O'zLiDeP - Andijon


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O'zbekiston Liberal-demokratik partiyasi Andijon viloyati Kengashining rasmiy telegram kanali
📞Murojaat uchun:
+998 74 223-25-38

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Депутат қуйи бўғин йиғилишида иштирок этди

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова O‘zLiDeP Асака туман Кенгашига қарашли Хамдўстлик МФЙ қуйи бўғин йиғилишида иштирок этди.

⚡️ Йиғилишда 2024 йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, БПТ раиси лавозимига Кабирова Муқадасхон қайта сайланди.

💠 Депутат йиғилиш иштирокчиларига “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2025 йил “Атроф муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”даги устувор вазифалар ҳақида маълумот бериб, қуйи бўғин фаолияти бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тадбиркор аёллар учун ажойиб имконият!

OʻzLiDeP томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” республика кўрик-танлови давом этади! Агар сиз ўз бизнесингизни ривожлантиришни истасангиз, янги имкониятларга эга бўлишни ва тажрибали мутахассислардан ўрганишни хоҳласангиз, унда бу танлов айнан сиз учун!

🖼 Шошилинг! Иштирок этиш ва ўз орзуларингиз сари қадам ташлаш имкониятини бой берманг!

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2025

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ANDIJON AXBOROT | DEPUTAT VA YOSHLAR UCHRASHUVI. ANDIJON SHAHRI 28.02.2025

Telegram | Youtube | Instagram | Facebook


Бошланғич партия ташкилотларида партиявий фаолият сарҳисоб қилинмоқда

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг тегишли қарорига асосан жорий йилнинг 15 февралидан ҳудудий бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишларига старт берилди.

O'zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши томонидан "Наврўз" МФЙ қошидаги бошланғич партия ташкилотида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ўтган даврда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, таҳлилий-танқидий ўрганилди.
Ҳисобот жараёнида келгусида бошланғич партия ташкилотида амалга ошириладиган ишлар режалаштирилиб олинди.

Йиғилишда сўзга чиққан партия фаоллари ташкилотнинг келгуси фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги 158-сон Фармони ҳамда уни 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”даги белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қаталмлари орасида самарали тарғибот қилиш, партиянинг ижобий имиджини яхшилаш, дастурий мақсад ва вазифалари кенг тарғиб қилиш юзасидан ўзаро келишиб олинди. https://t.me/uzlidep_andijon






Бошланғич партия ташкилотларида партиявий фаолият сарҳисоб қилинмоқда

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг тегишли қарорига асосан жорий йилнинг 15 февралидан ҳудудий бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишларига старт берилди.

O'zLiDeP Избоскан туман Кенгаши томонидан "Агробанк" АТБ Избоскан туман филиали қошидаги бошланғич партия ташкилотида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ўтган даврда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, таҳлилий-танқидий ўрганилди.
Ҳисобот жараёнида келгусида бошланғич партия ташкилотида амалга ошириладиган ишлар режалаштирилиб олинди.

Йиғилишда сўзга чиққан партия фаоллари ташкилотнинг келгуси фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги 158-сон Фармони ҳамда уни 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”даги белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қаталмлари орасида самарали тарғибот қилиш, партиянинг ижобий имиджини яхшилаш, дастурий мақсад ва вазифалари кенг тарғиб қилиш юзасидан ўзаро келишиб олинди. https://t.me/uzlidep_andijon








Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Депутатлар_ҳудудда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова Андижон вилоятининг Асака туманида бўлиб аҳоли муммоларини ўрганди.

#Shahrixon_tumani


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#deputatlar_hududlarda

🔴Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati Odinaxon Otaxonova Andijon viloyatining Shahrixon tumanida bo‘lib aholi mummolarini o‘rgandi.

