Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши 🇺🇿l Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши сайтининг расмий Telegram каналига хуш келибсиз!
📡Сиёсий канал /Таҳлилий мақолалар
⚖️Адолат очиқликдан бошланади!
🤝Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг!
☎️Таклиф ва Мурожаатлар учун: +998554016543

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Дилрабо Чориева


Репост из: Дилрабо Чориева


Репост из: Ўзбекистон "Адолат" СДП Қашқадаре вилоят Кенгаши
Кучли аёллар билан – кучли келажак сари
“Таълимли аёл-мустаҳкам оила,муваффақиятли авлод ва кучли давлат гаровидир”, деган эдилар муҳтарам Президентимиз.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда хотин-қизлар масаласи ҳамиша давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб келмоқда.
Қадрли партиядошлар! Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси ташкил этилганининг 30 йиллик байрами билан барчангизни чин қалбимдан муборакбод этаман!
Ана шу ўтган шонли 30 йил давомида партиямиз мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, юртимизда демократияни ривожлантириш, ҳуқуқий давлат қурилишини такомиллаштириш йўлида салмоқли ютуқларга эришди. Бу муваффақиятларда партиямиз фаолларининг бирдамлиги, ташаббускорлиги ва фидойилиги муҳим ўрин тутади албатта. Бугунги кунда миллиондан ортиқ аъзоларимиз — партиямиз таянчи, ғояларимизни амалга оширишдаги энг муҳим кучимиздир.
Бугун ҳар биримизнинг қалбимизда ўзгача фахр, адолатни таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, тинчлик ва фаровонлик йўлида мамлакатимиз тараққиёти учун янада кўпроқ хизмат қилиш мақсади мужассам
Шундай файзиёб кунда барчангизни яна бир бор қутлаб, Ватанимизга тинчлик, хонадонларингизга тотувлик, келгуси фаолиятингизда мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват, омад ва зафарлар ёр бўлишини тилайман!

Адолат доим ҳамроҳингиз бўлсин!
Дилрабо Чориева,
“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши
“Аёллар қаноти” фаоли.


Репост из: К С


Репост из: Ўзбекистон "Адолат" СДП Қашқадаре вилоят Кенгаши
Табрик
Қадрли дўстлар! Сиз азизларни партиямиз ташкил топганлигининг 30-йиллиги билан самимий муборакбод этаман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман.Юртимиз тинч, халқимиз доимо омон бўлсин! Ўзбекистон “Адолат” СДП ташкил топганлигининг қутлуғ саналарини доимий нишонлаш бугунгидек барчамизга насиб этсин.
Руиддин Раупов,
“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси.


Репост из: К С
Муносабат

Илм-маърифатли, жисмонан соғлом ёшлар Янги Ўзбекистоннинг буюк келажаги гаровидир

