аппаратида партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Марказий аппарат ходимлари, “Ёшлар парламенти” аъзолари, фаол ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.


Батафсил юқоридаги лавҳада ▶️

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#депутат_муносабати

Суғурталаш тизими деҳқон ва фермерлар учун катта имконият

«Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун  лойиҳасининг қабул қилиниши қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга қулай шарт-шароитларни яратишга имкон беради. Суғурта тизимини ишга тушириш орқали эса, қишлоқ хўжалиги экинларига хавф-хатарлар туфайли етказилган зарарни ўрнини қоплаш имконияти яратилади.


Батафсил

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube




Репост из: Ўзбекистон "Адолат" СДП Қашқадаре вилоят Кенгаши
Партиямиз аъзолари сони ортмоқда
“Адолат” СДП Нишон туман Кенгаши томонидан туман тиббиёт бирлашмасида “Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз!" лойиҳа доирасида тадбир ташкил этилди. Унда асосан сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситалари сотувини чеклаш ҳақида фикр мулоҳаза юритилди.
Тадбирдан сўнг туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Зуҳра Эргашева ва бир гуруҳ солиқни сақлаш соҳаси ходимлари “Адолат”СДП га аъзо бўлдилар. Уларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Шаҳло Турсунова,
“Адолат” СДП Нишон туман кенагши раиси


Репост из: ШАХЛО ОЧИЛОВНА.

Показано 20 последних публикаций.