Депутат Улуғбек Кабулов сайлов округларидаги муаммоларни ўрганмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Улуғбек Кабулов Бўстон ва Улуғнор туманларида бўлиб, ҳудуддаги мутасаддилар, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида ечимини топишга ҳаракат қилмоқда.
Дастлаб, Бўстон туманидаги “Меҳнатобод” МФЙда маҳалла еттилиги билан учрашди. Учрашув аввалида халқ вакили У. Кабулов “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берди. Сўнгра аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар юзасидан маҳалла еттилиги ҳисоботи тингланди. У. Кабулов мулоқотлар чоғида аниқланган муаммоларни ўз назоратига олди.
Депутат Бўстон туманидаги “Олтин тола” МЧЖда бўлиб, тадбиркор билан мулоқотда бўлди. Корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, соҳани янада ривожлантириш юзасидан керакли кўрсатма ва тавсияларни берди. https://t.me/uzlidep_andijon