Бугун навқирон ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар уларни ўқиш-ўрганиш, доимий изланиш, илм-фан, тараққиёт чўққиларини эгаллашга бўлган қизиқишларини янада оширмоқда. Ёшлар орасида китобхонликни ошириш учун янги кутубхоналар ташкил этилаётгани, мусобақалар ўтказилаётгани, уларнинг бўш вақтини ҳар томонлама мазмунли ташкил этиш учун жойларда тўгараклар, технопарклар очилаётгани, ёш олимлар учун берилаётган турли имтиёзлар шулар жумласидандир.
Президентимизнинг куни кеча ёшлар билан учрашувида берган кўрсатмалари ҳам эртамиз эгалари учун катта имкониятлар эшигини очади. Учрашувда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, уларга ўз салоҳиятларини намоён этишлари учун катта қулайликлар яратиш масаласи муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари азму шижоатли ёшлар билан учрашиб турганлигидан мамнунлигини билдирди. Ёшлар тимсолида эртанги кунимизнинг бунёдкорларини кўраётганини таъкидлади. Бу эса мустақил мамлакатимизнинг минглаб ёшлари қалбини фахр ифтихорга тўлдирди.
Бугун шуни қувонч билан айтиш керакки, дунёдаги “ТОП” олийгоҳларда 1,5 мингдан зиёд ёшлар таълим олмоқда. Беш йил олдин Сенат ва Қонунчилик палатасида Ёшлар парламенти ташкил этилган эди. У ерда ёшларимиз сиёсий етакчилик, демократия, парламентаризм мактаби қандай бўлишини кўрди.
Шу кеча-кундузда ёшлар бандлигини таъминлаш долзарб вазифа эканлигига Президентимиз ҳам алоҳида урғу бериб ўтдилар. Дарвоқе, ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан ортиқ ёшлар кириб келмоқда. 2030 йилга бориб эса бу кўрсаткич 1 миллион нафарга етиши кутилмоқда. Уларни муқим иш ўринлари билан таъминлаш лозим. Бу давлат ва жамият зиммасига катта масъулият юклайди, албатта.
Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида анчагина ишлар қилинди. Ўтган йили “Ёшлар дафтари” орқали 180 минг нафар ёшларга 345 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилган. Бугун вилоятимизда қарийб 1миллион тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар бўлса, шуларнинг 40 фоизини ёшлар ташкил этмоқда. Ишсиз ёшлар икки карра камайди.
Президентимиз ишсиз ёшлар кўплиги ҳақида тўхталиб, вилоятимиздаги Касби, Чироқчи туманларини ҳам тилга олиб ўтдилар. Айни пайтда туманларда қўшимча саноат корхоналарини очиш, тадбиркорликни кенгайтириш, ёшларга ер бериш борасида Касби, Чироқчида амалий ишлар бошланди. Мақсад барча ёшларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этишдан иборат.

Давлатимиз раҳбари учрашувда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдилар. Бундан кейин тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади. Ҳозир олийгоҳларни битираётган 90 минг ёшлар иш топишда муаммога дуч келмоқда. Шу боис, олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади. Бундан ташқари, Алоқа банк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи “Ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилади. Энди Президентимиз топшириқларига асосан ўзини-ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача имтиёзли микроқарз ажратилади. 20 нафар ёшни иш билан таъминлаган ёш тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади. Мамлакатимиз миқёсида эса ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 126 триллион сўмгача йўналтирилиши кўзда тутилган.
Умуман олганда, ёшларни ҳақиқий маънодаги келажак эгалари қилиб тарбиялаш учун мамлакатимизда Президентимиз бошчиликларида катта ишлар олиб борилмоқда. Саъй ҳаракатлар натижаси эса аллақачон кўзга ташлана бошлади.
Фарход Жуманов,

Чироқчи тумани мактабгача ва
мактаб таълими бўлими мудири,
“Адолат”СДП Қашқадарё вилоят
Кенгаши фаоли.






Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Адолат_30_ёшда
#Адолат_газетаси

Ҳақиқат тантанаси учун курашаётган партия


Партия ташкил топган дастлабки йилларда баъзи юртдошларимиз янги сиёсий кучнинг “Адолат” деб номланишидан мақсад нима эканлигини биз фаоллардан сўрашар эди. Мен ҳеч иккиланмасдан мазкур сиёсий куч жамиятимизда адолат мезонининг бузилишига қарши иш олиб боради, деб жавоб берар эдим.


Абдуқаҳҳор Аҳмедов,
Қашқадарё вилоят Кенгаши фахрийси


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ўзбекистон_24

Ёшлар — халқимизнинг, Ватанимизнинг олтин фонди

Ёш авлодни баркамол инсонлар бўлиб вояга етказиш давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида. Куни кеча Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ёшлари билан мулоқот ўтказди. Учрашувда ёшлар билан ишлаш натижадорлигини янада ошириш, уларга кенг имкониятлар яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

"Ўзбекистон 24" телеканалининг "Студия 24" дастури орқали Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, "Адолат" СДП фракцияси аъзолари Муҳаммаджон Валиев ҳамда Беҳзод Тўхтамуродовлар билан юқоридаги мулоқот юзасидан суҳбат бўлиб ўтди.


