Yangiyo'l shahar tibbiyot birlashmasi axborot xizmati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Ҳурматли каналимиз аъзолари, агар сизда канал админларига мурожаатларингиз бўлса
@yangiyol_shtb_feedback_bot ботига хабар юборинг. Биз сиз билан қисқа муддатларда боғланамиз.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️ССВ: Ҳудудларда 2025 – 2030 йилларда Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш дастури амалга оширилади

📝 Аввал хабар қилганимиздек, давлатимиз раҳбарининг “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи қабул қилинди.


👩‍⚕️ Унга кўра, 2025 йилдан бошлаб туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларга соғлиқни сақлаш тизимида мақбуллаштириладиган штат бирликлари ҳисобидан онконазорат хоналари учун акушер-гинеколог шифокори штат бирликлари киритилмоқда. Шунингдек, мобил ва стационар маммографлар ишини 2 та сменада ташкил этиш учун рентген-лаборантлар ажратилади.

🏥 Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Маммография тасвирини ўқиш маркази ташкил этилиши кўзда тутилган. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида амалга ошириладиган кўкрак бези саратони бўйича скрининг натижалари ушбу марказнинг ягона ридинг тизимига интеграция қилинади.

✅Жорий йилдан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида одам папиллома вируси диагностикаси учун қўлланадиган тест тизимлари сифатини назорат қилиш бўйича референс-лаборатория фаолияти йўлга қўйилмоқда.

📌 Муҳими, саратон касаллиги назорати соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

🖇 2025 – 2030 йилларда Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш дастури Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда сифатли амалга оширилиши таъминланади.

🔬 2025 йил 1 майга қадар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиалларини полимераза занжирли реакция текширувларини ўтказиш учун тиббий ускуналар, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг онконазорат хоналарини зарур тиббий жиҳозлар билан таъминлаш ҳам кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Врачи Узбекистана
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#долзарб

Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худояров электрон рецепт тизими ҳақида


👉Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг!


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴🟦🟦🟦

❗️ССВ: Республика травматология ва ортопедия марказида 24 та янги даволаш усули жорий этилди

🔬 Баъзан тананинг заррадек нуқтасига яширинган дард ҳам инсон ҳаётига нуқта қўйиши мумкин. Шу боис қўлига нозик тиғ тутган жарроҳ микроскопик аниқлик билан иш тутиши шарт! Бу чоғда шифокор ҳатто чорак миллиметр янглишишга ҳам ҳақли эмас.


‼️ Аммо муваффақият сири фақат заргарона маҳорат билан боғлиқ эмас. Инновацион диагностика ва даволаш усуллари эндиликда шифокорлар ишини осонлаштириш баробарида, беморларни қисқа муддатда дарддан асоратсиз халос этишда қўл келяпти.

🏥 Буни Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятидаги ютуқлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

💬 — Муассасамизда ўтган йили 4 турдаги янги диагностика ҳамда 24 турдаги юқори технологияли даволаш усули жорий этилди, — дейди марказ директори Мурод Ирисметов. — Натижада юртимизда травматология ва ортопедия йўналиши бўйича амалиётда қўлланилаётган муолажа усуллари сони 269 тага етказилди.


📊 Ўтган йили 11281 та жарроҳлик амалиётини ўтказган бўлсак, шундан 62 фоизи юқори технологик операциялардир. Ўттизга яқинини эса ноёб хирургик амалиётлар ташкил этди.

🦾 Хусусан, марказда илк бор ревматоид артрит хасталигидан узоқ йиллар азият чекиб келган 67 ёшли беморда тирсак бўғимини эндопротезлаш операцияси муваффақиятли бажарилди. Бу жараёнда бизга россиялик ҳамкасбларимиз яқиндан кўмак берди.

➡️ 2024 йилда ўтказилган яна бир ноёб муолажа — трансфораминал эндоскопик дискэктомия, яъни умуртқа поғонаси диск чуррасини олишнинг кам инвазив жарроҳлик амалиёти бўлди.

