Жисмоний тарбия фани ўқитилиши тубдан такомиллаштирилмоқда🔰
“Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент
қарорига кўра:
✅ Жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига
малака тоифаси беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.
⚡️
2025 йил:➖
1 мартга қадар бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари ёш тоифаси бўйича ҳаракатли ўйинлар, олимпия ва оммавий спорт турларига устуворлик бериш орқали
спорт турлари рўйхати шакллантирилади;
➖
1 июнга қадар мактаб ўқувчиларининг спорт мусобақаларидаги иштироки, мактаб спорт клубларининг фаолияти, ўқувчиларни спортга қамраб олинганлик даражасини аниқлаш юзасидан
рейтинг тизими ишлаб чиқилади;
➖
1 майга қадар мактаб спорт клублари аъзолари учун
Зомин тумани “Лочин” дам олиш масканида ўқувчиларни
спорт мусобақаларига тайёрлаш базаси ташкил эталади;
➖
1 июлга қадар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича
миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.
🗓 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
🔹5–11-синфлар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун
ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилади;
🔹ҳар бир мактабда босқичма-босқич
мактаб спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади;
🔹ҳар йили анъанавий тарзда мактаблар ўқувчилари ўртасида
“Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo