Репост из: К С
"Адолат" СДП 30 ёшда
Жорий йил партия ташкил топганига 30 йил тўлади. Шу қутлуғ сана олдидан партиянинг Деҳқонобод туман Кенгаши хайрли ишга қўл урди. Партия фахрийлари, депутатлар, фаоллардан иборат гуруҳ тузилиб, тумандаги корхона ташкилот ва муассасаларда ўтган 30 йил давомида амалга оширилган кенг қамровли ишлар тарғиб қилина бошлади. Бугун шундай учрашув тиббиёт техникумида бўлиб ўтди. Эътиборли томони шундаки, партия масъуллари "Адолат" СДП ташкилотлари ташаббуси билан ўтган йиллар ичида қилинган
ишларни оддий ва содда услубда ёшларга тушунтириб ўтдилар. Партия ташкилотларининг жамиятда адолат мезонларини қарор топтиришдаги саъй ҳаракати ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
95 нафар талаба ҳеч иккиланмасдан "Адолат" СДПга аъзо бўлди. Шу куннинг ўзида масъуллар томонидан ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Давлат Қулматов,
Партиянинг туман кенгаши раиси.