Батафсил юқоридаги лавҳада

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят ва Давлат бошқарув академияси Қарши филиали билан ҳамкорликда атоқли шоир ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳамда Алишер Навоий таваллудига бағишланган маданий маърифий тадбир бўлиб ўтди
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси Қарши ҳудудий филиали , “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши фаоллари, депутатлар иштирок этишди.


Репост из: К С
Муносабат
Ёшлар масаласи давлатимиз сиёсатининг энг муҳим йўналиши бўлиб қолаверади
Ҳар қандай давлатнинг куч қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Бироқ, улар орасида энг асосийси шу юртда вояга етаётган юксак маънавиятли, жисмонан соғлом, бақувват, ҳар томонлама баркамол авлоддир. Шундай экан, юртнинг келажаги бугун камолга етаётган ёшлар қўлида.
Давлатимиз раҳбари куни кеча ёшлар билан очиқ ва дўстона мулоқотларида ҳам бу ҳақда алоҳида эътироф этдилар. Барча ёшларни қувонтирган жиҳат шу бўлдики, самимий мулоқот давомида истиқболимиз эгаларининг ижтимоий ҳимояси, иш билан таъминланганлиги, таълими ва тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда Янги Ўзбекистон ёшларининг ҳаётда ўз ўрнини топиш учун хизмат қилувчи янги ташаббуслар ва имкониятлар эълон қилинди.
Президентимиз ҳар бир давлат ташкилоти ёшлар билан доимий ишлаши, айниқса, ёш кадрларни лавозимда ўстириш тизимини такомиллаштириш зарурлигини таъкидладилар. Айниқса, ёшлар учун фоизсиз таълим кредитлари йўлга қўйилиши мамлакатимиздаги барча ёшларни чексиз қувонтирди.
Топ университетларда илмий даража олган олимларга уй-жой учун фоизсиз ссуда ажратилиши ҳам ёшлар учун катта имкониятдир.
Видеоселектор шаклида ўтган учрашувда ёшлар учун имкониятларни анча ошириш масалалари қизғин муҳокамам қилинди. Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 60 фоизини ёшлар ташкил этиши ва ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан ортиқ йигит-қизлар кириб келаётгани, ўз навбатида уларни иш билан бандлигини муттасил таъминлаб бориш долзарб вазифа эканлиги уқтирилди.
Президентимизнинг барча ёшларга юксак эътибор билан қараб, билдирган ишончлари вилоятимиз ёшларини ҳам беҳад руҳлантириб юборди. Айни вақтда 40 минг нафардан зиёд ёшларни бирлаштирган “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари ҳам кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиб, ватан равнақи учун бор билим ва салоҳиятларини сафарбар этмоқдалар.
Руиддин Раупов,
“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси,
халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.


Репост из: Ўзбекистон "Адолат" СДП Қашқадаре вилоят Кенгаши


Репост из: Robaxon Maxmudova
#Ўзбекистон_ёшлари
#Юрт_келажаги

Кўксарой қароргоҳида Президентимизнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти ва унда билдирилган халқчил ташаббуслар нафақат ўғил-қизларимизни, балки биз, парламент аъзоларини ҳам руҳлантириб юборди.

Ёшлар қачон муваффақиятга эришади? Улар қачон масъулиятни ўз зиммасига олади? Қачонки, уларга ишонч билдирилиб, ўқиш ва ишлашлари учун шароит яратилса, "сиз уддалайсиз" дея мотивация бериб турилса. Давлат етакчисининг ҳар бир ташаббус ва таклифида ишонч ҳам, мотивация ҳам юксак даражада бўлганига гувоҳ бўлдик.