🔴Deputat sa'y-harakati bilan yangi tibbiyot muassasasi binosi foydalanishga topshirildi

🏢 Veb-sayt 📱 Telegram 📱 Facebook 📱 YouTube 📱 Instagram📱  X  🔴ParlamentTV_RADIO


ЗУЛФИЯ – САДОҚАТ ТИМСОЛИ

O’zLiDeP Асака тумани Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан Асака Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида “Аёл – юксак маънавият соҳибаси” лойиҳаси доирасида “Зулфия -садоқат тимсоли” мавзуси бўйича давра суҳбати ўтказилди. Баҳорнинг илк кунида ўтказилган тадбир хассос шоира, давлат ва жамоат арбоби Зулфияхоним таваллудининг 110 йиллигига бағишланди.

Тадбирда сўзга чиққан партия фаоллари шарқ аёлининг ақлу заковати, вафо ва садоқати, оила ва жамиятда ўзининг алоҳида ибратини кўрсата олганлигини, “Бахтим шул, ўзбекнинг Зулфиясиман!”- дея фахр туйғусини ифода этганлигини эътироф этдилар. Талабалар томонидан намойиш этилган бадиий дастурда бетакрор ижодкор сиймоси ҳурмат ва эҳтиром билан гавдалантирилиб, унинг ижод намуналаридан ижро этилди.

Партия туман Кенгаши аппарати раҳбари, туман Кенгаши депутати У.Назарова: - Муҳаббат куйчиси, халқаро тинчлик ва дўстлик элчиси - Зулфия Ватан ва халқ тақдирига бефарқ бўлмаган, юрт равнақи ва ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган матонатли аёл бўлган. Унинг шеърияти ва шахсий ҳаёти халқимиз учун бебеҳо меросдир – деб ўз фикрларини билдирди. https://t.me/uzlidep_andijon








Депутат Улуғбек Кабулов сайлов округларидаги муаммоларни ўрганмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Улуғбек Кабулов Бўстон ва Улуғнор туманларида бўлиб, ҳудуддаги мутасаддилар, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида ечимини топишга ҳаракат қилмоқда.

Дастлаб, Бўстон туманидаги “Меҳнатобод” МФЙда маҳалла еттилиги билан учрашди. Учрашув аввалида халқ вакили У. Кабулов “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берди. Сўнгра аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар юзасидан маҳалла еттилиги ҳисоботи тингланди. У. Кабулов мулоқотлар чоғида аниқланган муаммоларни ўз назоратига олди.

Депутат Бўстон туманидаги “Олтин тола” МЧЖда бўлиб, тадбиркор билан мулоқотда бўлди. Корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, соҳани янада ривожлантириш юзасидан керакли кўрсатма ва тавсияларни берди. https://t.me/uzlidep_andijon






Депутат Хонобод шаҳрида ўрганиш ишларини олиб борди

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Депутати Ойбек Юлдашев Хонобод шаҳрида бўлиб, турли соҳа вакиллари билан учрашди ва ижтимоий соҳа объектларида, аҳоли хонадонларида бўлиб қонунчиликдаги янгиликлар, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар юзасидан керакли кўрсатма ва тавсияларни берди. Халқ вакили дастлаб, Хонобод шаҳридаги шаҳар ва вилоят кенгаши депутатлари билан ҳудуддаги муаммоли масалалар юзасидан учрашиб муаммоли ҳолатларни бартараф этишда депутатлик назоратини ўрнатиш кераклигини айтиб ўтди.

Учрашувлар давомида
маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан самимий мулоқотда бўлди.

Халқ вакили "Хидирша"МФЙ даги ҚВП фаолияти ва ҳудудда жойлашган чиқинди полигонини бориб кўрди ва атрофлича ўрганди. Шунингдек, ёшлар саноат зонасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлар фаолияти билан танишди ва уарнинг мавжуд таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланишини билдирди.

Шунингдек юқоридаги масалалар юзасидан сектор раҳбарлари билан мулоқотда бўлди. https://t.me/uzlidep_andijon

Показано 20 последних публикаций.