Репост из: К С
“Адолат” СДП 30 ёшда
Ойдин йўл
Бундан 30 йил аввал, 1995 йил 18 февралида мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим воқеа рўй берди. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташкил топди. Шундан кейин Қашқадарёда ҳам партиянинг вилоят, туман Кенгашлари тузилиб, БПТлар ташкил этилди. Партия нафақат пойтахтда, балки воҳамизда ҳам янги сиёсий куч сифатида “Адолат” номи билан майдонга чиқди.Ўша партия ташкил топган дастлабки йиллари баъзи юртдошларимиз “Адолат” деб номланишидан мақсад нима эканлигини биз фаоллардан сўрашар эди. Мен ҳеч иккиланмасдан сиёсий куч жамиятимизда адолат мезонининг бузилишига қарши иш олиб боради, деб жавоб берар эдим.
Партиямиз илгари сураётган адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги ғоялари Президентимиз саъй ҳаракатларига ҳамоҳанг эканлиги билан аҳамиятлидир.
- Биз ислоҳотларимизнинг илк кунлариданоқ инсон қадрини улуғлашни энг олий қадрият сифатида эътироф этдик. Янгиланган Конституциямизда ҳам Ўзбекистон ҳуқуқий давлат эканлигини муҳрлаб қўйдик. Ягона мақсадимиз – адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш орқали халқимизни рози қилиш, - деган эдилар давлатимиз раҳбари.
Дарҳақиқат, ўтган йиллар “Адолат” СДПнинг вилоят Кенгаши ташкилий жиҳатдан ўзини ростлаб, танилишида, нуфузи ва салоҳияти ортишида, одамлар меҳри ва ишончини қозонишида муҳим давр бўлди. Дастлаб 8 нафар аъзо ва битта бошланғич партия ташкилоти билан иш бошлаган вилоят ташкилоти сафлари кенгайиб, бугунги кунга келиб, аъзолар сони 84 минг нафарга, БПТлар сони эса 583 тага етди. Шуни мамнуният билан қайд этмоқчиманки, партиямизга хайрихохлар, қизиқувчилар кўпайиб, улар сони ҳам юз мингдан ортиб кетди. 2019 йилдан 2024 йил партия учун ҳар томонлама ўсиш даври бўлди. Аввалги сайловда партия ташкилотларимиз томонидан Олий Мажлис қонунчилик палатасига 3 нафар, маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловларда эса 70 нафар депутатлар сайланган эди. 2024 йилда бўлиб ўтган сайловлардан ҳам ҳар ҳолда кўнглимиз тўлди.
Мен партиянинг вилоят Кенгашига қарийб 10 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида раҳбарлик қилдим. Шу йиллар ичида “Адолат” СДП ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб чиниққан 293 нафардан ортиқ ёшлар айни пайтда турли идора ва ташкилотларга муқим иш ўринларига эга бўлиб намунали фаолият юритмоқдалар. Бизни партиядан тарбияланиб мустақил ҳаётга учирма бўлган ёшларни бугун бири саноатда, бошқаси эса қурилишда, яна қайсиси ҳоким, хуллас халқ хўжалигининг турли тармоқларида Янги Ўзбекистони барпо этишда ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Шахсан ўзим ҳақимда айтадиган бўлсам, тўғриси, “Адолат” СДП билан бирга ҳамнафас бўлиб ишлаб асло кам бўлганим йўқ. Обрўйимга обрў қўшилди. Халқимиз икки марта мени халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутат этиб сайлади. Мен партиядан бениҳоя миннатдорман. Шу кеча-кундузда Қашқадарё вилоят Қизил ярим ой жамияти раиси сифатида фаолият олиб бораётган бўлсамда, партиянинг вилоят Кенгаши билан доимо алоқадаман. Партияни тадбирларига тез-тез иштирок этаман. Партия сайловолди дастури ва кейин ишлаб чиқилган ташаббусли лойиҳаларни амалга оширишда баҳоли қудрат ҳисса қўшаяпман.Айниқса, жорий йил партиянинг : Кекса авлод ҳақида ғамхўрлик қилиш – ижтимоий адолатнинг бош мезони!
Тинчлик ва осойишталикни сақлаш – бош мақсадимиз!
Давлат бошқарувида очиқлик ва шаффофликни таъминлаймиз!
Ижтимоий фаровонлик сиёсатини кенгайтирамиз!
Биз адолат ва ҳақиқат учун курашамиз! шиорлари доирасида ташкил этилаётган давра суҳбатлари, учрашувлар иштирокчиларда яхши тассурот қолдиряпти.
Мен ушбу қутлуғ кунларда барча адолатчиларни партиянинг ташкил топганига 30 йил тўлиши муносабати билан қутлаб, кейинги ишларига улкан зафарлар тилаб қоламан.
Абдуқаххор Ахмедов,
“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши фахрийси.