Мулоқотда тарбияси оғир ёшлардан тортиб, хориждан қайтиб келганлари, тадбиркорлар, олимларгача, ҳатто бўлажак ва бугунги ёш депутатлар тақдирига дахлдор масалалар атрофлича муҳокама қилинди, ўз навбатида, фаол, интилувчан ёшларимизнинг таклифлари тингланди.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган учта йирик ҳужжатга имзо чеккани ҳақидаги хабар, аъзоларининг 39 фоизини ёшлар ташкил қиладиган “Адолат” СДП вакилларига ўзгача руҳият бағишлади.

Ушбу ҳужжатларга мувофиқ, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди. Энди тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар бериш, уларнинг стартап лойиҳаларига эса 2 миллиард сўмгача инвестиция киритиш назарда тутилмоқда.

Хусусан, олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш мақсадида янги тизим яратилмоқда. Бу йўналишга 100 миллион доллар ресурс ажратилиши режалаштирилиб, битирувчи ёшларнинг ташаббусларини лойиҳага айлантириш учун янги банк хизматлари пакетлари жорий этилаяпти.

Бу, ўз навбатида, битирувчиларни иш билан таъминлаш, ёшлар(айниқса, ёш тадқиқотчилар ва олимлар)нинг ташаббус ҳамда ғояларини қўллаб-қувватлаш, ҳаётга татбиқ этишда фаол бўлган партиямиз учун кенг имкониятлар яратмоқда. Шу боис, биз белгиланган мақсадларни рўёбга чиқариш йўлида амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритишни мақсад қилдик.

Шунингдек, парламент ва маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятида ҳам ёшлар масаласи муҳим йўналиш сифатида қаралиши лозимлиги таъкидланди.

Бундан буён ёшларга дахлдор қонун лойиҳаларини Ёшлар парламенти аъзолари билан бирга муҳокама қилиш ва ялпи мажлисда лойиҳа бўйича ёшлар вакилларининг фикрини ҳам эшитиш амалиёти янада оммалаштирилиши партиямизнинг "Ёшлар қаноти" ҳамда фракция аъзолари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришни тақозо этади.

Бундан ташқари, маҳаллий кенгаш сессияларида ёшлар масалалари бўйича масъул органлар раҳбарларининг ахборотини эшитиш, барча маҳаллий кенгашлар ҳузурида ёшлар гуруҳларини ташкил этиш бўйича илгари сурилган ташаббус ҳудудий партия ташкилотларидаги фаолларимиз ҳамда маҳаллий кенгашга сайланган депутатларимиз фаолиятини яна бир бор таҳлил қилишга ундайди.

Президентимиз ишонч билдираётган ёшлар мамлакатимиздаги ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланишига ишонамиз. Уларнинг куч-ғайрати, ижодкорлиги янгидан-янги чўққиларни забт этишимизга ёрдам беради.

Робахон МАХМУДОВА

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#депутат_муносабати

Давлат дастури: ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида қандай янгиликлар кутилмоқда?

Ўзбекистоннинг олий таълим ва илм-фан соҳасидаги ўзгаришлари нафақат таълим тизимини, балки бутун жамиятни янги босқичга олиб чиқади. Инновацияларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни таълим билан таъминлаш ва миллий иқтисодиётни ривожлантириш учун амалга оширилаётган барча ташаббуслар келажакда ўз самарасини беради. Демак, ҳар биримиз Давлат дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни ижросини сифатли ва самарали таъминлашда янада фаол ва ташаббускор бўлишимиз лозим.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


"Адолат" СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан Қарши ҳалқаро Университети билан ҳамкорликда тиббиёт ҳодимларини жалб этган ҳолда “Қандли диабетга қарши курашиш” буйича семинар тренинг ташкил этилди.


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Ялпи_мажлис

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, ютубдаги канали орқали жонли эфирга узатилмоқда.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube





Показано 19 последних публикаций.