O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.me/a_xaitov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Депутат қуйи бўғин йиғилишида иштирок этди

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова O‘zLiDeP Асака туман Кенгашига қарашли Хамдўстлик МФЙ қуйи бўғин йиғилишида иштирок этди.

⚡️ Йиғилишда 2024 йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, БПТ раиси лавозимига Кабирова Муқадасхон қайта сайланди.

💠 Депутат йиғилиш иштирокчиларига “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2025 йил “Атроф муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”даги устувор вазифалар ҳақида маълумот бериб, қуйи бўғин фаолияти бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тадбиркор аёллар учун ажойиб имконият!

😎 OʻzLiDeP томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” республика кўрик-танлови давом этади! Агар сиз ўз бизнесингизни ривожлантиришни истасангиз, янги имкониятларга эга бўлишни ва тажрибали мутахассислардан ўрганишни хоҳласангиз, унда бу танлов айнан сиз учун!

🖼 Шошилинг! Иштирок этиш ва ўз орзуларингиз сари қадам ташлаш имкониятини бой берманг!

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2025

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Озиқ-овқат хавфсизлиги: янги қонун лойиҳаси муҳокамада

😎 Фракция мажлисида “Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ҳужжат инсон саломатлигини ҳимоя қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини тартибга солишни назарда тутади.

⚡️ Лойиҳага кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва назорат қилиш жараёнлари белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши шарт. Қонун озиқ-овқат занжирининг барча босқичларини қамраб олади ва соҳадаги бошқа қонунчилик нормалари унга мувофиқлаштирилиши керак.

✔️ Шу билан бирга, шахсий истеъмол учун тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва жисмоний шахслар томонидан республикага олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ушбу қонун доирасидан чиқарилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Ҳарбий хизматга оид қонунга ўзгартишлар киритилмоқда

😎 Фракция мажлисида “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

📌 Ҳужжат мудофаа соҳасидаги электрон ахборот алмашинувини такомиллаштириш, ҳарбий хизматга чақирув жараёнларини автоматлаштириш ҳамда сержантлар таркиби учун янги унвонлар жорий этишни назарда тутади.

⚡️ Тақдим этилган қонун лойиҳасига кўра, ҳарбий рўйхатга олиш ва ундан чиқариш жараёнлари соддалаштирилиб, маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон тарзда юритилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида сержантлар таркиби учун янги ҳарбий унвонлар белгиланиши режалаштирилган. Бу ўзгаришлар ҳарбий хизмат нуфузини ошириш ва Қуролли Кучларни профессионал тузилма сифатида ривожлантиришга қаратилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Қишлоқ хўжалигида суғурта тизими яратилади

😎 OʻzLiDeP фракцияси мажлисида “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Қонун лойиҳаси аграр соҳадаги хатарларни суғурта қилиш, фермерларни эҳтимолий зарарлардан ҳимоялаш ҳамда суғурта шартномаларини тартибга солишни назарда тутади.

⚡️ Қонун лойиҳасида қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасини ташкил этиш, унинг даромадлари ва харажатларини белгилаш, шунингдек, суғурта мукофотлари бўйича субсидиялар ажратиш масалалари қамраб олинган.

📌 Шунингдек, давлат томонидан назорат ва мувофиқлаштириш механизмини жорий этиш ҳам кўзда тутилган. Қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


#Live

😎 Айни вақтда OʻzLiDeP фракциясининг навбатдаги мажлиси бошланди. Дастлаб фракция аъзолари Давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг 25-26 февраль кунлари мамлакатимизга расмий ташрифи бўйича ўз муносабатларини билдиришмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


😎 OʻzLiDeP Шаҳрисабз туман Кенгашида Халқ депутатлари  туман КенгашидагиOʻzLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Шаҳрисабз тумани Камбағалликни қисқартириш бандликка кўмаклашиш маркази раҳбар З.Халиловнинг хисоботи эшитилди.

#uzlidep #qashqadaryo

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


😎 O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши ва партия депутатлик гуруҳининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

⚡️ Йиғилишда Кенгаш ва депутатлик гуруҳининг 2025 йилги иш режалари муҳокама қилинди ва тасдиқланди. Шунингдек, йиғилишда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ҳисоботи тингланди.

⚡️ Ташкилот раҳбари депутатларнинг саволларига жавоб берди. Депутатлар келгусидаги ишлар учун кўрсатмалар берди.
Йиғилишда туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Б. Бобоназаров иштирок этди.

#uzlidep #samarqand

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


😎 OʻzLiDeP ЎзЛиДеП Бўгот туман Кенгашига қарашли “Хоразмтех” МЧЖ БПТда ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

⏩ Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А. Исмаилов, OʻzLiDeP Хоразм вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари И. Файзуллаев, Бўгот туман Кенгаши раиси Т. Мирзаев, маҳаллий кенгаш депутатлари ва партия фаоллари иштирок этди.

⚡️ Йиғилишда бошланғич партия ташкилотининг ўтган йилги фаолияти таҳлил қилиниб, келгуси режалар белгиланди.
⚡️ Иштирокчиларга БПТнинг эришган натижалари ва камчиликлари ҳақида маълумот берилди.

📌 Ҳисобот даврида БПТ раислигига Бехзод Каримов номзоди тавсия этилди ва бир овоздан маъқулланди.

#uzlidep #bpt

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Иссиқхонада етиштирилаётган гуллар даромад келтирмоқда

📍 Денов туманидаги “Тасмасой” маҳалласи раиси Азамат Набиев бугун томорқасидан унумли фойдаланиб, уни чинакам даромад манбаига айлантирганлардан. O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати Алишер Рўзиев ва партия фаоллари унинг хонадонида бўлишди.

✔️ Хонадондаги иссиқхонада турли навдаги гуллар етиштирилмоқда. 200 дан ортиқ гул кўчатлари етиштирилаётган иссиқхонада Хитой, Италия ва Трукия давлатларидан келтирилган гуллар ҳам бор. Хонадон эгаси маҳалласидаги 20 кишини мавсумий, 6 нафар кишини эса доимий иш билан банд қилган.

😎 Партия вакиллари иссиқхонада етиштирилаётган гул кўчатларини кўздан кечириб, хонадон вакили кичиккина томорқасидан ҳам маҳалладошларини ишли қилиб, ҳам рўзғорига яхши даромад топаётганига гувоҳ бўлишди.


#uzlidep #denov

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Показано 10 последних публикаций.