🟣 Бор-йўғи 5,5 мм кичик кесма орқали, маҳаллий оғриқсизлантириш остида бажарилган ушбу операциядан бир кун ўтиб, бемор оёққа туриб, юриш имкониятига эга бўлди. Ўтган йил давомида жами беш нафар юртдошимиз худди шу усулда оғир хасталикдан халос бўлди.

Бундан ташқари, тизза бўғими остеоартрозларида сон суяги дистал қисмини артро медулляр артроскопик усулда шунтлаш, мениск илдизини артроскопик йўл билан тикиш, чаноқ-сон бўғимини 3D Logeeks имплант ёрдамида тотал эндопротезлаш, умуртқа поғонаси диск чурраларини трансфораменал йўл билан эндоскопик усулда олиш каби қатор янги илғор даволаш амалиётлари ўзлаштирилди.


🦿Ўз навбатида, чаноқ-сон бўғимларини бирламчи ҳамда кўп маротаба бажарилган ревизион эндопротезлашдан сўнг келиб чиқадиган суяк нуқсонларида “3D имплант” ёрдамида эндопротезлаш усуллари йўлга қўйилди.

🟢 Албатта, бундай ютуқларда ўтган йили марказнинг 40 нафардан зиёд мутахассислари Россия, Хитой, Германия, Англия, Италия, Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, БАА, Беларус ва Қозоғистон каби давлатларининг етакчи клиникаларида малака ошириб келгани муҳим аҳамият касб этди.

📌 Келгусида бу ерда инновацион муолажа усуллари сонини янада кўпайтириш режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 ✏️✏️✏️

❗️Республика шошилинч тиббий илмий ёрдам маркази: Қизалоқ қорнидан 135 та магнит шарча олинди

📌 Болаларни назоратсиз қолдириш ёмон оқибатларга ва ҳатто кўнгилсиз ҳолатларга олиб келиши мумкин. Эндигина 2 ёшни қаршилаётган фарғоналик Самира Тоиржонавада худди шундай ҳолат кузатилди.


🟣 Маълум бўлишича, қизалоқ магнит шарчалар билан ўйнаб келган ва шу жараёнда улардан анча-мунчасини ичига ютган. Вақт ўтиши билан шарчалар қорнида йиғилиб қолган ва унинг ҳаётига жиддий хавф солган...

⏩ Ота-онаси зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилояти филиалига мурожаат қилади. Текширувлар ўтказилганида қориннинг икки ёнида магнитлар йиғилиб қолгани аниқланган.

🩺 Шифокорлар консерватив усулда даволашга киришиб, қайд қилдириш орқали шарчалардан 14 донасини чиқариб олади, аммо аксарияти ичкарида қолаётганди...

🔎Вазият тезкор чоралар кўришни тақозо этарди. Шу боис ота-она болани Тошкентга, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келади. Бу ерда гўдак яна бир бор текширувдан ўтказилгач, жарроҳлик амалиёти бошлаб юборилади.


😀 Шифокорлар саъй-ҳаракати билан қизалоқ қорнидаги 135 та магнит шарча олинди.

‼️ Тўрт ярим соат давом этган ушбу мураккаб операцияни тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳабибулла Оқилов ҳамда марказнинг Нозим Ўрмонов, Дилмурод Сабиров каби тажрибали мутахассислари амалга оширди.

‼️ Айни чоғда у шифокорлар назоратида ўзини яхши ҳис этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 Пойтахтимизда соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбар ходимларининг даврий “Бошқарувчилар мактаби – 2025” махсус интеграцион малака ошириш ўқув курслари бўлиб ўтмоқда.


Хўш, унда қандай масалаларга алоҳида эътибор қаратиляпти?

Тиббиёт йўналишида замонавий раҳбар кадрлар қандай бўлиши керак?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦

🖥 Бугун интернет ва ахборот технологияларининг ҳаётимизга жадал кириб келиши туфайли одамлар орасида ўз-ўзини даволаш одатга айланди.


💊 Аксарият кишилар ўз дардига шифони глобал тармоқдан излаб, мустақил даволанишга уриняпти.

