❗️ССВ: Ҳудудларда 2025 – 2030 йилларда Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш дастури амалга оширилади
👩⚕️ Унга кўра, 2025 йилдан бошлаб туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларга соғлиқни сақлаш тизимида мақбуллаштириладиган штат бирликлари ҳисобидан онконазорат хоналари учун акушер-гинеколог шифокори штат бирликлари киритилмоқда. Шунингдек, мобил ва стационар маммографлар ишини 2 та сменада ташкил этиш учун рентген-лаборантлар ажратилади.
🏥 Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Маммография тасвирини ўқиш маркази ташкил этилиши кўзда тутилган. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида амалга ошириладиган кўкрак бези саратони бўйича скрининг натижалари ушбу марказнинг ягона ридинг тизимига интеграция қилинади.
✅Жорий йилдан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида одам папиллома вируси диагностикаси учун қўлланадиган тест тизимлари сифатини назорат қилиш бўйича референс-лаборатория фаолияти йўлга қўйилмоқда.
📌 Муҳими, саратон касаллиги назорати соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгилаб берилди.
🖇 2025 – 2030 йилларда Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш дастури Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда сифатли амалга оширилиши таъминланади.
🔬 2025 йил 1 майга қадар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиалларини полимераза занжирли реакция текширувларини ўтказиш учун тиббий ускуналар, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг онконазорат хоналарини зарур тиббий жиҳозлар билан таъминлаш ҳам кўзда тутилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
📝 Аввал хабар қилганимиздек, давлатимиз раҳбарининг “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи қабул қилинди.