Хўш, бу қанчалик тўғри?

Касалликни ўзбошимчалик билан ташхислаш ва даволаш қандай асоратларни келтириб чиқаради?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеоролик орқали ушбу саволларга батафсил жавоб оласиз.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Аввал хабар берганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлигида Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Хатори Такаши билан учрашув бўлиб ўтди.


📝 Мулоқот давомида таъкидланганидек, Япония томонидан “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури доирасида юртимиз тиббиёт муассасаларига замонавий тиббий асбоб-ускуналар харид қилиш учун грантлар ажратиб келинмоқда. Учрашувда мазкур дастур доирасида яна учта лойиҳа бўйича грант шартномалари имзоланди.

📹 Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️ССВ: Юртимизда 30-65 ёшдаги аёлларни онкоскрининг билан қамраб олиш тизими такомиллаштирилмоқда

Бугун мамлакатимизда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳаси илғор хорижий тажриба ва мутлақо янги ёндашувлар асосида ислоҳ қилинмоқда.


📌 Давлатимиз раҳбари томонидан “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилиниши ҳам аёллар саломатлигини асраш йўлидаги яна бир муҳим қадамлардан бўлди.

📝 Ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи қабул қилиниб, унда келгусидаги қатор устувор вазифалар белгиланди.

👩‍⚕️ Хусусан, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30-65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси шакллантирилиб, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилмоқда.

🟢 Бунда:

📎 ҳар йили 30-50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади;

📎 манфий натижа аниқланганда, улар 10 йилдан сўнг қайта текширувдан ўтказилади, натижа мусбат бўлганда эса аёллар қўшимча текширувга йўналтирилади;

📎 саратонолди ҳолатлар аниқланган аёллар амбулатор даволаниш учун Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларига йўналтирилади;

📎 30-65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади;

📎 кўкрак бези саратони текшируви 45 ёшгача бўлган аёлларда ультратовуш диагностикаси усулида, 45-65 ёшдаги аёлларда эса маммография орқали амалга оширилади.

🧮 Скрининг натижасида онкологик касаллик аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
#билдириш

Янгийўл шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳамшираларни ишга таклиф қилади (дипломи: умумий ҳамширалик иши, акушер-доя хамшира бўлиши лозим).

Иш жойлари:
-Оилавий поликлиникалар;
-Кўп тармоқли марказий поликлиникаси.

Ишга қабул қилиш 2 босқичда ўтказилади.
1. Суҳбат
(ҳамширалар билим даражасини баҳолаш)
2. Амалиёт
(14 кунлик синов муддати)

Ишга қабул: 11-январь куни, соат 11:00 да, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси Маъмурият бўлимида бўлиб ўтади.

Тел: +99998642616
        
Telegram | Facebook


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#No_comment

🔴 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент халқаро Вестминстер университетида соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбар ходимларининг даврий “Бошқарувчилар мактаби – 2025” махсус интеграцион малака ошириш ўқув курслари бошланди.

Машғулотларнинг дастлабки циклида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари иштирок этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️ Минздрав: Япония выделила гранты трем медицинским центрам нашей страны

🇺🇿🇯🇵 В Министерстве здравоохранения состоялась встреча с Чрезвычайным и Полномочным Послом Японии в нашей стране Хатори Такаши.


На встрече обсуждалась работа, проводимая в рамках двустороннего сотрудничества, и перспективные планы.

📈 Как было отмечено, Япония является надежным партнером Узбекистана, и при поддержке правительства этой страны реализуется ряд проектов в таких направлениях, как оснащение медицинских учреждений нашей республики современным оборудованием, внедрение цифровых технологий в сферу, подготовка кадров.

🚑 В частности, министр здравоохранения Асилбек Худаяров подчеркнул, что предоставленные Японией нашей стране специальные медицинские контейнеры, оснащенные современным диагностическим оборудованием, позволяют оказывать современные медицинские услуги гражданам, проживающим в отдаленных районах.


🟣 В сотрудничестве с японской корпорацией «Sojitz» в этом году планируется на основе государственно-частного партнерства начать строительство клиники на 800 коек в городе Самарканде, что позволит еще больше повысить качество медицинских услуг, предоставляемых населению Самаркандской области.

👨🏻‍🎓 Налажено сотрудничество с несколькими медицинскими вузами Японии, и подготовка медицинских специалистов осуществляется на основе совместных образовательных программ. На встрече состоялся обмен мнениями по вопросам дальнейшего расширения сотрудничества в сфере медицинского образования.

🏥 Выделение Японией грантов медицинским учреждениям нашей страны для приобретения современного медицинского оборудования в рамках программы «Безвозмездная помощь правительства Японии социальным
проектам малого масштаба»
служит дальнейшему укреплению их материально-технической базы.


✍️ На встрече были подписаны грантовые соглашения еще по трем проектам в рамках данной программы.

🔬 Грантовые средства будут направлены на оснащение современным медицинским оборудованием Бухарского филиала Республиканского научного центра экстренной медицинской помощи, Научно-практического медицинского центра детской онкологии, гематологии и иммунологии и Республиканского перинатального центра.

📌 В ходе встречи Хатори Такаши отметил, что Япония продолжит вносить вклад в улучшение доступа к высококачественным медицинским услугам в Узбекистане.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари учун ўқув курслари ташкил этилди

➡️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан Тошкент халқаро Вестминстер университетида соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбар ходимларининг даврий “Бошқарувчилар мактаби – 2025” махсус интеграцион малака ошириш ўқув курслари бошланди.


Машғулотларнинг дастлабки циклида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари иштирок этмоқда.

‼️ Соҳа бошқарув органлари раҳбарларининг малакаси ҳамда касбий тайёргарлик даражасини тизимли равишда ошириб бориш мақсадида ташкил этилган ушбу ўқув курсларида тиббиётни, хусусан, патронаж хизматини халққа яқинлаштириш, касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш, бирламчи тизим фаолиятини янада такомиллаштириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
#targʻibot


Din ishlari qo’mitasi Yangiyo’l shahar bosh mutaxassisi Shuhrat Jabborov, shahar Tibbiyot birlashmasi xodimlari ishtirokida “Jaholatga qarshi ma’rifat bilan kurashamiz" mavzusi ostida davra suhbati bo’lib o’tdi. Suhbat jarayonida bugungi taxlikali davrda ijtimoiy tarmoqlardan foydalanish dinniy mazmundagi mavzularga o’ta ehtiyotkorlik bilan munosabatda bo’lish to’g’risida so‘z bordi.

✨ Bizni kuzatishda davom eting!

Каналга уланиш: http://t.me/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram | 🔖 Web-site


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Парранда гриппи эпидемияга айланмайдими?

🦠 Куни кеча АҚШда парранда гриппидан илк бемор ўлими кузатилиши турли хавотирларга сабаб бўлди. Ушбу воқеадан бир кун ўтиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосаси эълон қилинди.


🔎 Унда қайд этилишича, H5N1 вирусига чалинаётганларнинг аксарияти қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларидир. Хусусан, Луизиана штатида парранда гриппидан вафот этган бемор ҳам уй ҳайвонлари ҳамда ёввойи қушлар парвариши билан шуғулланган.

📌 У кекса ёшда бўлиб, баъзи ёндош касалликлардан азият чекиб келган.

ЖССТ вакили Маргарет Харрис Женевада ўтказилган матбуот анжуманида ушбу вирус ҳақида тўхталар экан, унинг эпидемияга айланиш хавфини паст, деб баҳолади.

🟣 Шунга қарамай, касаллик ўчоқлари аниқланган ҳудудларда, асосан чорвачилик билан шуғулланувчилар ўртасида эҳтиёт чораларини кучайтириш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.


‼️ Эслатиб ўтамиз, парранда гриппининг инсонларга юқиши билан боғлиқ ҳолатлар Австралия, Канада, Хитой, Камбоджа ва Вьетнамда ҳам рўйхатга олинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Аорта – самая крупная артерия в организме человека. Ее разрыв – чрезвычайно опасное состояние, требующее неотложной медицинской помощи. Если вовремя не лечить эту патологию, жизнь пациента может оказаться под угрозой.


✅ В Бухарском филиале Республиканского научного центра экстренной медицинской помощи налажено проведение у таких больных операций искусственного протезирования брюшной аорты.

📹 О подробностях этого процесса рассказывается в видеосюжете, подготовленном из Бухары совместно с Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Водители Янгиюля
Бугун Қовунчи жоме масжидида Исломшунос олимлар Шайҳ Абдулазиз Мансур ва Хайдархон Йўлдошходжаевларни илмий суҳбати бўлади.
Бугун 08.01.2025 йил куни
18:30да Хуфтон намозидан сўнг бўлади.


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
⚡️ ТАЙИНЛОВ

Тегишли буйруққа кўра, Нуримбетов Ильяс Ансатбаевич Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори лавозимига тайинланди.


🔎 И. Нуримбетов 2008 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалини тамомлаган. 2008 – 2010 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг клиник ординатурасида таҳсил олган.

➡️ У меҳнат фаолиятини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Нукус филиали тез тиббий ёрдам бўлими шифокори сифатида бошлаб, кейинчалик ушбу бўлим мудири бўлиб ишлаган.

📌 И. Нуримбетов тайинловга қадар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

‼️ Янги раҳбарга Қорақалпоғистон Республикасида 162 та тиббий бригадани ўз ичига олган “103” хизмати тезлиги ва сифатини ошириш, тизимни рақамлаштириш жараёнини такомиллаштириш, муассаса фаолиятига илғор халқаро тажрибани татбиқ этиш, замон талаблари асосида ходимлар билим ва малакасини ошириш каби вазифалар юклатилди.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Юртимизда электрон сигарета муомаласи тақиқланиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида келажак авлод соғлиғини сақлаш ва миллат генофондини соғломлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

➡️ Унинг муҳокамасида Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров сўзга чиқди.

📌 Қайд этганидек, электрон сигареталарда никотин моддасидан ташқари кансероген, заҳарли бўлган 80 хил кимёвий бирикмалар ва оғир металлар мавжудлиги, уларнинг инсон соғлиғига, атроф-муҳитга жиддий зиёни аниқланмоқда. Хусусан, организмда никотинга қарамлик ошиши билан бирга болалар ва ўсмирларда мия шаклланишига, интеллект, билим ва қобилиятнинг пасайишига олиб келиши мумкин.

🟢 Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасида никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг муомаласи (ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш) тақиқланмоқда.


‼️ Шунингдек, айланмаси тақиқланган чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталарни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 Согласно соответствующему постановлению главы государства от 5 сентября 2024 года в нашей стране поэтапно внедряются механизмы государственного медицинского страхования.


📲🖥 В частности, с 1 октября 2024 года данная новая система полностью внедрена в деятельность медицинских учреждений города Ташкента и Сырдарьинской области. В ее рамках создана и введена в работу информационная система «Электронное здравоохранение».

Итак, в чем же значение этой новизны? Какие удобства она предоставляет врачам и пациентам?

📹 Подробнее об этом можете узнать, просмотрев видеосюжет, подготовленный Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️⚡️⚡️

Янги йил ўзгача кайфиятда кутиладиган байрам. Унинг мўъжизакорлиги кўнгилларга кўтаринки руҳ, завқу-шавқ олиб келишидир. Айни кунларда юртимиз бўйлаб барчага шоду-хурсандчилик улашиб, Янги йил шукуҳи кезиб юрибди.

Байрам арафасида болажонларга қувончу шодликлар улашиш мақсадида Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ва тегишли корхона - ташкилотлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 150 нафар фарзандлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Санта Клаус парки” га юборилди.

✨ Бизни кузатишда давом этинг!

Каналга уланиш: http://t.me/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram | 🔖 Web-site

Показано 20 последних публикаций.